Ер тузишни лойихалаш


Саҳро минтақасидаги яйловалмашиш тартиби



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Саҳро минтақасидаги яйловалмашиш тартиби. 
Фойдаланиш 
Яйловалмашиш участкалари 
йиллари 








Баҳор 
« 
Қиш 
« 
Қиш 
« 
Баҳор 
« 
Ёз 
« 
Куз 
« 
Куз 
« 
Ёз 
« 
Олдинига молларнинг боқиладиган гуруҳлари (пода, уюр, сурув ва ш.ў.) 
сони ва ўлчамлари белгиланади; пода ва сурув участкаларининг майдонлари 
аниқланади. 
Подалар ва сурувлар молларнинг жинси, ёши, насли ва маҳсулдорлиги 
бўйича 
шакллантирилади. 
Боқиш 
гуруҳидаги 
молларнинг 
сони 
табақалаштирилган ҳолда фермаларда меҳнатни ташкил этишдан келиб чиқиб, 
илғор хўжаликлар тажрибасини ва минтақанинг хусусиятларини, молларнинг 
айрим чорвачилик бинолари бўйича жойлашишини, яйловларнинг ажралган 
массивлари майдонларини, ер тузиш йилига мавжуд бўлган ва келажакда 
режалаштирилаётган молларнинг бош сонини ҳисобга олиб, лойиҳаланаётган 
пода участкалари бузилмаслиги учун табақалаштирилиб белгиланади. 
Сигирлар подалари 100-200 бошдан, 6 ойлик ёшгача бўлган бузоқлар - 100 
бошгача, бўрдоқидаги ёш қорамол-лар - 200-300 бошдан, қўй сурувлари - 600-
1200 бошдан, от уюрлари 30-100 бошдан қилиб ташкил этилади. Шахсий 
молларнинг подалари аҳоли яшаш жойларининг жойла-шиши ва пода 
катталигига боғлиқ ҳолда ташкил этилади. 
Яйловлар билан тўла таъминлангаликда улар барча подалар орасида, 
етишмаганда эса - уларнинг сифатига ва моллар турига қараб тақсимланади. 
Пода, ўтар участкаларининг ҳисобланган майдони бир молнинг бир кеча-
кундуздаги яшил озуқага бўлган талабига, подадаги моллар бош сонига, яйлов 
даврининг узунлигига ва яйловлар маҳсулдорлигига боғлиқ бўлади. Бунда ҳар 
йили яйловалмашиш тартибида пичан ўриш, дам бериш ва ўт қопламасини 
тиклаш учун фойдаланиладиган яйлов майдонини, ҳамда молларни ҳайдаш 
йўллари, ёзги лагерлар ва сув манбаалари учун ажратиладиган майдонларни 
ҳисобга олиш керак. 


395 
Пода, ўтар участкасининг ҳисобланган майдони 
П
қуйидаги ифода бўйича 
аниқланиши мумкин, га: 
П
Н К Д
У

  
1 25
,
бунда 
H
- молнинг бир-кеча кундуздагига яшил озуқага бўлган талаби, 
K

подадаги, сурувдаги моллар сони; 
Д
- яйлов даври узунлиги, кун; 1,25 - 
коэффициент; 
У
- яйловнинг лойиҳавий ҳосилдорлиги, 1 га кг озуқа бирлиги. 
Яйловлар билан етарлик даражада таъминланмаган-ликда юқорида 
келтирилган ифодага яйловлар билан таъ-минланиш коэффициенти 
киритилади, у мавжуд яйлов майдонининг ҳисобланган майдонига нисбатига 
тенг (К=П
м

ҳ
). Бир бош молнинг бир кеча-кундуздаги яшил озуқага бўлган 
талаби қуйидагиларни ташкил этади: сигирлар ва ғунажинлар чўл минтақалари 
учун - 45-55 кг; бир ёшдан катта бўлган қорамол бузоқлари, чўл минтақалари 
учун - 25-30 кг; бир ёшгача бўлган бузоқлар, барча минтақалар учун - 15 кг.
Яйлов даврининг узунлиги табиий минтақаларга боғлиқ бўлади ва 135-250 
кунни ташкил этади.
Яйловларни моллар гуруҳлари орасида тақсимлаш уларнинг фермаларга 
бириктирилишига 
боғлиқ 
ҳолда 
ўтказилади. 
Бунда 
яйловлардан 
фойдаланишнинг ва молларни сақлашни ташкил этишнинг энг самарали 
ечимлари танланади. 
Яйлов даври давомида молларни ем-хашак билан бир текис таъминлаш 
учун ҳар бир подага, айниқса яйловлар етишмаганда, ойлар бўйича яшил озуқа 
баланси тузилиши керак. 
Ўтлар интенсив ўсадиган ойларда ортиқча яшил масса пичан, силос, ўт уни 
тайёрлаш учун фойдаланилади ва умумий озуқа балансида ҳисобга олинади. 
Яшил масса етишмаслиги ўрилган пичанзорлар, алмашлаб экиш далаларида 
экилган ем-хашак экинлари ва бошқа манбаалар ҳисобига қопланади.
Ҳар бир пода учун, одатда ихчам яйлов участкалари ажратилади. 
Мавсумий яйловлар мавжуд бўлганда ҳар бир пода участкасини шундай 
жойлаштириш керакки, унга мавсумий яйловларнинг барча турлари (баҳорги, 
ёзги, кузги, қишки) киритилган бўлсин. Бундай вазиятларда айрим подаларга 
бир неча жойлардан участкалар ажратилиши мумкин. 
Пода участкалари чорвачилик фермалари билан яхши алоқага эга бўлиши 
керак. Уларни жойлаштиришда мол-ларнинг турлари ва ёшлари бўйича 
гуруҳларининг биоло-гик хусусиятларини, ҳайдашга ҳар хил реакцияларини 
ҳи-собга олиш керак. Бузоқлар учун ҳар кунги узоқ масофага юришлар 
мақсадга мувофиқ эмас; бундай ҳолларда сигирлар ҳам кўп энергия йўқотади, 
бу эса уларнинг маҳсулдорлигига таъсир этади.
Аниқланишича, 500 кг тирик вазнга эга сигирларнинг, яйловлар 
белгиланганидан 1,5-2 км узоқ бўлганда, ҳар бир км юришида 0,1 кг сути 
камаяди. Шунинг учун, боқиш (пода, ўтар) участкалари шундай 
жойлаштирилиши керак-ки, унда фермалардан, ёзги лагерлардан уларгача 


396 
бўлган масофа сигирлар учун 2 км, бузоқлар учун 1 км, бўрдоқига боқиладиган 
ёш қорамоллар учун - 2-3 км, отлар учун 3-5 км ошмаслиги керак. 
Пода, отар участкалари иложи борича ихчам ва шакли қамаб навбат билан 
боқиш талабларига жавоб берадиган бўлиши керак. 
Рельефга нисбатан пода участкаларининг узун томонини қиялик бўйлаб 
жойлаштириш керак, бу ҳар бир участкага ҳар хил сув-ҳаво режимига эга 
ўтларнинг ҳар хил муддатларда ўсишини, оқиб тушадиган сувлар билан 
юқорида жойлашган участкалардан юқумли касалликлар микроблари оқиб 
келиши имкониятини йўқотишни ва қа-маб навбат билан боқиладиган 
майдончаларни жойлашти-риш учун қулай шароит яратишни таъминлайдиган 
ерларни
киритиш имконини беради.
Пода участкасининг яхши шакли тўғри бурчакли тўртбурчак ҳисобланади. 
Томонлари нисбатан шундай ҳи-соб билан белгиланадики, унда молларни 
ҳайдаш масофаси минимал бўлсин, бу уларни ўраш учун сарфланадиган ка-
питал харажатларни минимумга тушириш имконини беради. 
Томонлар нисбати 1:8 бўлганда мол ҳайдаладиган йўллар узунлиги 1800м, 
унинг майдони эса - 1,8 га (1800 

10) ташкил этади, томонлари нисбати 1:1 
бўлганда, мос тарзда бу кўрсаткичлар 600 м, 0,6 га, 1:2 нисбатда эса - 800 м, 0,8 
га ташкил этади.
Пода, ўтар участкалари чегаралари дарёлар, сойлар, йўллар, суғориш 
тармоқлари ва бошқа элементлар билан боғланади.
Пода, ўтар участкалари сув манбаалари ёнида лойиҳаланади. Айниқса бу 
қўрғоқ чўл ва саҳро туманларида катта аҳамиятга эга бўлади. Сув манбааларига 
яқинлатиш учун пода, отар участкаларини чўзилган шаклларда лойиҳалашга 
ҳам йўл қўйилади.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish