Ер тузишни лойихалаш


 Пичанзорлар ҳудудини ташкил этиш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
5. Пичанзорлар ҳудудини ташкил этиш 
Пичанзорлар ҳудудини ташкил этиш уларнинг маҳсулдорлиги ошишига, 
қимматли ўтлар аралашмасининг яхши сақланишига, ерлардан оқилона 
фойдаланишга замин яратади. У қуйидагиларни жойлаштиришдан иборат 
бўлади: 
пичанзоралмашиш ва бригада участкаларини; 
дала шийпонларини; 
йўл тармоғини; 
сув манбааларини. 
Ер тузиш изланишлари асосида пичанзорларнинг майдони ва жойлашиши, 
уларнинг ишлаб чиқариш бўлимларига бириктирилиши, ер турларини ва 
алмашлаб экишларни, яйловлар ҳудудларини ташкил этишда назарда тутилган, 
уларни яхшилаш бўйича тадбирлар аниқланади. 
Пичанзоралмашиш ва бригада участкаларини жойлаштириш.
Пичаннинг 
сифати ва ҳосили нафақат ўтларнинг ботаник таркибига, балки, ўриш 
муддатига, ўтларни қирқиш баландлигига, қуритиш ва сақлаш технологиясига 
ҳам боғлиқ бўлади. 


408 
Дуккакли ўтлар ва аралаш ўтларни пичан учун ўришнинг энг яхши 
муддати шоналаш-гуллаш; бошоқлилар учун - бошоқлаш - гуллашнинг 
бошланиши даврлари ҳисобланади. Аммо битта участкада ҳар йили ўтларни 
фа-қат шу даврларда ўриш, ўтлоқ ўсимликларининг жабрлани-шига ва 
қимматли турларининг йўқолишига, ҳосилдорлиги пасайишига олиб келади, 
шунинг учун йиллар бўйича бел-гили кетма-кетлик тартибида ўриш 
муддатларини алмашти-риб туриш керак. Пичанзорлар маҳсулдорлигининг 
ошиши-га молларни пичани ўрилган участкаларда вақти-вақти би-лан боқиб 
туриш ижобий таъсир кўрсатади. У пичанзор-лардаги бегона ўтлар билан 
самаралироқ кураш олиб бориш имконини беради, ўтлар сифатининг 
яхшиланишига ёрдамлашади, ўтлоқда тўпланадиган органик қолдиқларнинг 
чиришини тезлатади. Пичани ўрилган участкалардан мол-ларни боқиш учун 
фойдаланиш яйлов даври давомида яшил масса етишишига ёрдамлашади. 
Йиллар бўйича пичан ўриш муддатларини алмаштириш, пичани ўрилган 
участка-ларда молларни боқиш, ўтлар қопламасини яхшилаш бўйи-ча 
тадбирларни амалга ошириш мақсадида, маълум тизим бўйича фойдаланиш 
учун пичанзорларни 3-6 участкаларга бўлишни назарда тутадиган 
пичанзоралмашишлар жорий этилади. Пичанзорларнинг ҳар бир типи 
(қуруқликдаги, дарё бўйларидаги, яхшиланган ва ш.ў.) учун мустақил 
пичанзоралмашишлар ташкил этилади. 
Пичанзоралмашиш деганда пичан ўриш ва ўримдан кейин мол боқишнинг 
алмашиниб туришини, ўтлар қопламасини яхшилаш бўйича тадбирлар 
ўтказилишни кўзда тутадиган пичанзорлардан фойдаланиш ва уларни 
парваришлаш тизими тушунилади. 
Пичанзоралмашишларни кейинчалик уларда бригада участкаларини 
ажратиш билан лойиҳалаш, фақат ўрмон-ўтлоқ минтақаларидаги ва дарёлар 
бўйларидаги хўжаликларда катта пичанзор массивлари мавжуд бўлганда, улар 
ишлаб чиқариш бўлимларининг ер массивларини жойлаштиришда лойиҳа 
бўйича ҳудудий уларнинг биттасига кирган бўлса, бажарилади. 
Пичанзоралмашишлар тартиби (схемаси) пичанзорлар типига, участканинг 
табиий хусусиятларига, ташкилий-хў-жалик талабларига, ўтлар сифатига 
боғлиқ бўлади. Дарё бўйларидаги икки марта ўриладиган пичанзорларда 5-йил-
лик пичанзоралмашиш тавсия этилади, уларда айрим йил-лари пичани ўрилган 
участкалар мол боқиш учун фойдала-нилади. Бундай пичанзор алмашишларда 
бир участкани бо-шоқлаш даврида, иккинчисини гуллашининг бошланишида, 
қолган учтасини - тўла гуллаш даврида, улардан биттаси-нинг иккинчи 
ўримини пичан учун ўриш, қолган иккитаси-дан эса-мол боқиш учун 
фойдаланиш кўзда тутилади. 
Табиий пичанзорлар учун қуйидаги пичанзоралмашиш тавсия этилади: 
1 - 2 ўриш (1 гуллаш даврида); 
2 - 3 ўриш (1 бошоқлаш даврида); 
3 - 1 ўриш, кечки муддатларда (уруғи пишганда);
4 - 3 ўриш. 


409 
Қуруқликдаги пичанзорлардан бир ўриш тизимида фойдаланишда йиллар 
бўйича 
қуйидаги 
ўриш 
муддатлари 
алмашиши 
билан 
4-йиллик 
пичанзоралмашиш тавсия этилади:
1 - бошоқлаш; 
2 - гуллашнинг бошланиши;
3 - уруғланиш; 
4 - гуллаб бўлгандан кейин.
Суғориладиган 
пичанзорларда 
ўтлар 
қатламидан 
кўп 
ўришли 
фойдаланишда йиллар бўйича қуйидаги ўриш муддатлари алмашиши билан 
беш йиллик пичанзоралмашиш тавсия этилади:
1 - пишиш даврида; 
2 - найчалашнинг бошланиш даврида (3-4 ўрим); 
3 - бошоқлаш даврида (2-3 ўрим); 
4 - 5 гуллаш даврида (2 ўрим) 
Ўт унини ишлаб чиқариш учун бедани баҳорда пояла-ниш даври охирида - 
ғунчалаш даври бошида ўриш бошла-нади, йиғим гуллаш бошлангунча (3 
хафта давомида) давом эттирилади. Айрим участкаларда биринчи ўримни ҳар 
хил муддатларда ўриш, икки ўримни ривожланиш даврида (биринчи гуллар 
пайдо бўлиши) ўтказиш имконини беради.
Пичанзор алмашиш участкаларини лойиҳалашда қуйи-даги асосий 
талаблар ҳисобга олинади: улар ихчам, майдо-ни бўйича тахминан бир хил, 
ўтлари тавсифи бўйича бир типли, томонлари ўлчамлари ва шакли бўйича 
механизмлар билан ўришга, суғоришда эса суғориш техникасидан унумли 
фойдаланишга қулай бўлишлари керак.
Бригада ва пичанзор алмашиш участкалари чегаралари йўллар, дарёчалар, 
каналлар, сойлар ва бошқа табиий элементлар бўлиши мумкин.
Пичанзорларнинг кичик майдонларидан фойдаланиш ва парваришлаш 
(пичан ўриш муддатлари, яхшилаш бўйича тадбирлар) навбатлашиши йиллар 
бўйича эмас балки фақат вақт бўйича амалга оширилади.
Ўсимликларни жабрланишдан сақлаш, нормал қишлаб чиқиш, юқори 
ҳосил олиш учун ўтларни ўриш баландлиги катта аҳамиятга эга. ўришнинг 
оптимал баландлиги баланд ўсадиган ўтлар учун 5-6 см, паст ўсадиганлари 
учун 4-5 см катта бўлмаслиги, кейинги ўриш учун 6-7 см бўлиши керак. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish