Таянч иборалар: зилзила энергияси, магнитуда, эталон зилзила, зилзила интенсивлиги, зилзила интенсивлиги шкаласи Зилзила содир бўлиш жараёнида гипоцентрдан жуда катта кинетик энергия ажралиб чиқади ва бу энергия атроф муҳитга тарқалади. Бу энергия миқдори манба(ўчоқ) жойлашишиш чуқурлиги, ўлчамлари ва унинг зўриққан-деформацияланган ҳолатига боғлиқ бўлади. Энергия қийматини баҳолаш мураккаб масала бўлганлиги туфайли зилзилага баҳо беришда унинг оқибатлари ҳамда унинг таъсиридан грунт ҳаракати ёзувларидан фойдаланилади. Зилзила энергиясига баҳо беришда магнитуда деб номланган характеристикадан фойдаланишни ўтган асрнинг 40-йилларида америкалик олимлар Рихтер ва Гутенберглар таклиф қилганлар. Магнитуда (М) ни аниқлаш учун улар қуйидаги формулани тавсия қилганлар.
бу ерда А0 ва А лар - бирор сейсмик тўлқинлар силжишларининг максимал амплитудалари бўлиб, улардан биринчиси энг кучсиз (эталон) зилзиладан ўлчанган деб фараз қилинади. Иккинчиси эса эпицентрдан маълум масофа (км) да ўлчанган силжиш.
Магнитудаси бирга тенг деб қабул қилинган энг кучсиз (эталон) зилзиланинг энергияси тахминан 1012 эрг. га тенг энг кучли зилзила энергияси (М=8,5) эса тахминан 1027 эрг.Зилзиланинг ер сиртидаги (юзасидаги) титратиш кучи (интенсивлиги) балларда (I) баҳоланади. Зилзила энергияси ва магнитудаси орасидаги боғлиқлик графиги 8-расмда келтирилган. (энергия шкаласи логарифмик масштабда келтирилган) 9-расмда Республикамизда қўлланилиб келаётган сейсмик шкаланинг предметларга таъсири келтирилган.
Магнитуда М билан интенсивлик орасидаги боғланишни аниқлашда Шебалин Н. В. таклиф қилган қуйидаги ифодадан фойдаланилади:
(балл)
Зилзиланинг эпицентрдаги (Δ=0 ) максимал кучи
Бино ва ер устки иншоотларини лойиҳалаш ва қуришда ер сиртидаги зилзила интенсивлиги (кучи)нинг қийматини билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу пайтгача зилзила кучи (интенсивлиги) га баҳо беришда фойдаланиш учун турли олимлар томонидан 50 тача сейсмик таъсирни баҳоловчи шкалалар таклиф қилинган бўлиб, Республикамизда 1997 йилгача Россия Фанлар академияси Ер физикаси институти томонидан ишлаб чиқилган 12 балли шкала ишлатилиб келинди. Республикамиз ҳудудида 6 дан 10 балгача оралиқдаги зилзила кучини аниқлаш учун интенсивлик шкаласи Ўзбекистон Республикаси стандарти сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 1997 йилги №75 сонли буйруғи билан тасдиқланди.
1997 йилдан кучга кирган ушбу интенсивлик шкаласида зилзила сейсмик кучини баҳолаш учун қуйидагилар асосий манбалар қилиб белгиланган:
-инструментал(асбобий-ўлчагич) маълумотлар: акселерограммалар, велосиграммалар, сейсмограммалар, бир ва кўп маятникли сейсмометрларнинг кўрсаткичлари;
8 -расм. Зилзила энергияси ва магнитудаси орасидаги боғлиқлик графиги. - бино ва иншоотлардаги шикастланганликлар
ҳақидаги микросейсмик маълумотлар,
- сейсмологик маълумотлар: балликни магнитуда, манба чуқурлиги ва эпицентрал масофа билан боғловчи эмпирик мутаносибликлар бўйича баллик баҳоси;
- грунтлар ва қоятош жинслардаги қолдиқ деформациялардир.
Қайд этилган манбаларнинг жойлашиш тартиби, уларга асосан, зилзила кучини баҳолашнинг аниқлиги ва тўлалигига ўрта ҳисобда жавоб беради. Ҳақиқий инструментал (асбобий-ўлчагич) маълумотлар йўқлигида ёки уларнинг ваколатсизлигида, зилзила интенсивлиги баллигини баҳолашга бино ва иншоотларнинг шикастланганлиги бўйича маълумотлар жалб қилинади. Агар ана шу маълумотлар ҳам бўлмаса, у ҳолда баллик сейсмологик маълумотлар, шунингдек, ернинг юзасидаги қолдиқ деформациялар бўйича аниқланади.
Республикамиз ҳудудида зилзила кучини аниқлаш интенсивлик шкаласи тўлиқ матни иловада келтирилган.