Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
Назорат саволлари 
1. 
Дарахтзорлар ҳудудларини ташкил этишнинг мақсади, вазифалари мазмуни 
қандай? 
2. 
Мевали дарахтларнинг турларини ва навларини танлашда ва жойлаштиришда 
қандай омиллар ҳисобга олинади? Уларни жойлаштиришга қандай талаблар 
қўйилади?
 
3. 
Мевали дарахтлар ва узумзорлар қаторлари аниқ табиий шароитларни 
ҳисобга олган ҳолда қандай жойлаштирилади?
 
4. 
Кварталлар майдонларига қандай омиллар таъсир этади?
 
5. 
Боғдорчилик ва узумчилик бригадалари ер массивлари қандай аниқланади ва 
уларни жойлаштиришга қандай талаблар қўйилади?
 
6. 
Боғларда ва узумзорларда иҳота дарахтлари полосалари қандай вазифаларни 
бажаради? Улар қандай бўлишади ва қаерларда жойлаштирилади?
 
7. 
Дарахтзорларда қандай йўллар бўлади ва улар қандай жойлаштирилади?
 
8. 
Резаворзорлар майдонларини ташкил этишда қандай масалалар ечилади?
 
9. 
Резаворзорларда қаторларни, кварталларни, ўрмон полосаларини ва йўлларни 
жойлаштиришга қандай талаблар қўйилади?
 
10. 
Резаворалмашишлар ва қулупнайли алмашлаб экишлар қандай мақсадда 
жорий этилади?
 
11. 
Дарахтзорлар ҳудудларини ташкил этишни асослашда қандай техник ва 
иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади?
 
12. 
Лойиҳанинг энг самарали ечими қандай кўрсаткичлар бўйича танланади? 
Улар қандай ҳисобланади?
 
 
 
 
 
 
XVII боб 
ЕМ-ХАШАК ОЛИНАДИГАН ЕР ТУРЛАРИНИНГ ҲУДУДЛАРИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
1. Лойиҳанинг вазифалари ва мазмуни 
Ўзбекистонда ем-хашак олинадиган ер турлари майдони 16,05 млн га, шу 
жумладан пичанзорлар - 0,11 млн га ва яйловлар - 15,94 млн га ташкил этади. 
Лекин минтақалар бўйича улар нотекис тақсимланган. Хашаки ер турларидан 
тўғри фойдаланиш, табиий ўсимлик қопламасидан фойдаланиш ва уларни 
парваришлаш бўйича тадбирлар мажмуасини: молларни қамаб ёки майдалаб 
меъёрли боқиш, ўсимлик ривожланишининг ҳар хил даврларида пичанга ўриш, 


390 
ўсимликлар қопламасини яхшилашни қўллаш-ни назарда тутади. Бу 
тадбирларни фақат пичанзор - ва яйлов алмашишлар тизимидагина амалга 
ошириш мумкин. 
Хашаки ерлар ҳудудларини ташкил этишнинг вазифалари уларнинг 
маҳсулдорлигини ошириш; ўсимликларнинг ботаник таркибини яхшилаш; 
оқилона фойдаланиш; чорвачилик учун мустаҳкам озуқа базасини яратиш 
ҳисобланади. 
Хашаки ерлар ҳудудларини ташкил этиш лойиҳасини ишлашдан олдин 
уларнинг ҳозирги аҳволи ва фойдаланилиши ўрганилади. У ҳар бир участкадан 
фойдаланишнинг кейинги тартибини аниқлаш, яйловлар, пичанзорларни 
яхшилаш бўйича тадбирларни ишлаш, уларнинг ҳудудларини тузиш учун 
ўтказилади. 
Айрим яйлов ва пичанзор участкаларини ўрганиш қуйидагилар бўйича 
ўтказилади: 
рельефи (жойлашиши, қиялик йўналиши ва нишаблиги); 
тупроқлари (типлари, механик таркиби, намланиши, шўрланиши, гумус 
қатламининг қалинлиги); 
ўсимликлари (ўтлар типи, уларнинг озуқавий қиммати, яйловлар, 
пичанзорлар ҳосилдорлиги, яйлов даври ойлари бўйича яшил масса чиқиши); 
маданий - техник аҳволи (дўнгликлар, буталар, ўрмон дарахтлари, тошлар 
ва ш.ў. мавжудлиги); 
чорвачилик фермаларидан, ёзги лагерлардан, сув манбааларидан, аҳоли 
яшаш жойларидан узоқлиги; 
сизот сувлари сатҳининг чуқурлиги ва сув таъминоти шароитлари, сув 
манбалари билан таъминланиши. 
Яйловлар ва пичанзорлар ҳудудларининг мавжуд таш-кил этилишини 
ўрганиш зарур (яйловларнинг фермаларга, подаларга, моллар гуруҳларига 
бириктирилиши, яйловалмашишлар, пичанзоралмашиш участкаларининг 
мавжудлиги, уларнинг жойлашиши, сув манбааларининг жойлашиши, сувлар 
захираси ёки чиқиши). Асосий эътиборни суғориладиган маданий яйловлар, 
пичанзорлар учун мўлжалланган участкаларнинг табиий аҳволига, уларнинг 
юқори ҳосилдор яйлов ва пичанзор ўтлари қатламини яратиш учун 
яроқлилигига ва оқилона фойдаланишга, суғориш учун шароитлари нуқтаи 
назаридан, қаратиш керак. 
Озуқали ерларни ўрганишда ер тузиш, геоботаника, сув хўжалиги, 
яйловларни, пичанзорларни тубдан яхшилаш бўйича ишчи лойиҳалари 
изланишларидан фойдаланилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish