Ер тузишни лойихалаш


 Боғлар ҳудудларини ташкил этиш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
2. Боғлар ҳудудларини ташкил этиш 
Ўзбекистонда шохлари шакли айланасимон (табиий) боғлар кўп тарқалган; 
Уларнинг асосий устунлиги - уларни шакллантиришнинг енгиллиги ва 


374 
соддалигидир. Интенсив мевачилик махсус яратилган ясси шохли (пальмет 
боғлари) боғларни ўстиришни кўзда тутади. Бунда барча шохлар бир 
текисликда жойлашади (шаклланади) (қатор йўналишида бири-бирининг 
устида). Мева дарахтлари кўчатлари кучли ўсадиган, яримкарлик ва карлик 
бўлиши мумкин. 
Карлик (паст буйли) кўчатли пальмет боғларининг устунлиги уларнинг 2-4 
йиллардаёқ (одатдагидан эрта) мевага кириши ва юқори ҳосил беришидир (1 га 
200-400ц). Шохларнинг текис шакли тупроқларга ишлов бериш жараёнларини 
максимал механизациялаш, ўғитлаш, ўсимликларни зараркунандалар ва 
касалликлардан ҳимоя қилиш имконини беради, дараҳтларни қирқиш ва 
ҳосилни йиғишни осонлаштиради. Баланд бўлмаган дарахтларга эга (1,8-2,5 
метрдан 3-4 метргача) пальмет боғида меваларни йиғишда меҳнат унумдорлиги 
оддий боғлардагига нисбатан 2-3 бароварига ошади. Бундай боғда майдон 
бирлигида кўп дарахтларни жойлаштириш мумкин, сабаби қаторлар орасидаги 
масофа кам. Пальмет шаклидаги паст бўйли дарахтлар шамолларнинг зарарли 
таъсирига камроқ учрайди. Шу билан бирга пальмет боғларини ўстириш 
қўшимча меҳнат сарфини ва ишчиларнинг етарлик даражада юқори малакасини 
талаб этади. Улар ҳудудларини ташкил этишнинг хусусиятларига қўшимча 
элементларни - катакчалар ва катакчалар орасидаги йўлларни жойлаштириш 
киради; оддий боғлардан кварталлар майдонлари ҳам фарқ қилади. 
Мева дарахтлари турларини ва навларини танлаш ва жойлаштириш. 
Боғларнинг тур - нав таркибига қуйида-гилар боғлиқ: 
мевага киришининг бошланиш муддати ва фойдаланиш даврининг 
узунлиги, маҳсулот чиқиши, унинг ишлаб чиқариш мақсади вазифалари; 
ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситаларини йил давомида бир текис иш 
билан банд этиш; 
маҳсулотларни сотиш имконияти; 
ҳосилни йиғишни, қайта ишлашни, сақлашни оқилона ташкил этиш; 
ҳар хил навларни чанглаш учун қулай шароитлар; 
боғдорчиликда капитал харажатларнинг қопланиши. 
Ихтисослашган боғдорчилик хўжаликларида уруғли турлар (олма, нок, 
беҳи) боғлар таркибининг 70-85%, данакликлар (ўрик, шафтоли, олча, гилос, 
олхўри ва ш.ў.) - 10-20% ва резаворлар (қулупнай, смородина, малина) 5 дан 15-
25% эгаллаши керак. Бунда уруғлик турларнинг 65-80% қишки навлардан, 15-
25 - кузги ва 5-10% ёзги навлардан иборат бўлиши керак. 
Биринчи босқичда ҳудудни у ёки бу турлар учун районлаштиришни амалга 
ошириш керак. Асос бўлиб тупроқ хусусиятлари, рельеф ва гидрогеология 
шароитлари (қияликлар йўналишлари ва нишаблиги, сизот сувлари сатҳи, 
тупроқ қатламлари) ҳамда мевали дарахтлар ва экинларнинг мўлжалланган ва 
мумкин бўлган ҳосилдорликлари хизмат қилади. 
Иккинчи босқичда участканинг мевали дарахтларни экиш учун, уларнинг 
ўсиш шароитларига бўлган талабларини ҳисобга олган ҳолда, яроқлилигини 
баҳолаш ўтказилади. 


375 
Турлар ва навларни танлашга рельеф (нишаблик, қия-лик йўналиши, 
денгиз сатҳидан абсолют баландлиги) ва иқ-лим тавсифи (энг совуқ ва иссиқ 
ойларнинг ўртача темпе-ратураси, ҳаво температурасининг йиллик ўртача 
ўзгариши, 0
0
С юқори температурали даврдаги температуралар йиғин-диси, ҳаво 
температурасининг абсолют минимуми ва мак-симуми, совуқсиз даврнинг 
узунлиги, қор билан қопланган кунлар сони, йиллик ўртача буғланиш ва ш.ў.) 
кучли таъсир кўрсатади. Бошқа томондан, массивларнинг у ёки бу турлар ва 
навлар учун яроқлилиги тўғрисида мевали дарахтларнинг тупроқлар 
хусусиятларига (физик, кимёвий ва бошқ.), боғлиқ ҳолда ўсиши ва 
ривожланишига, сизот сувлари чуқурлигига қараб хулоса қилиш мумкин. 
Тупроқлар бўйича турлар ва навлар жойлашишини баҳолаш учун ер кадастри 
(ерларни иқтисодий баҳолаш ва тупроқлар бони-тировкаси) маълумотларидан 
фойдаланиш керак. 
Турлар 
ва 
навларни 
жойлаштиришни 
баҳолашнинг 
аҳамиятли 
кўрсаткичлари капитал харажатларга бўлган талаб ва уларнинг қопланиш 
муддати, ҳамда дарахтларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир этадиган 
экологик тавсифлар тизими ҳисобланади. Амалда олма ва нокнинг барча 
навлари, гилос ва олхўрининг кўп навлари ўзлари чангланмайдиган 
бўлганликлари сабабли, юқори ҳосил олиш учун ҳар бир кварталда 3-4 
чангланадиган ва чанглантирадиган навларни 2-4 ва кўпроқ қаторларда навбат 
билан аралаштириб жойлаштирилади.
Боғларни чанглантириш учун 1 га мевалайдиган боққа ўртача 2 асалари 
оиласи керак бўлади. Асалари уяларини (қутиларини) махсус уловларга 
жойлаштиришда ва уларни у ёки бу тур ва нав гуллаётган участкага кўчиришда 
2 га боққа 1 асалари оиласига эга бўлиш етарли. Бунинг устига у 
асалариларнинг учиш радиусини қисқартиради, уларнинг гуллаётган 
дарахтларга қўнишларини оширади, чангланиш узунлигини тартибга солиш 
имконини беради. 
Навларни танлашда уларнинг районлаштирилганлиги, касалликлар ва 
зараркунандаларга, қишки паст темпера-тураларга, қурғоқчиликка қарши 
турғунлиги, маҳсулотнинг товарлик ва мазаси сифати (у ташишга қулай ва узоқ 
сақлашга яроқли бўлиши керак) ҳисобга олиниши керак. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish