Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Бригадалар 
ер 
массивларини 
жойлаштириш. 
Ихтисослашган 
боғдорчилик бригадасига одатда қўшни, ихчам жойлашган, ҳар хил турлар ва 
навлардаги ва пишиш муддатлари ҳар хил дарахтларга эга кварталлар 
бириктирилади, бу ишчиларнинг мавсум давомида иш билан текисроқ банд 
бўлишларини таъминлайди. 
Боғлар майдони бўйича бригадалар ўлчамлари дарахтларининг тур-нав 
таркибига, шохлари шаклига, хўжалик жойлашган минтақага ва ш.ў. боғлиқ 
бўлади.
Ёз даврида бир одам 1,5-2 га боққа ишлов бериши мумкин. Бригадага 
одатда 25-30 дан 50 гача доимий ишчилар киритилади; шунга мос тарзда 
бригада участкасининг майдони 80-100 дан 150 гектаргача боғдан, шу 
жумладан 50-100 га мева берадиган, иборат бўлади. 
Қияликларда эрозияга қарши тадбирларни амалга ошириш мақсадида 
бригадага унинг юқори қисмидан пастигача бир неча кварталларни бириктириш 
мақсадга мувофиқ. 
Ёрдамчи хўжалик марказларини, қайта ишловчи заводларни
цехларни жойлаштириш. 
Бригада уйларини, асбоб-ускуналар сақланадиган ва 
идишга жойлаш майдончалари, бостирмалари, қоровуллар учун бинолар ва ш.ў. 
жойлаштириш учун ёрдамчи хўжалик марказлари (боғдорчилик бригадалари 
шийпонлари) лой-иҳаланади. Улар бригада массиви марказида, кварталлараро 
йўллар кесишган жойда, сув манбаалари ёки улар лойиҳа-ланган жойлар ёнида 
жойлаштирилади. Капитал харажат-ларни қисқартириш учун иккита қўшни 
бригадага битта умумий хўжалик маркази лойиҳаланиши мумкин. 
Хўжалик маркази тагига жойлаштириладиган бинолар
сонига ва хизмат кўрсатиладиган дарахтзорлар майдонига боғлиқ ҳолда 0,3-0,5 
га ер ажратилади (икки бригада учун марказ 1 гектаргача майдонга эга бўлиши 
мумкин). 
Сотиш бозорларига яқин жойлашган ва маҳсулот-ларини янги узилган 
ҳолда сотадиган хўжаликларда, қайта ишлаш учун фақат ностандарт 
маҳсулотлар фойдаланилиши мумкин. Бу ерда қишки ва кеч кузда пишадиган 
навлар мевалари ялпи ҳажмининг 60-70% сиғимига эга қайта ишловчи 
цехларни ва мева омборхоналарини қуриш мақсадга мувофиқ бўлади. Қайта 
ишловчи цехларда ҳар хил натурал шарбатлар, ичимликлар, жемлар, қиёмлар, 
компотлар тайёрланиши мумкин. 
Боғларнинг сотиш бозоридан узоқдаги катта майдонларида хўжаликларда 
қайта ишловчи заводларни қуриш керак. Мева омборхоналарига ўхшатиб, 
уларни ҳам хўжалик марказларида, бир жойда жойлаштириш керак. Бу 
меваларни сақлашнинг иқтисодий самарадорлигини сезиларли оширади, ер 


378 
майдони сарфини камайтиради, электр энергиясидан, сув ва бошқа 
ресурслардан фойдаланишни яхшилайди. 
Юқори сифатли маҳсулот олиш учун мевалар товар ишлов беришидан 
ўтказилиши керак. Меваларга ишлов бериш жойларининг қуввати йилига 
мевачилик хўжаликларида 3,0-3,5 минг т резаворчилик хўжаликларида эса 1,5-
2,5 минг т, ташкил этиш мумкин. Уларни ёрдамчи хўжалик марказлари 
(бригада шийпонлари) ҳудудида жойлаштириш керак. 
Хом ашёга вақтида ишлов беришни ва юқори сифатли маҳсулот олишни 
таъминлаш учун қайта ишловчи корхоналар қуввати етиштириладиган қишлоқ 
хўжалик хом ашёси ҳажмига мос бўлиши керак. Номутаносиблик ишлаб 
чиқариш воситаларидан самарасиз фойдаланишга олиб келади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish