Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Йўл тармоғини, сув иншоатларини ва дала шийпонларини жойлаштириш. 
Пичанзоралмашиш участкаларининг ўзаро, қишлоқлар, дала шийпонлари ва сув 
манбалари билан қулай алоқаси учун йўл тармоғи лойиҳаланади. Йўллар 
кенглиги 3-4 м. Улар текис, қуруқ, баланд участкаларда жойлаштирилади. 
Пичанзорлардан пичан ва ўримдан кейин мол боқиш учун 
фойдаланилганда моллар ҳайдаладиган йўллар лойиҳаланади, уларнинг 
кенглиги ва жойлаштиришга қўйиладиган талаблар яйловлардаги билан бир 
хил.
Сув манбалари йўқлигида ёки мавжудларидаги сув етишмаганда, сифати 
ёмон бўлганда янги сув манбаларини қуриш назарда тутилади ёки 
пичанзорларга сувни ташиб келтириш бўйича тадбирлар белгиланади.


410 
Сувга бўлган талабни ҳисоблаш ишчиларнинг маиший талабларини; 
машина ва механизмларга техник хизмат кўрсатишни, молларни суғоришни 
ҳисобга олиб, пичанзорларни суғоришда эса - тавсия этиладиган суғориш 
меъёрлари асосида амалга оширилади.
Сувларнинг мавжудлиги (фойдали ҳажми, сарфи, сув бериши), уларнинг 
сифати мавжуд сув манбаларини ўрганиш материаллари асосида аниқланади.
Пичанзорларда янги сув манбаларини жойлаштириш дала ва яйлов сув 
таъминотининг умумий тизими билан боғланади. 
Бўлак ёки асосий ишлаб чиқариш марказларидан узоқ масофада 
жойлашган катта пичанзор массивларида пичанзорларни парваришлаш ва 
ўриш, молларни боқиш даврларида одамларни жойлаштириш, асбоб-
ускуналарни, ўғитларни, ёнилғи ва мойлаш материалларини сақлаш учун дала 
шийпонларини қуриш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Дала шийпонлари иложи борича хизмат кўрсатадиган пичанзоралмашиш 
участкалари марказида, баланд, совуқ шамоллардан ҳимояланган майдонларда, 
сув манбаалари ёнида жойлаштирилади. 
Пичанзорлар ҳудудини ташкил этишни асослаш. 
Пи-чанзорлар ҳудудини 
ташкил этиш лойиҳасини асослаш учун техник ва иқтисодий кўрсаткичлардан 
фойдаланилади. Техник кўрсаткичларга пичанзор алмашиш участкала-рининг 
шакллари, майдонлари, cони, қишлоқлардан, сув манбааларидан узоқлиги; 
йўллар кенглиги ва улар, дала шийпонлари, сув манбаалари тагидаги майдон 
киради. 
Иқтисодий кўрсаткичларга - ялпи маҳсулот қиймати, соф даромад, капитал 
харажатлар, йиллик харажатлар, капитал харажатларнинг қопланиш даври 
киради. 
Пичанзорлар ҳудудларини ташкил этиш лойиҳасини асослашда қуйидаги 
шароитлар ва имкониятларни аниқлаш ва баҳолаш керак: 
пичанзорлар маҳсулдорлигини, ялпи ҳосилни ошириш ва ўтлар сифатини 
яхшилаш учун; 
пичанни механизмлар билан йиғиш ва пичанзорларни парваришлаш; 
машина-трактор паркидан самарали фойдаланиш (бе- 
фойда юришлар, айланишлар ва кириб-чиқишларни қисқартириш); 
молларни боқишни тўғри ташкил этиш; 
капитал харажатларни, йиллик харажатларни, капитал харажатларнинг 
қопланиш муддатини пасайтириш; 
соф даромадни ошириш. 
Ялпи маҳсулот чиқишини кўпайтиришга пичанзорлардан тўғри 
фойдаланиш ва уларни яхшилаш бўйича кўзланган тадбирларни амалга 
ошириш, йўллар, суғориш тармоқлари, пода йўллари, дала шийпонлари 
тагидаги ерларни тежаш ҳисобига эришилади. 
Пичанзорларни парваришлар ва механизация билан ўришга энг яхши 
шароит, пичанзорларнинг ажралган майда участкаларини тўғри шаклдаги 
йирик массивга бирлаштириш натижасида яратилади. 


411 
Тўғри шаклдаги, томонлари ўлчамлари оптимал бўлган ва ўзаро яхши 
алоқага эга пичанзоралмашиш участкаларини жойлаштириш қишлоқ хўжалик 
техникасидан самаралироқ фойдаланиш имконини беради. 
Капитал харажатларнинг қопланиш муддати, пичан-зорлар ҳосилдорлиги 
ошиши натижасида олинадиган қў-шимча соф даромадни ўтларни яхшилаш, 
сув манбаала-рини, дала шийпонларини, суғориш тармоқларини, пода 
йўлларини қуриш, суғориш, йиғиш ва пичанзорларни парваришлаш учун зарур 
ёмғирлатиб суғорадиган қишлоқ хўжалик машиналарини сотиб олиш учун 
капитал харажатлар ҳажми билан солиштириб аниқланади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish