Қамаб навбат билан боқиладиган майдонларни жойлаштириш.
Қамаб
навбат билан боқиладиган майдонлар барча турдаги яйловларда (маданий,
яхшиланган, табиий), уларнинг маҳсулдорлик даражасига, ўт қопламаларидан
фойдаланиш характерига боғлиқ бўлмаган ҳолда, лойиҳаланади. Лойиҳалашда
қуйидаги масалалар ечилади:
қамаб боқиладиган майдонлар сонини ва майдонларини аниқлаш;
қамаб боқиладиган майдонлар шаклларини белгилаш;
қамаб боқиладиган майдонларни жойлаштириш.
Ўтларни ўриш ва уларни фермаларга (мажмуаларга) олиб келиш
мўлжалланган яйловларда ҳам белгиланган кетма-кетликда фойдаланиладиган
участкаларни назарда тутиш зарур.
Қамаб боқиладиган майдонлар сони ва ўлчамлари яйловалмашишга боғлиқ
бўлади ва ўтларнинг ўсиш даври узунлигидан, бир майдонда бир боқиш
циклида молларни боқиш кунлари сонидан, яйловлар маҳсулдорлигидан, пода
участкалари майдонидан келиб чиқиб аниқланади.
Бир қамаб боқиладиган майдонда моллар боқиладиган кунлар сони
қуйидаги талабларга риоя қилиб белгиланади: ўт қопламасидан тўлароқ
фойдаланиш; қамаб боқиладиган майдонларда ҳар сафар навбатдаги боқишда
397
ўтларнинг ик-киламчи ейилишига йўл қўймаслик; молларнинг гижжали
касалликлар билан зарарланишининг олдини олиш.
Кейинги йилларда ҳосил камаймаслиги, ўт қопламаси эса ҳар бир
навбатдаги ўтлатишда ёмонлашмаслиги учун, ўт фақат бир марта
фойдаланилиши мумкин, шунинг учун моллар қамаб боқиладиган майдонларда
биринчи кун едирилган ўтлар поялари 5-6 см ўсадиган вақтдан кўп бўлмаган
муддатда (кунларда) боқилиши мумкин. Ушбу талабдан келиб чиқиб,
ўтларнинг бир кеча-кундузда, масалан баҳорда, 1 см ўсишида бир майдонда
молларни боқиш узунлиги 6 кундан, ўтлар бир кеча-кундузда 2-3 см ўсганда эса
2-3 кундан ошмаслиги керак.
Гижжали касалликларнинг олдини олиш учун бир майдонда қўйларни 6
кундан кўп боқиш мумкин эмас. Аниқланишича, гижжали касалликларнинг
моллар ахлатлари билан ташланган гижжалари ва тухумлари биринчи 6 кунда
ривожланмаган ҳолатда бўлади ва ўлади.
Агар мазкур пода учун яшил озуқага бўлган талаб асосан яйловлар
ҳисобига қопланадиган бўлса, қамаб боқиладиган майдонлар сони К тахминан
қуйидаги ифода бўйича аниқланиши мумкин:
К
П Ц
Ц
О
,
бунда
П
- ўтларнинг қайта тикланиш даври ёки ўтлатиш цикли узунлиги,
кун;
Ц
- бир ўтлатиш циклида, бир қамаб боқиладиган май-донда молларни
боқиш кунлари;
О
- яйловалмашиш тартибида боқиш-дан чиқариладиган
майдонлар сони (доимий ўтлатиладиган майдонларнинг 15-20%).
Ўтларнинг қайта тикланиш даври яйловлар турига, ўт қопламаси типига,
намланиш шароитига ва яйлов мавсуми ойига (ёки циклига) боғлиқ ҳолда 18-20
кундан 30-35 кун орасида, айрим пайтларда 40 кунгача ҳам ўзгариб туради.
Хўжалик яйловлар билан тўла таъминланмаганда, одатда, ҳисоблашлар учун
ўтларнинг энг интенсив ўсадиган даври қабул қилинади. Яшил озуқалардаги
камчиликни яшил конвейер экинлари ҳисобига қоплаш, уларнинг
ортиқчаларидан эса силос, пичан, бошқа турдаги моллар учун яшил озуқа ва
ш.ў. фойдаланиш режалаштирилади. Яйловлар билан етарлик даражада
таъминланган хўжалик ва фермаларда (аввало суғориладиган маданий)
ҳисоблашларда ўтлар ўсишининг ўртача даврини (24-26 кун) қабул қилиш
мумкин.
Битта майдонда молларни боқиш даври узунлиги маданий яйловларда 1-3
кундан ва табиий, яхшиланган яйловларда 4-6 кундан ошмаслиги керак. Агар
ўтларнинг қайта тикланиш даври узунлиги 27 кун, бир қамаб боқиладиган
майдонда, бир ўтлатиш циклида молларни боқиш - 3 кун, яйловалмашиш
тартибида пичан ўриш, дам бериш ёки ўт қопламасини янгилаш учун
ажратиладиган қамаб боқиладиган майдонлар сони 2 бўлса К=(27+3):3+2=12
қамаб боқиладиган майдонга тенг бўлади.
398
Қамаб боқиладиган майдонлар сони яйловалмашиш участкалари сонига
каррали бўлиши керак.
Қамаб боқиладиган участкалар майдони уларнинг сонидан ва пода
участкаси ўлчамидан (майдонидан) келиб чиқиб, пода участкаси майдонини
қамаб боқиладиган майдонлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Қамаб боқиладиган майдонлар томонлари ўлчамлари ва уларнинг
нисбатлари молларни оқилона боқиш, ўт қопламасини парваришлаш бўйича
қишлоқ қишлоқ хўжалик техникасидан унумли фойдаланиш, ўраш
харажатларини минималлаштириш, суғориладиган яйловларда эса булардан
ташқари
ёмғирлатиб
суғориш
машиналарининг
техник-иқтисодий
кўрсаткичларини ҳисобга олиб белгиланади.
Майда қамаб боқиладиган майдонларни лойиҳалаш моллар ҳайдаладиган
йўллар тармоғининг қалинлашишига олиб келади, бу яйловларни
парваришлашда
қишлоқ
хўжалик
техникасидан
фойдаланишни
қийинлаштиради ва уларни ўрашга катта харажатлар талаб этади, шунинг учун
маҳсулдорлиги юқори яйловларда кўчма четанлар ёрдамида бўлаклаб ўтлатиш
учун қамаб боқиладиган майдонларни йирик қилиб лойиҳалаш мақсадга
мувофиқ бўлади.
Ўраш учун харажатлар, агар майдонлар шакли квадратга яқин бўлса энг
кам бўлади.
Жуда узун ва энсиз қамаб боқиладиган майдонларни лойиҳалаш керак
эмас, сабаби моллар ўтларни қаттиқ топтаб ташлашади ва мол сўқмоқлари
пайдо бўлади. Боқишда моллар тўдаланмасликлари, бир-бирларига халақат
бермасликлари керак, шунда ўт қопламаси текис едирилади.
Қамаб боқиладиган майдон кенглиги шундай бўлиши керакки, унда
поданинг боқиш пайтида эркин айланиши таъминлансин: 1 сигирга 1-1,25 м,
қўйга - 0,15-0,20 м кам бўлмаган кенглик зарур. Моллар икки йўналишда
боқилганда қамаб боқиладиган майдоннинг минимал кенглиги бир бош
ҳисобига сигирлар учун 2 м, қўйлар учун 0,3 м бўлиши керак. Маданий
яйловларда майдон кенглиги бир бош сигир ҳисобига 0,5-0,7 м бўлиши керак.
Қамаб боқиладиган майдон узунлиги унинг майдонига ва энига боғлиқ
бўлади. Майдони катта бўлганда у 600-800 м ортиқ бўлмаслиги керак.
Максимал узунлиги дам олиш ва соғиш орасидаги вақтда қамаб боқиладиган
майдонда икки йўналишда боқиш вақтида моллар юрадиган масофа бўйича
аниқланади.
Қамаб боқиладиган майдон ўт қопламаси бўйича бир хил бўлиши керак. Бу
яйловлардан тўлароқ фойдаланишга, молларни яйлов даври давомида яшил
озуқа билан текис таъминлашга, агротехник тадбирларни яхши ўтказишга
ёрдам қилади.
Қамаб боқиладиган майдонларни шундай жойлаштириш керакки, бунда
молларнинг ортиқча юришлари қисқарсин. Бунинг учун улар фермаларга, ёзги
лагерларга, суғориш жойларига ва яшил озуқа учун экиладиган экинлар
жойлаштирилган алмашлаб экиш далаларига энг яқин масофаларда
лойиҳаланади.
399
Қамаб боқиладиган майдонларни лойиҳалашда қияликлар йўналишлари ва
нишабликлари ҳисобга олинади. Эрозия жараёнларининг олдини олиш ва
молларни боқишга яхши шароитлар яратиш учун, қамаб боқиладиган
майдонларнинг узун томонларини қияликка кўндаланг қилиб жойлаштириш
керак. Ўтлари таркиби ва ўтларнинг ўсиш муддатлари ҳар хил бўлганлиги учун
бир майдонга ҳар хил йўналишлардаги қиялкларни киритиш керак эмас (сойлар
бундан мустасно).
Текис рельефга эга чўл, саҳро ва ярим саҳро минтақаларида қамаб
боқиладиган майдонлар ёруғлик томонларини ва асосий шамол йўналишларини
ҳисобга олиб жойлаштирилади.
Ёз вақтида подалар ёки сурувларни боқишда қуёшга қарши йўналтириш
тавсия этилмайди, шунинг учун қамаб боқиладиган майдонларнинг узун
томонини иложи борича шарқдан ғарбга қараб жойлаштириш керак. Баҳорги ва
кузги яйловларда қамаб боқиладиган майдонларни асосий шамоллар
йўналишига перпендикуляр қилиб жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қамаб боқиладиган майдонларни жойлаштиришга қўйиладиган айрим
талаблар бир-бирларига мос тушмаса ёки қарама-қарши бўлса, охирги қарор
асосий талаблардан: тупроқларни эрозиядан ҳимоялаш, яйловлардан ва уларни
парваришлаш бўйича техникадан юқори унум билан фойдаланишдан келиб
чиқиб қабул қилинади.
Моллар ҳайдаладиган йўлларнинг минимал узунлигига қамаб боқиладиган
майдонларни коридор тизими деб аталувчи усулда калта томонлари мол
ҳайдаладиган йўлларга чиқадиган қилиб жойлаштириш натижасида эришилади.
Бироқ, бундай жойлаштириш суғориш тармоқларини жойлаштиришга
(суғориладиган яйловларда) қўйиладиган талабларга қарама-қарши бўлмаслиги,
ҳамда майдонларни ўраш учун харажатларни камайтиришга ёрдам бериши
керак.
Ҳар бир қамаб боқиладиган майдонда, майдон атрофидаги ўтларнинг
кучли топталишига йўл қўймаслик учун, кенглиги 6-8 м бўлган иккита дарвоза
қуриш керак.
Айрим пода участкаларини, қамаб боқиладиган майдонларни ўраш учун
доимий ва вақтинча четан деворлардан фойдаланилади. Доимий четан девор
яйлов массивлари, мол ҳайдаладиган йўллар, айрим вазиятларда эса қамаб
боқиладиган майдонлар чегаралари бўйлаб қурилади. Унинг учун ёғоч ва
темир-бетон устунлардан, новдалардан, тиканли симлардан фойдаланилади.
Қирғоқбўйи яйловларида сув тошқинлари пайтида деворлар бузилишининг
олдини олиш учун йиғиладиган ёки ярим доимий, яъни қиш кунлари ечиб
олинадиган симлардан иборат деворларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўчириладиган вақтинчалик деворлардан қамаб боқиладиган майдонларни
ўраш ва қисмларга бўлиб ўтлатиш участкаларини ажратиш учун
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |