385
Резавор буталарининг қўшни кварталлари резавор-чилик бригадаларига
бириктирилади, уларнинг майдонлари 30-40 га ташкил этади. Иш билан
бандлиги текисроқ бўлиши учун уларда ҳар хил муддатларда пишадиган
экинлар бўлиши керак. Қаторлардан ҳосилни олиб чиқишни енгиллатиш учун
резаворзорларда кенглиги 3-4 м, ҳар 50-100 м ўтказиладиган йўллар тармоғи
лойиҳаланади. Магистрал йўллар 6-8 м, кварталлараро йўллар - 5-6 м кенгликка
эга бўлади. Кварталлараро йўллар ўрмон полосаларининг ҳар икки томонидан
жойлаштирилади.
Резаворзорлар атрофида шамол ўтказадиган тузилишга эга 2 қатор баланд
ўсадиган
дарахтлардан
иборат
иҳота
ўрмон
полосалари
экилади.
Резаворзорларнинг майдони катта бўлса кварталлар орасида бир қаторли,
дарахтлари ёнма-ён жойлашган кварталлар қаторлари бўйлаб жойлашган ўрмон
полосалари яратилади, бу бир неча кварталларга бир вақтда ишлов бериш
имкониятини беради. Боғни ҳимоялавчи дарахтлар резаворлар қаторларидан
узун томон бўйича 6-8 м, калта томон бўйича трактор агрегатлари айланишини
таъминлаш учун 8-10 м масофада жойлашган бўлиши керак.
Кварталлараро ҳимоя ўрмон полосаларининг бурчакларида кенглиги 8-10
м, агрегатлар ва транспорт воситалари ўтиши учун очиқ жойлар қолдирилади.
Резавор экинларини етиштиришнинг саноат техноло-гияларининг
ташкилий ва иқтисодий имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш учун мос
хўжаликларда резавор алмашишлар жорий этилади. Масалан, қора смородина
учун 10 далали, экинлар алмашиниши қуйидагича бўлган резаворалмашиш
назарда тутилади: 1 - бўш шудгор (пар)+смородина янги экилган; 2 - ёш
смородина; 3 - мева-га кирадиган смородина; 4-8 - мевалайдиган смородина; 9 -
мевалайдиган смородина+қирқиб ташлаш; 10 - сидерал экинлар (кузги жавдар,
арпа). Қулупнайли алмашлаб экиш-лар одатда 6-8 далалик 2-3 йил ҳосил
берадиган, резаворал-машишлар 10-12 далали, 6-8 йил ҳосил берадиган бўлади.
Қулупнайли алмашлаб экишларнинг тахминий тузилиши қуйидагидек
бўлади:
I.
1 - кузги экинлар; 2 - сидерал экинлар; 3 - қулупнай (янги экилган); 4-6 -
қулупнай.
II.
1 - кўп йиллик ўтлар билан қўшиб экилган кузги экинлар; 2-3 - кўп
йиллик ўтлар; 4 - сидерал экинлар; 5 - қулупнай (янги экилган); 6-8 - қулупнай.
III.
1 - кузги экинлар; 2 - тоза шудгор (пар); 3 - қулупнай (янги экилган); 4-6
- қулупнай.
Меваларни сотишга тайёрлаш бўйича ишларни бажа-риш учун иморатлар
мажмуасига ва авторефрижераторлар учун айланиш майдончаларига эга
бригада шийпонлари қурилади; у бригада массиви марказида асосий йўллар
ёнида жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: