Ер тузишни лойихалаш


 Мева ва узум кўчатхоналари ҳудудларини ташкил этишнинг ўзига хос



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
5. Мева ва узум кўчатхоналари ҳудудларини ташкил этишнинг ўзига хос 
хусусиятлари 


386 
Кўчатлар кўчатхоналарда етиштирилади, улар ҳам оддий хўжаликларда 
кичик майдонларда, ҳам йирик ихтисослашган мева кўчатлари етиштирувчи 
корхоналарда ташкил этилади. Кейингисида кўчатларни етиштириш саноат 
асосида, махсус жиҳозланган устахоналарда қишки пайвандлашни қўллаш 
билан олиб борилади. Намунавий кўчат тайёрлаш ҳажми йилига 1 млн кўчат 
бўлган кўчат етказиб берувчи саноат комплекси қуйидаги қисмлардан иборат 
бўлади: 
вегетация йўли билан кўпаядиган мева турлари оналиклари-13 га; 
оналик-навли боғ-25 га (олма 14 га, нок 3 га, данаклилар 8 га); 
оналик-уруғлик боғ-14 га(олма 5 га, нок 2 га, данаклилар 7 га); 
шакллантириш далалари (кўчатлар мактаби) 150 га (навбатдаги дала 25 га, 
шу жумладан вегетатив кўчатлар учун 11 га, уруғлик кўчатлар учун 3 га, 
данаклилар - олхў-ри, олча, гилос - 7,5 га, уруғлик кўчатларидаги нок 3,5 га); 
уруғдан экилганлар (кўчатлар) мактаби 2,5 га; 
навларни ва кўчатларни ишлаб чиқаришда синаш боғи - 50 га. 
Ишлаб чиқариш участкалари кўчатхоналарда боғ ва алмашлаб 
экишларнинг айрим далалари сифатида фаолият кўрсатади. Боғалмашиш барча 
она дарахтлар ва навларни ишлаб чиқаришда синаш боғи учун белгиланади. 
Экилганлар ва ўтқазилганлар мактаблари учун алмашлаб экишлар 
ишланади. Экилганлар мактабида одатда 5-6 далали, ўтқазилганлар мактабида 
6-8 далали алмашлаб экишлар назарда тутилади. 
Экилганлар мактабидаги алмашлаб экишлар схемаси: 1 - кўп йиллик 
ўтларга қўшиб экилган баҳорги ғалла; 2 - 1 йил фойдаланилаётган кўп йиллик 
ўтлар; 3 - 2 йил фойда-ланилаётган кўп йиллик ўтлар; 4 - 3 йил 
фойдаланилаётган кўп йиллик ўтлар (иккинчи ярим яшил ўғит сифатида иш-
латилади), 35-40 см чуқурликда ҳайдаш; 5 - пайвандтаг кў-чатлар. 
Ўтказилганлар мактабида: 1 - пайвандланган кўчат-лар (уруғликлар) + пайванд 
берадиганлар (данаклилар); 2 - икки йилликлар (уруғликлар) + бир йилликлар 
(данак-лилар); 3 - кўп йиллик ўтлар билан экилган баҳорги ғалла; 4-5 кўп 
йиллик ўтлар; 6 - кўп йиллик ўтлар (иккинчи ўрим яшил ўғит сифатида, ярим 
пар). 
Навлар ва пайвандтагларни ишлаб чиқаришда синаш боғи, ҳамда оналик-
навли (қаламчали) ва оналик-пайвандтаг (уруғлик) боғлар кўчатхонанинг энг 
узоқ ҳудудини эгаллаши мумкин. Вегетатив кўчаттагларнинг оналиклари 
иложи борича яшил қаламчалаш цехи ёнига жойлаштирилади, цех эса ўз 
навбатида пайвандлаш устахонасига бирлаштирилади. Унга яқин жойда 
уруғликдан экиладиганлар мактаби ҳам жойлаштирилади. Кўчатхонанинг бу 
икки қисми ҳам суғорилади, шунинг учун улар сув манбааси ёнида 
жойлаштирилиши керак. Кўчатлар мактабини шакллантириш далалари 
хўжалик марказига туташ бўлади, уларда танлаш ва ўраб-боғлаб, жўнатишга 
тайёрлаш цехлари ва тайёр маҳсулотларни сақлаш омборхоналари 
жойлаштирилади. 
Узумчилик хўжаликларига кўчатлар тайёрлаш учун ҳар хил йўналишдаги 
кўчатхоналар ташкил этилади. Илдизли кўчатлар етиштириш бўйича 


387 
кўчатхоналар узум мактабидан иборат бўлади, унда кўчатлар ва 
районлаштирилган навларни кўпайтириш учун қаламчалар берадиган оналик 
узумлар ўстирилади. 
Пайвандланган узум кучатларини етиштирувчи кўчат-хона оналик 
кўчаттаги ва пайванд материаллари олинади-ган узумлар мактабларидан иборат 
бўлади. Бу ерда махсус иссиқхоналар, қаламчалар ва кўчатлар учун омборлар 
жойлаштирилади. 
Кўчатхонанинг асосий элементи ҳисобланган мактаблар учун яхши, 
одатда, суғориладиган, майдони 8-10 га, ихтисослашган кўчат етиштирувчи 
хўжаликларда - 20-25 га бўлган участкалар ажратилади. У енгил механик 
таркибга эга, унумдор тупроқли текис ҳудудларда ёки жанубий ёки жанубий-
ғарбий йўналишлардаги ясси қияликда жойлаштирилади. 
1 га мактабга 8-10 га оналиклар майдони талаб этила-ди. Узум мактабида 
ҳам алмашлаб экишлар қўлланилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish