- 3-мавзу: Ўсимликлар озиқланишида тупроклар
- таркибининг аҳамияти ва сингдириш қобилиятларининг ўрни
Режа: - 1. Тупроқ таркиби
- 2. Тупрокнинг эритмаси
- 3. Тупрок хавосининг ўсимлик учун аҳамияти
- 4. Тупроқ қаттиқ қисми
- 5. Тупроқ сингдириш қобилияти
- 1.ТУПРОҚ ТАРКИБИ
-
- Тупроқда ўзаро чамбарчас боғланган қаттиқ, суюқ ва газсимон фазалар фарқланади.
- Тупроқ ҳавоси. Тупроқда органик моддаларнинг парчаланиши, ўсимликлар илдиз тизими ва микроорганимзмларнинг нафас олиши натижасида карбонат ангидрид (СО2) ҳосил бўлади. Шу сабабдан атмосфера ҳавоси (0,03%) дан фарқ қилиб, унинг миқдори тупроқ ҳавосида 1% , баъзан 2-3% га етади.
- Тупроқдаги карбонат ангидрид миқдори атмосфера ва тупроқдаги ҳаво алмашинуви (аэрация) жадаллигига монанд ўзгаради. Карбонат ангидриднинг бир қисми атмосферага тарқалади, бир қисми эса тупроқда эриб, карбонат кислотага айланади. ҳавога учиб чиқадиган карбонат ангидрид ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиб, ҳосил миқдорини оширишга хизмат қилса, карбонат кислота тупроқ эритмасининг нордонлигини оширади.
- Атмосферадаги СО2 миқдори ошганда, тупроқ эритмасидаги карбонат ангидрид миқдори ҳам кўпаяди. Тупроқда СО2 миқдорининг кўпайиши ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Яхши томони шундаки, ҳосил бўладиган карбонат кислота тупроқдаги минерал бирикмаларнинг эрувчанлигини оширади ва уларни ўсимлик осон ўзлаштирадиган шаклга ўтказади. Иккинчи томондан, тупроқда намлик кўп, аэрация суст бўлса, СО2 миқдорининг ортишидан ўсимлик ва микроорганизмларнинг меъёрида ривожланиши бузилади.
2. Тупроқ эритмаси - тупроқнинг энг ҳаракатчан ва фаол қисми бўлиб, унда НСО-3, ОН-, СI-, NО-3, Н2РО-4 каби анионлар, Н+, Nа+, К+, NH , Са2+, Мg2+, АI3+, Fe3+ каби катионлар ва сувда эриган органик моддалар мавжуд. - 2. Тупроқ эритмаси - тупроқнинг энг ҳаракатчан ва фаол қисми бўлиб, унда НСО-3, ОН-, СI-, NО-3, Н2РО-4 каби анионлар, Н+, Nа+, К+, NH , Са2+, Мg2+, АI3+, Fe3+ каби катионлар ва сувда эриган органик моддалар мавжуд.
- Булардан ташқари тупроқ эритмасида кислород, карбонат ангидрид, аммиак ҳам эриган бўлади. Тупроқ эритмаси концентрациясининг ортиши асосан минералларнинг нураши ва парчаланиши, микроорганизмлар таъсирида органик моддаларнинг минераллашиши ҳамда ўғитларни қўллаш асосида содир бўлади.
- ўсимликларнинг озиқланиши учун тупроқ эритмасида К+, Са2+, NH , NО , SО2 , Н2РО-4 каби ионларнинг бўлиши ва уларнинг мунтазам тикланиши муҳимдир. Одатда, тупроқ эритмасидаги тузлар миқдори 0,05% атрофида бўлиб, унинг 2% дан ошиб кетиши ўсимликларга салбий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |