Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

СД
С КЕ
мах
м


,
бунда 
E
м
-капитал харажатлар самарадорлигининг меъёрий коэффициенти. 
Ҳудудни ташкил этиш ҳисобига олинадиган соф даромад ўсишининг мос 
лойиҳа ва қидирув ишлари харажатларига, капитал харажатларга, ишлаб 
чиқаришнинг жорий харажатларига нисбати лойиҳани амалга ошириш учун 
зарур ташкилий-ҳудудий тадбирлар, капитал харажатлар самарадорлигини 
баҳолаш имконини беради. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг иқтисодий самарадорлигини 
баҳолашда техник (техник-иқтисодий), агроиқтисодий ва иқтисодий (қиймат) 
кўрсаткичлар ҳисобланади. 


419 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг техник кўрсаткичлари, асосан, 
лойиҳа яратган ҳудудни ташкил этишнинг кенглик шароитларини ва ерларнинг 
технологик хусусиятлари (жойнинг рельефи, тупроқларнинг механик таркиби
тўсиқлар мавжудлиги, маданий техник аҳволи, контурлар катталиги ва ш.ў.) 
тавсифларини баҳолаш учун хизмат қилади. 
Ер тузишни лойиҳалаш жараёнида техник кўрсаткичлар лойиҳани тузишда 
агрегатлар ҳаракатининг ишчи йўналишларидаги мумкин бўлган нишабликлар, 
полосалар орасидаги участкаларнинг чекланган кенглиги, ишлаб чиқариш 
бўлимларига бириктириладиган ер массивларининг тавсия этиладиган 
майдонлари, алмашлаб экишлар, далалар, ишчи (суғориш) участкаларнинг 
оптимал майдонлари, молларни ҳайдашнинг йўл қўйиладиган масофалари 
бўйича илмий асосланган меъёрларнинг қўлланишини акс эттиради. Хўжаликда 
ички ер тузиш лойиҳасининг техник кўрсаткичлари бунда, ер тузишни 
лойиҳалаш меъёрларига қандай риоя қилинганлиги, мавжуд ҳолатга нисбатан 
ер эгаликлари ва ердан фойдаланиш-ларнинг кенглик шароитлари 
яхшиланганлиги, мумкин бўлган ечимларнинг камчиликлари ва устунликлари 
қандайлиги тўғрисида фикр юритиш имконини беради. 
Лойиҳани агроиқтисодий асослаш белгиланган ҳудуд-ни ташкил этишнинг 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш та-лабларига мослигини аниқлаш мақсадида 
ўтказилади, шу-нинг учун агроиқтисодий асослаш кўрсаткичлари, асосан, 
хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг ташкилий-хўжа-лик томонини 
тавсифлайди ва ҳар хил баланслар тизими-дан иборат бўлади: ишчи кучи, 
озуқа, ўғит, молларнинг ай-ланиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш ва тақсимлаш. Агроиқтисодий асослаш ишлаб чиқаришни ва унинг 
тармоқларини жойлаштириш, хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш 
тузулишини асослаш, алмашлаб экишларни жорий этиш масалаларини ечишни 
ҳам ўз ичига олади, бу ҳам мос кўрсаткичларда акс эттирилади. 
Иқтисодий асослаш ҳудудни ташкил этишнинг энг яхши ечимини 
аниқлаш, лойиҳавий ечимларнинг мавжуд ҳолатга нисбатан самарадорлигини 
аниқлаш ва хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини унинг самарадорлигини 
тавсифловчи қиймат кўрсаткичлари билан таъминлаш мақсадида ўтказилади. 
Бунда иқтисодий кўрсаткичлар иқтисодиётни яхшилаш ва ҳар хил тармоқларда 
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши, ишлаб чиқариш жараёнларини оқилона 
ташкил этиш бўйича кутилаётган натижаларни бу яхшилашлар келтириб 
чиқарадиган харажатлар билан солиштириш учун қўлланилади.
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий асослаш 
кўрсаткичлари тизими лойиҳалар табиий қисмлари ва элементлари бўйича 
самарадорлик кўрсаткичларидан ташкил топади ва умумлаштирилган тарзда 
«Ер тузиш иқтисоди» дарслигида келтирилган. 
Хўжаликда ички ер тузишнинг ижтимоий самарадорлиги лойиҳанинг 
таркибий қисмлари ва элементлари бўйича табақаланади. 
Ишлаб чиқариш бўлимлари ва хўжалик марказларини жойлаштиришда у 
қуйидагилардан иборат бўлади: 


420 
ер улушларини ва мулкий пайларни тақсимлашда, ишлаб чиқариш 
бўлимларининг ер массивларини шакллантиришда, фуқаролар ва ишчилар ер 
улушларини хўжаликнинг ички ишлаб чиқариш бўлимларига бирлаштиришда 
ижтимоий ҳаққонийликни таъминлаш; 
ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш шароитларини 
яхшилаш, корхоналарда ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш, бу меҳнат 
унумдорлигининг ошишига таъсир кўрсатади; 
хўжалик марказларини тўғри жойлаштириш, уй-жой, маданий-майиший ва 
ишлаб чиқариш қурилишларининг келажакдаги ривожланишини аниқлаш, 
миграция жараёнлари характерини мақсадли ўзгартириш ҳисобига, аҳолининг 
ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш. 
Магистрал йўлларни, йўл иншоотларини, бошқа ҳу-дудни инженерлик 
жиҳозлаш объектларини жойлаштириш-да ижтимоий самарадорлик одамлар ва 
қишлоқ хўжалик техникасининг иш жойига ва орқага бефойда юришлари учун 
сарфланадиган вақтни ва маблағларни қисқартириш, қарама-қарши юришларни 
тугатиш, транспорт воситалари ишларини яхшилаш, сув, иссиқлик 
таъминотларини, алоқа, энергия таъминотини тўғри ташкил этиш ҳисобига 
меҳнат шароитини ўзгартиришдан иборат бўлади.
Ер турларини ва алмашлаб экишларни ижтимоий асослаш маданий 
ландшафтларни яратишдан, аҳолининг эстетик ва рекрацион талабларини 
қондиришдан, атроф муҳитни соғломлаштириш ва уни ҳимоялашдан иборат 
бўлади.
Алмашлаб экишларни ташкил этиш ва улар ҳудудини тузишнинг 
ижтимоий самарадорлиги оқилона ишчи йўналиши узунлигига эга, тўғри 
шакллардаги далаларни лойиҳалашдан иборат бўлади, бу, далада иш 
жараёнларини амалга ошириш учун нормал шароит яратади, меҳнат 
шароитларини яхшилаш, қишлоқ хўжалик техникасининг бефойда юришлари, 
айланишлари ва кириб чиқишлари вақтини қисқартириш имконини беради
механизаторларнинг толиқишини, дала ишлари муддатларини камайтиради, 
меҳнат унумдорлигини оширади.
Дала ишлари даврида экинларни оптимал майдонли далаларда жамлаш 
ҳисобига техникани, таъмирлаш хизматини тўплаш, овқатланишни ва ишчилар 
маиший аҳволини яхшилаш, транспорт хизматларини зарур даражада 
таъминлаш мумкин. 
Дарахзорлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳудудларини ташкил этишда 
лойиҳанинг ижтимоий самарадорлиги агроландшафтнинг эстетик хусусиятлари 
кучайишида, ишчиларнинг (боғбонлар, чорвадорлар) меҳнат шароитлари 
яхшиланишида ва ш.ў.ўз аксини топади. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг ижтимоий шароитларга таъсири 
даражасини сон жиҳатдан баҳолаш етарли даражада мураккабдир, сабаби, кўп 
ижтимоий кўрсаткичлар сифат тавсифга эга. Шу билан бир қаторда лойиҳанинг 
ижтимоий самарадорлиги қуйидаги натижаларга олиб келади деб ҳисоблаш 
мумкин: 


421 
унумсиз фаолиятни (техниканинг ўтишлари, айланишлари ва кириб-
чиқишлари, техник хизмат кўрсатиш, одамларни ва юкларни ташиш, молларни 
ҳайдаш ва бошқ.) қисқартириш ҳисобига вақтни тежашга; 
ишчилар бандлигини ошириш, ишларни бажаришнинг мавсумийлигини ва 
тиғизлигини текислаш, туриб қолишларни қисқартириш, меҳнат шароитини 
яхшилашга; 
айрим ишчиларнинг ва меҳнат жамоаларининг, умуман корхонанинг 
ўзларига бириктирилган ерлардан ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан 
яхши фойдаланишдан манфаатдорликларининг ўсишига.
Бу ишчилар меҳнат унумдорлигининг сезиларли ўсишига, маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажмининг кўпайишига ва унинг таннархи пасайишига олиб келади. 
Истеъмол ва жамғармалар ўсади, қишлоқда ҳаётнинг ижтимоий шароитлари 
сезиларли яхшиланади. 
Натижада ер тузишнинг барча турдаги самарадорликлари қишлоқ хўжалик 
корхонаси фаолиятининг иқтисодий натижаларида акс этади. Амалиёт 
кўрсатадики, хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларини ўзлаштирган хўжаликлар 
ишлаб чиқаришни бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига нисбатан тупроқлар 
унумдор-лигининг тўхтовсиз ўсишида самаралироқ олиб боради.


Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish