Режа: Бюджетлаштириш, унинг турлари ва уларни корхона фаолиятини режалаштиришдаги тутган ўрни



Download 125,55 Kb.
bet1/9
Sana01.06.2023
Hajmi125,55 Kb.
#947713
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
10 мавзу.Бош хисоби


10-мавзу. Бошқарув ҳисобида корхона фаолиятини бюджетлаштириш.
Режа:
1. Бюджетлаштириш, унинг турлари ва уларни корхона фаолиятини режалаштиришдаги тутган ўрни
2. Стратегик режалаштириш ва бюджетлаштириш
3. Бюджетлаштиришда ишлаб чиқариш дастури
4. Режалаштириш ва унинг хусусиятлари
1. Бюджетлаштириш, унинг турлари ва уларни корхона фаолиятини режалаштиришдаги тутган ўрни
«Бюджет» атамаси кенг маънода, давлат миқёсида иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, ялпи ички маҳсулотнинг қийматини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш на­тижасида ҳукумат ихтиёрида марказлашган пул фондларининг, корхоналар ихтиёрида эса марказлашмаган пул фондла­рининг шаклланиши ва улардан оқилона фойдаланишни англатади.
Тор маънода эса, «бюджетлаштириш» атамаси корхонанинг доимий асосга қўйилган комплекс режалаштириш, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили тизимидир.
Бошқарув ҳисобида режалаштириш жараёнини таърифлаш учун «бюджетлаш­тириш» атамасидан кенг фойдаланилади. Бюджетлаштириш корхонанинг маълум даврга мўлжалланган молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштириш ҳисобланади.
Бюджетлаштиришнинг афзаллиги корхона моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларини узоқ, қисқа ва ўрта муддатли режалаштириш, рақобатчиларнинг хатти-ҳаракати, ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган бозор талабларини ўрганишда ўз ифодасини топади. Бюджетлаштиришда асосий эътибор маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинадиган даромад (фойда) ҳажмини тахминлашга қаратилади.
Бюджетлаштиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари мавжуд:

  • корхонанинг асосий мақсадини таъминлашда хизмат қиладиган жараёнларни режалаштиради;

  • алоҳида бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради;

  • корхона бўлинмалари раҳбарларини ўз вазифаларини самарали амалга оширишларига кўмаклашади;

  • корхона ходимларини ички тартиб-қоидаларга риоя қилишларини таъминлашга хизмат қилади;

  • корхона алоҳида бўлинмалари раҳбарларини белгиланган режаларнинг бажарилиш даражасини баҳолашларида асос бўлади.

Бюджетлаштириш жараёнида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади:

  • корхонанинг мақсадларига эришишини таъминловчи хўжалик муомалаларини режалаштириш;

  • барча даражадаги раҳбарларни ўзлари жавобгар марказлар мақсадига эришишларида рағбатлантириш;

  • турли хил бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш. Бунда бўлинмалар ходимларининг манфаатлари эътиборга олинади;

  • корхона жорий фаолиятини назорат қилиш, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилинишини таъминлаш;

  • жавобгарлик марказлари ва улар менежерлари олдига қўйилган режаларнинг бажарилишини баҳолашда асос вазифасини ўташ;

  • менежерлар малакасини оширишда кўмаклашиш.

Қуйида ушбу вазифаларга батафсилроқ тўхталамиз.
Режалаштириш. Кўпчилик ҳолларда, бошқарув қарорлари бўйича режалар ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш жараёнида шакллантирилади ва бюджетларни тузишда мазмунан аниқлаштирилади.

Download 125,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish