Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
 
4. Яйловлар ҳудудини ташкил этишни асослаш 
Яйловлар ҳудудини ташкил этишни асослашда техник ва иқтисодий 
кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Техник кўрсаткичларга қуйидагилар киради: ўт қопламасининг ботаник 
таркиби, молларнинг ҳар бир гуруҳига ажратиладиган яйловларнинг сув-ҳаво 
режими, маҳсулдорлиги, пода участкаларининг фермалардан, мажмуалардан, 
ёзги лагерлардан ва сув манбааларидан узоқлиги, майдони, пода 
участкаларининг ва қамаб боқиладиган майдонларнинг шакли ва томонлари 
ўлчамлари, моллар ҳайдаладиган йўллар кенглиги, узунлиги ва майдони, сув 
манбааларининг сони, майдони, узоқлиги, сув захираси, ва ш.ў.
Иқтисодий кўрсаткичлар қуйидагиларни ўз ичига олади: ялпи 
маҳсулотнинг ўсиши, ҳудудни тўғри ташкил этиш натижасида моллар 
маҳсулдорлигининг ошиши, капитал харажатларнинг ва ишлаб чиқаришнинг 
йиллик харажатларининг пасайиши, капитал харажатларнинг қопланиш 
муддатлари, соф даромаднинг ўсиши, маҳсулот таннархининг камайиши. 
Ҳосилдорликнинг, ялпи йиғимнинг ва ўтларнинг озуқа қимматининг 
ўсиши кўп жиҳатдан танланган участканинг табиий хусусиятлари бўйича яйлов 
ўтларига мос келишига боғлиқ бўлади. 


406 
Молларнинг маҳсулдорлигидаги фарқ ўтлар таркибининг, озуқа 
қийматининг моллар турлари ва гуруҳларининг биологик хусусиятларига 
мослик даражасидан; молларни қўшимча озиқлантиришни ташкил этиш 
имкониятидан, ўтлатиш участкаларининг фермалар, мажмуалар, ёзги лагерлар, 
сув манбааларидан узоқлигидан келиб чиқади. Ялпи маҳсулот чиқишини 
кўпайтиришга яйловлардан тўғри фойдаланиш ва уларни яхшилаш, ёзги 
лагерларни, моллар ҳайдаладиган йўлларни, суғориш тармоғини қуришда ерни 
тежаш йўли билан эришилади. Масалан, молларни қамаб боқиладиган 
майдонларда боқишни жорий этиш ҳисобига, яшил масса чиқиши 20-25% 
кўпаяди, ўтлардан фойдаланиш тўлалиги 20% ошади, яшил озуқанинг 
тўйимлилик қиммати эса 35% ўсади.
Лойиҳани ишлашгача бўлган ялпи маҳсулот қиймати ер участкаларининг 
мавжуд маҳсулдорлиги бўйича, лойиҳа бўйича эса - яйловларнинг 
режалаштирилаётган 
маҳсулдорлиги 
ҳисобидан 
аниқланади. 
Бунда 
яйловларнинг лойиҳавий майдони уларни ёзги лагерлар, cув манбаалари
моллар ҳайдаладиган йўллар, суғориш тармоғи учун ажратиш сабабли камаяди.
Соф даромад ялпи маҳсулот қийматидан уни ишлаб чиқариш учун 
қилинган харажатларни ажратиб ҳисобланади. 
Лойиҳани ишлашгача бўлган ишлаб чиқариш харажатлари қуйидагидек 
қабул қилинади: табиий яйловларда - мавжуд ҳолат, ҳайдалма ерларда - яшил 
озуқа учун экилган бир йиллик ва кўп йиллик ўтларнинг ўртача таннархи 
бўйича. 
Лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш харажатларига қуйидаги харажатлар 
киритилади:
асосий фондлар (суғориш ва зах қочириш тармоқлари, деворлар
кўтарилган ва қўшимчалар билан яхшиланган моллар ҳайдаладиган йўллар, 
автосувичгичлар, яйловларга хизмат кўрсатадиган қишлоқ хўжалик 
машиналари) амортизацияси ажратмаси; 
суғориш ва зах қочириш тармоқларига хизмат кўрсатиш; 
суғориш ва зах қочириш тармоқларини, иншоотла-рини, насос 
станцияларини ва ёмғирлатиб суғориш техникасини жорий таъмирлаш; 
насос станцияларидан фойдаланиш (электр энергияси, ёнилғи ва мойлаш 
материаллари қиймати); 
хизматчи ходимлар иш ҳақи; 
яйловларни праваришлаш (ўғитлаш, ўтларни экиш, ейилмаган ўтларни 
ўриш, мол ахлатларини текислаш, ахлатларни йиғиш, четан деворларни ва 
моллар ҳайдаладиган йўлларни таъмирлаш, суғориш); 
электр деворлар учун ҳар йили аккумуляторлар сотиб олиш; 
Яйловлар ҳудудини ташкил этишда капитал харажатлар қуйидагиларга 
сарфланади: 
суғориш ва зах қочириш тармоқларини қуришга; 
яйлов сув таъминоти манбааларини, ёзги лагерларни, моллар ҳайдаладиган 
йўлларни қуришга; 
маданий-техник ишларни ўтказишга; 


407 
яйловларни суғориш ва уларни парваришлаш учун за-рур ёмғирлатиб 
суғориш ва қишлоқ хўжалик машиналарини, ҳамда электр деворларни ва ш.ў. 
сотиб олишга. 
Капитал харажатларнинг қопланиш даври уларнинг соф даромаднинг 
ўсишига нисбати сифатида аниқланади. Агар лойиҳаланаётган тадбирларни 
амалга ошириш учун 1 йил ёки ундан кўпроқ вақт талаб этилса, 
режалаштирилаётган маҳсулот эса, ушбу даврдан кейин олинадиган бўлса, 
капитал харажатларнинг қопланиш муддати Т қуйидаги ифода бўйича 
аниқланади, йил:
T
K
D
D
n




2
1
0 5
1
, (
),
бунда 
K
- капитал харажатлар миқдори, минг сўм; 
D

- лойиҳа-лашгача 
бўлган соф даромад, минг сўм; 
D

- лойиҳаланаётган тадбир-ларни амалга 
ошириш натижасида олинадиган соф даромад, минг сўм; 

- лойиҳаланаётган 
тадбирларни амалга оширишдан режалаштирилаётган маҳсулотни олишгача 
ўтадиган йиллар сони. 
Яйловлар ҳудудини ташкил этиш ечимларидан яхши-си энг кам 
келтирилган харажатлар П
р
бўйича танланади, улар қуйидаги ифода бўйича 
аниқланади, минг сўм:
П
р
=С+Е
м
К, 
бунда С - жами йиллик ишлаб чиқариш харажатлари, минг сўм; Е
м
-капитал 
харажатлар самарадорлигининг меъёрий коэффициенти. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish