Кириш Ишлаб чиқариш жараёнининг мисли кўрилмаган юксак тараққий этган технологиялар билан таъминланиши, табиий ривожланишдаги айрим нохуш вазиятларнинг мураккаблашуви аҳоли саломатлиги, атроф муҳит тозалиги ва иқтисоднинг барқарор ривожланишига таҳдид солиб турибди. БМТнинг маълумотларига кўра бутун дунё бўйича ҳар йили меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган сабабларга кўра 2 миллионга яқин киши вафот этмоқда, 160 миллионга яқин киши касб касалликларига дучор бўлган. Дунёда жами ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг умумий сони 270 миллионни ташкил қилаётгани ишловчилар меҳнатини муҳофаза қилиш бутун жаҳон даражасидаги долзарб муаммо эканини кўрсатмоқда. Инсоният ўзининг тарихи давомида табиат ва унинг ҳодисаларига қарши курашиб, ундан ҳимояланиб келган. Бугунги кунда эса инсоният ўзи билиб, билмаган ҳолда катта муаммо билан юзма-юз келаётганини англамоқда.
Хавфни маьлум даражада камайтириш учун уларни таҳлили олиб борилади. Хавф таҳлили сифатини таъминлаш учун хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларнинг юзага келиши ва ривожланиши қонуниятларига доир билимлардан фойдаланиш лозим. Агар ўхшаш хавфли ишлаб чиқариш объекти ёки хавфли ишлаб чиқариш объектида фойдаланиладиган ўхшаш техник қурилмалар учун хавф таҳлили натижалари мавжуд бўлса, улардан дастлабки маълумот сифатида фойдаланиш мумкин. Лекин бунда объектлар ва жараёнлар бир-бирига айнан ўхшашлиги, мавжуд фарқлар эса таҳлил натижаларига сезиларли таъсир қилмаслиги кўрсатилиши лозим.