2. Яйловлар ҳудудини ташкил этиш
Яйловлар ҳудудини ташкил этиш қуйидагилардан иборат бўлади:
яйловларни чорвачилик фермаларига, мажмуаларига бириктиришдан;
яйлов алмашишларни ташкил этишдан;
391
пода ва ўтарлар участкаларини, навбат билан қамаб боқиладиган
участкаларни, ёзги лагерларни, сув манбааларини ва суғориш жойларини,
моллар ҳайдаладиган йўлларни жойлаштиришдан.
Яйловлар ҳудудини ташкил этиш масалалари ҳар хил минтақаларнинг,
туманларнинг, яйлов турларининг аниқ табиий ва иқтисодий шароитларини,
уларнинг
рельеф
бўйича
жойлашишини
ҳисобга
олган
ҳолда
табақалаштирилган тарзда ечилади. Бунда асосий талаблар қуйидагилар
ҳисобланади: пода участкаларининг ўт қопламаси сифатининг ҳар хил турдаги
ва ёшдаги молларнинг биологик хусусиятларига мос келиши, молларнинг
узоққа ҳайдалишига йўл қўймаслик ва алмашлаб экишларда яшил озуқа ишлаб
чиқариш жойларини яйлов даврида моллар уларни истеъмол қиладиган
жойларга яқинлатиш.
Яйловларни чорвачилик фермалари ва мажмуаларига
бириктириш
уларнинг ҳар хил турдаги молларни боқиш учун яроқлилигини, молларни ёзда
сақлашнинг хусусият-ларини, ўт қопламаси сифатини ҳисобга олиб
бажарилади.
Чорвачилик фермасига бириктирилган яйловлар майдонини (П)
аниқлашда, молларнинг яшил озуқага бўлган талабидан (Н), яйловларнинг
лойиҳавий ҳосилдорлигидан (У) ҳамда ҳар йили яйлов алмашиш тартибида
пичан ўриш, дам бериш, ва ўт қатламини тиклаш учун фойдаланиладиган,
молларни ҳайдаш йўллари, ёзги лагер, сув манбаалари ва суғориш тармоғи
(суғориладиган яйловлар учун) учун ажратиладиган яйловлар майдонидан
келиб чиқиш керак:
П
Н
У
П
П
1
2
,
бунда
П
1
- яйловалмашиш жараёнида пичан ўриш, дам бериш ва ўт
қатламини тиклаш учун ажратиладиган яйловлар майдони, ўртача ҳисобланган
майдоннинг 20% (0,2 Н:У) тенг; П
2
- молларни ҳайдаш йўллари, ёзги лагерлар,
сув манбаалари ва суғориш тармоғи учун ажратиладиган яйловлар майдони,
таҳминан ҳисобланган майдоннинг 5% (0,05 Н:У) тенг.
Натижада ифода қуйидаги кўринишга эга бўлади:
П
Н
У
H
У
H
У
H
У
0 2
0 05
1 25
,
,
,
,
Ҳисоблашнинг бу усули яйловлар билан яхши таъ-минланган
хўжаликларда
сутчилик,
қўйчилик
ва
қорамол-лар
бузоқларининг
бўрдоқичилик фермаларига кўлланили-ши мумкин. Чўчқалар ва паррандалар,
одатда яшил массани алмашлаб экиш далаларидан ва ферма ёнидаги
участкалардан олишади.
Яйловлар майдони етишмайдиган хўжаликларда (ҳай-далма ерлар нисбати
юқори туманларда) биринчи навбатда уларни фермаларга, моллар турларига
392
бириктиришнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи ечилади, сабаби, моллар
маҳсулдорлигининг ўсиши айрим мол турлари учун ажратилган яйловлар
сифатига бевосита боғлиқ бўлади.
Суғориладиган маданий ва яхшиланган яйловларни сут фермалари ва
мажмуалари учун ажратишга ҳаракат қилинади.
Қорамол бузоқларини ўстириш учун кўпроқ қурғоқ типдаги, асосан, ҳар
хил бошоқли ўтларга эга яйловлар тўғри келади.
Кўйлар учун пастқам, зах яйловлар яроқсиз бўлади, сабаби, улар гижжали
касалликларнинг ривожланиши учун қулай муҳит бўлиб хизмат қилади.
Ишчи отлар учун яхши, бошоқли-дуккакли ўтлар қопламасига эга, аҳоли
яшаш жойларига ва уларнинг иш жойларига яқин яйловлар ажратилади.
Шаҳсий мулкдаги моллар яшил масса билан қишлоқлар ёнидаги, қишлоқ
маъмурияти ихтиёридаги яйловлар ҳисобига таъминланади.
Яйловалмашишларни ташкил этиш
. Яйловлардан бир хил муддатларда
молларни боқиш учун тўхтовсиз фойдаланишда ўт қопламасининг ботаник
таркиби
ёмонлашади,
унинг
маҳсулдорлиги
пасаяди.
Яйловлар
маҳсулдорлигини ошириш ва ўт қопламаси таркибини яхшилаш учун молларни
боқиш ва ўтлатишни яйловларни тўла ёки қисман яхшилаш, пичан ўриш ва ўт
қопламасини янгилаш учун мол боқишдан чиқариш билан алмаштириб туриш
керак бўлади. Бунга яйловалмашишни жорий этиш билан эришилади.
Яйловалмашиш деганда уларнинг маҳсулдорлигини ўтлатиш, дам бериш
ва пичан ўришни айрим участкаларда йиллар бўйича ўт қопламасини қайта
тиклаш ва яхшилашга қаратилган бўйича бошқа тадбирлар билан биргаликда
кетма-кет алмаштириш йўли билан ушлаб туришга ва кўтаришга қаратилган
яйловлардан фойдаланиш ва уларни парваришлаш тизими тушунилади.
Дам бериш ва ўт қопламасини тиклаш учун қолди-рилган яйловлар суғурта
фонди вазифасини ҳам бажаради, яъни, ўтлар ўсиши учун ноқулай келган
йилларда, улар молларни боқиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.
Яйловалмашишлар тартиби (схемаси) яйлов участка-сининг табиий
хусусиятларига, майдони ва маҳсулдорлигига, ўт қопламаси типига, ўсиш
муддатлари ва интесивлигига, яшил ва дағал озуқаларни етиштириш тизимига
боғлиқ ҳолда бир-бирларидан фарқ қилади.
Яйловалмашишлар пода участкаларини ёки моллар навбат билан қамаб
боқиладиган участкаларни лойиҳалаш билан бир вақтда ишланади ва улар
билан бирлаштирилади. Катта майдонга эга пода участкаларида шундай
яйловалмашишлар лойиҳаланадики, улар навбат билан қамаб боқиладиган
участкалар ичида яйловлардан фойдаланиш ва уларни парваришлаш бўйича
тадбирларни назарда тутади. Майдони катта бўлмаган, навбат билан
боқиладиган участкаларнинг ҳисобланган сонини лойиҳалаш имкони йўқ
участкаларда ўтлатиладиган (пода) участкаси яйловалмашишники ҳисобланади.
Ўтлатиладиган (пода) участкалари тизимида яйлов ал-машишларни
ташкил этишда, ротация тартибида ўт қопла-масини қайта тиклаш ва яхшилаш,
ўтларни пичан ёки яшил озуқа учун ўриш бўйича тадбирларни ўтказиш учун
уларнинг сони 2-3 кўпайтирилади. Қолган майдонларда моллар ўтлатилади.
393
Яйловалмашишларга бир турдаги моллар учун фойдаланиладиган ўтлатиш
участкалари бирлаштирилади.
Яйлов алмашиш йиллари сони ҳар йили пичан ўриш, кеч кузда пичан
ўрилгандан кейин мол боқилиши мумкин бўлган, дам бериш ва уруғлантириш
учун ажратиладиган ўтлатиш участкалари сонини ва яйловлар майдонини
олдиндан белгилайди. Яйловалмашиш ротацияси иқлимий шароитларга,
тупроқларга, яйлов типларига боғлиқ бўлади.
Яйлов алмашиш ротацияси узунлиги қурғоқ чўл туманларида 3-6 йилга
тенг бўлади (41-42 жадваллар).
41 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |