Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
Назорат саволлари 
1. 
Ер тузиш самарадорлиги қайси соҳаларда намаён бўлади? 
2. 
Лойиҳанинг экологик самарадорлиги кўрсаткичлари қандай? 
3. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг таркибий қисм-ларининг ва умуман 
хўжаликда ички ер тузиш лойиҳа-сининг иқтисодий самарадорлиги қандай 
ҳисобланади? 
4. 
Лойиҳанинг ижтимоий самарадорлигини сон жиҳатдан баҳоланг. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
XX боб 
ЛОЙИҲАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ

АМАЛГА ОШИРИШ 
 
1. Ер тузиш ҳужжатларни расмийлаштириш ва бериш 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси лойиҳа ташкилотининг техник 
кенгашидан розилик олинганидан ва белгиланган тартибда келишилганидан 


422 
кейин корхона раҳбари ёнидаги йиғилишда ёки ишлаб чиқариш мажлисида 
қишлоқ кенгаши раиси иштирокида кўрилади ва туман (вилоят) ҳокимиятида 
тасдиқланади. 
Қатор вазиятларда лойиҳани экологик ёки бошқа экспертизадан ўтказиш 
белгиланиши мумкин. 
Белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа жойларга 
(натурага) кўчирилади. Лойиҳаларни жойларга кўчириш хўжаликларда ички ер 
тузиш бўйича ҳаракатдаги кўрсатмаларга асосан, зарур геодезик асбоблар ва 
усуллардан фойдаланиб, амалга оширилади. 
Жойларда маҳкамланган лойиҳа элементларини қишлоқ хўжалик 
корхонаси вакиллари, мос далолатномани расмийлаштириб, қабул қилиб 
олишади. 
Лойиҳа тасдиқланганидан ва жойларга кўчирилганидан кейин, лойиҳа 
ҳужжатлари тайёрланади. У икки қисмдан иборат бўлади: ёзма ва чизма. 
Чизма ҳужжатлар литография усулида тайёрланади. У, одатда, кўп рангли 
бўлади.
Чизма ҳужжатларга қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш бўлимлари бўйича лойиҳанинг кўргазмали чизмаси, бир 
нусхада;
фойдаланиш 
қулайлигини 
таъминлайдиган, 
бошланғич 
ёки 
кичиклаштирилган масштабдаги бутун қишлоқ хўжа-лик корхонаси 
лойиҳасининг кўргазмали чизмаси, бир нусхада; 
лойиҳанинг кўргазмалаштирилмаган чизмаси, зарур нусхаларда. 
Чизма ҳужжатлар таркибига киритилиши мумкин: ерларнинг қишлоқ 
хўжалиги учун яроқлилиги харитаси, лойиҳалаш масштабидаги ёки лойиҳа 
чизмаси катта бўлганда ёки буюрмачи талаби бўйича кичикроқ масштабдаги 
мазкур хўжаликнинг энг аҳамиятли тадбирлари учун махсус картограммалар 
(мелиорация, эрозияга қарши ва бошқ.) 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси чизмаси лойиҳалаш масштабида 
тайёрланади. Унда кўрсатилади: 
ери тузилаётган корхона чегаралари ичида жойлашган корхоналарнинг, 
фермер хўжаликларининг (ишлаб чиқариш уюшмалари бўйича), бошқа 
мулкдорлар, эгалар, фойдаланувчилар, ижарачилар ерларининг чегаралари; 
мулкчиликда, эгалик қилишда, фойдаланишда ва ижарада бўлган ерлар 
чегаралари; 
қишлоқ хўжалик ерларининг турлари ва чегаралари; 
хўжаликдаги ички бўлимлар, хўжалик марказлари, йўл тармоқларининг 
номлари (тартиб рақамлари) ва чегаралари; 
лойиҳаланаётган мелиорация, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари ва 
инфратизим объектлари (йўллар, каналлар, ўрмон полосалари, дала 
шийпонлари ва бошқ.) турлари ва чегаралари; 
алмашлаб экишлар, пичанзор ва яйловалмашишлар; 


423 
алмашлаб экиш, пичанзор ва яйловалмашиш далалари, ишчи (суғориш) 
участкалари, уларнинг тартиб рақамлари ва майдонлари, бошқа зарур 
маълумотлар. 
Чизмаларни, хариталарни ва картограммаларни ички ва ташқи 
расмийлаштириш (безаш) ер тузиш бўйича чизма материалларни 
расмийлаштириш учун ҳаракатдаги стандартлар бўйича бажарилади. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг ёзма ҳужжатлари қуйидагиларни 
ўз ичига олади: 
лойиҳани тузиш учун топшириқ; 
лойиҳанинг йиғма кўрсаткичлари; 
ерлар экспликацияси; 
ер турларини трансформациялаш қайдномаси ва бошқ.; 
технологик карталар, смета-молия ҳисоб китоблари; 
йиғма агроиқтисодий ва бошқа ҳисоб-китоблар билан ҳисоблаш-
тушунтириш хати; 
лойиҳани келишиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш материаллари. 
Ҳисоблаш-тушунтириш хатида қабул қилинган лойиҳавий ечимлар баён 
этилади, зарур иқтисодий, экологик ва ижтимоий асослашлар берилади, 
ерлардан фойдаланиш меъёрлари, тартиби ва шароитлари, ҳар бир корхона, 
фермер хўжалиги, хўжаликнинг ички бўлимида далалар ва ишчи (суғориш) 
участкалари бўйича ерлардан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирлар, 
ерларни баҳолаш натижалари, улардан фойдаланиш бўйича мос меъёрлар ва 
тавсия-лар, лойиҳани агроиқтисодий асослаш натижалари ҳамда лойиҳани 
ўзлаштириш бўйича тавсиялар келтирилади. 
Тушунтириш хати (баённома) картограммалар, чизма-лар, диаграммалар, 
графиклар ва ш.ў. билан тўлдирилади, улар баённома матни бўйича ёки иловада 
жойлаштирилади. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг якуний маҳсулоти жилдга 
тикилган тўрт нусхадаги (улардан биттаси - архивники) лойиҳа 
материалларидан иборат бўлади. 
Тайёрланган ҳужжатлар буюртмачига берилади: 
хўжаликка - ёзма ҳужжатлар, ишлаб чиқариш бўлимлари бўйича 
кўргазмали чизмалар (зарур ҳолларда), умумий кўргазмали чизма; 
ер ресурслари қўмитасининг туман хизматига - ёзма ҳужжатлар, умумий 
чизма. 
Ёзма ҳужжатларнинг бир нусхаси, лойиҳа чизмаларининг ва умумий 
хаританинг зарур сони лойиҳа ташкилотида қолади. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг барча материалларининг асл 
нусхалари, ер тузиш изланишлари материаллари, эскиз лойиҳа, лойиҳани 
натурага (жойига) кўчиришнинг ишчи чизмаси ва бошқ. билан бирга жилдга 
такилади ва лойиҳа ташкилоти архивида сақланади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish