417
Ер тузишнинг ишлаб чиқариш-иқтисодий ёки содда қилиб айтганда
иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқариш ва ҳудудни ўзаро биргаликда ташкил
этиш, биринчи нав-батда қишлоқ хўжалик корхонасидаги моддий ишлаб чиқа-
риш самарадорлигига таъсир этадиган хўжалик юритиш шароитларини
яхшилаш талабларидан келиб чиқади.
Ер тузишнинг ижтимоий самарадорлиги
натижаси ер муносабатларини
мустаҳкамлаш, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар ҳуқуқларини муҳофаза
қилиш ҳисоблана-ди. Бу соҳага нисбатан ерга ижтимоий-иқтисодий алоқалар
объекти сифатида қаралади. Хўжаликда ички ер тузишнинг ижтимоий
самарадорлиги ишлаб чиқариш шароитларини ривожлантириш ва яхшилашга
қаратилган. У аҳолининг ҳаёт, меҳнат, маданий-маиший хизмат кўрсатиш ва
дам олиш шароитларининг ўзгаришига ҳам олиб келади.
Лойиҳанинг экологик самарадорлиги асосий ҳисоб-
ланади. Унга бўлган талаб лойиҳанинг ҳар бир элементига
ва ҳар бир таркибий қисмига қўйиладиган қаттиқ экологик, табиатни
муҳофазалаш меъёрларини бажариш заруратида намаён бўлади. Хўжаликда
ички ер тузиш лойиҳасининг ҳеч бир ечими, агар у бу меъёрларга мос келмаса
кўриб чиқилиши мумкин эмас.
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси экологик самарадорлигининг асосий
кўрсаткичлари жумласига қуйидагилар киради:
ҳар бир ер участкаси бўйича олинадиган ерларнинг сифати аҳволига ер
тузишнинг таъсирини комплекс баҳолаш маълумотлари (гумус баланси; макро
ва микро элементлар, оғир металлар, радионуклидлар, қолдиқ пестицидларнинг
ҳаракатчан шаклларининг миқдори; ерларнинг қишлоқ хўжалиги учун
яроқлилиги бўйича тоифалари, синфлари, маҳсулдорлиги бўйича баҳолаш
балли; кислоталашиши,
намланиш режими; сизот сувлари сатҳи, сув сиғими,
маҳсулдор сув захираси; тупроқлари, рельефи ва бошқ. шароитлари бўйича бир
хиллиги);
тупроқларнинг сув эрозияси ва дефляция жараёнларининг пасайиши
тўғрисида маълумотлар (тупроқларнинг ювилиши, жойлар жарликлашишининг
пасайиши, эрозияга учраган ерларни ўтлоқлаштириш ва ўрмонлаштириш,
экинларнинг эрозия хавфи коэффициентлари ва эрозия хавфи бор даврларда
тупроқларнинг ўсимликлар билан лойиҳавий қопланиши,
тартибга солинган
сув оқими ҳажми, микроиқлим шароитларининг ўзгариши);
ерларнинг табиатни муҳофаза қилишга қаратилган тузулиши тўғрисида
маълумотлар (сув-ҳимоя минтақалари ва қирғоқбўйи полосаларининг,
санитария ҳимоя минтақаларининг, ҳимояланадиган ландшафтларнинг,
консервацияланиш
босқичидаги
ер
участкаларининг,
санитария
ва
зооветеринария
оралиқларининг,
ҳимоя,
тақиқланган
ва
муҳофаза
минтақаларининг мавжудлиги);
ҳудуднинг экологик тузулишини тавсифловчи маълумотлар (миграция
коридорлари, экологик бирликлар, микроқўриқхоналар, ҳудуднинг
экологик
ҳар хиллиги, экологик турғунлиги индекслари, «чекка самара» ҳисобга олинган
агроладшафтларнинг маҳсулдорлиги, экотонлар узунлиги ва бошқ.).
418
Хўжаликда ички ер тузишнинг иқтисодий самараси қуйидагилардан
иборат:
ишлаб чиқариш бўлимларини, хўжалик марказларини ва асосий йўлларни
жойлаштиришда - ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатларини ва ҳар хил
турдаги сарфларни (қайта қуриш ва қурилиш учун) камайтиришдан;
ер турлари ва алмашлаб экишларни ташкил этишда - соф даромаднинг
ўсишидан;
алмашлаб экишлар, дарахтзорлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳудудларини
ташкил этишда - ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш ва ишлаб чиқариш
зарарларининг олдини олиш (айланиш полосалари, қолдиқ учбурчаклар, ўткир
қирралар тагидаги майдонларнинг камайиши ҳисобига)
учун харажатларнинг
пасайишидан.
Ер тузиш иқтисодий самарасининг мазкур табақаланишини ҳисобга олиб,
ишлаб чиқаришнинг ва унга мос хўжалик даражаси инфратизимининг
элементларини яратишдаги капитал харажатлар самарадорлиги ҳисобланади.
Масалан, ер турларини трансформациялашда сарфланган капитал харажатлар
янги ўзлаштирилган ёки интенсивроқ фойдаланиладиган ерлардаги соф
даромаднинг ўсиши билан қопланади, алмашлаб экишлар ҳудудини ташкил
этишда эса, дала шийпонларини, йўлларни қуриш учун сарфланадиган капитал
харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг ва ш.ў. пасайиши ҳисобига
қопланади.
Кўриниб
турибдики, ер тузишнинг асосий самараси соф даромаднинг
ўсиши ва ишлаб чиқариш харажатларининг камайиши (улар ҳам соф
даромаднинг ўсишига айланиши мумкин) билан боғлиқ. Бу ўсишлар қўшимча
ишлаб чиқариш харажатларини (С) талаб этадиган, қўшимча капитал
харажатлар (К) ҳисобига, ҳамда қўшимча харажатларсиз амалга ошириладиган
ташкилий-хўжалик тадбирларидан келиб чиқади.
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг иқтисодий
самарадорлигини
баҳолашнинг юқорида санаб ўтилган барча тадбирларни ҳисобга оладиган,
умумлаштирилган кўрсаткичини ҳисоблаш учун соф даромад ўсишининг
СД
келтирилган харажатларга нисбатидан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: