Ер тузишни лойихалаш


 Лойиҳани иқтисодий асослаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
6. Лойиҳани иқтисодий асослаш 
Лойиҳани асослашда боғнинг мавжуд ва тавсия эти-лаётган тур-нав 
таркиби, шоҳлари эркин ва пальметта ти-пидаги дарахтлар турлари 
самарадорлиги баҳоланади. Узум навларини танлашда мева берадиган майдон 
бирлиги ҳисо-бига қанд чиқиши каби кўрсаткичдан ҳам фойдаланилади. 
Боғлар, узумзорлар ва резаворзорлар ҳудудларини ташкил этиш элементларини 
жойлаштиришда уларнинг лойиҳалаш талабларига жавоб беришини ҳам 
текшириш керак. 
Лойиҳани асослаш ва ечимларни тахлил қилиш учун техник ва иқтисодий 
кўрсаткичлардан фойдаланилади. Техник кўрсаткичларга қуйидагилар киради: 
ҳар хил турлар ва навлар эгаллаган майдонлар; 
ердан фойдаланиш коэффициенти; 
кварталлар, катакчалар, бригада участкалари майдонлари; 
дарахтлар қаторлари бўйлаб нишаблик қиймати,
кварталларнинг шакли, рельефи, тупроқлар бўйича жойлашиши, хўжалик 
марказларидан узоқлиги; 
қўшимча хўжалик марказларининг сони ва майдонлари, уларнинг 
узоқлиги; йўлларнинг, иҳота ўрмон полосаларининг узунлиги, кенглиги ва 
майдони; ўрмон полосалари билан ҳимояланган боғлар, узумзорлар ва 
резаворзорлар майдони. 
Техник кўрсаткичлар асосида иқтисодий кўрсаткич-лар - ялпи ва товар 
маҳсулотлари қиймати, маҳсулот тан-нархи, соф даромад, майдон бирлиги 
ҳисобига ялпи маҳсу-лот ва соф даромаднинг чиқиши, ишлаб чиқаришнинг 
йил-лик харажатлари, капитал харажатлар қиймати, уларнинг қопланиш даври, 
келтирилган харажатлар, дарахтзорлар маҳсулотларини етиштиришнинг 
рентабеллиги, капитал харажатлар самарадорлиги ҳисобланади. 
Капитал харажатлар участкаларни тайёрлаш, кўчатларни экиш, уларни 
экилган йилида ва тўла мевага кириш давригича парваришлаш; узумзорларда ва 


388 
интенсив боғларда шпалерларни (тиргакларни) ўрнатиш, суғориш тармоғини 
қуриш, қўшимча хўжалик марказларини ва қайта ишловчи заводлар, цехлар, 
омборхоналар, сув манбаалари, йўлларни қуриш; иҳота ўрмон полосаларини 
экиш, дарахтларни қайта тиклаш ва ш.ў. учун харажатлардан ташкил топади. 
Дарахтларни экиш ва парваришлаш учун харажатлар, уларни экиш ва 
лойиҳани ўзлаштиришнинг календар йил-лари бўйича сметаси муддатларига 
мос тарзда баҳоланади. 
Иқтисодий асослашда қуйидагилар ҳам аниқланади: 
қўшимча кварталлараро ва катакчалараро йўллар, ёр-дамчи хўжалик 
марказлари, бригада шийпонлари, идишлар-ни сақлаш учун майдончалар, 
заҳарли кимёвий моддаларни тайёрлаш жойлари, ўрмон полосалари билан банд 
майдонлардан йўқотиладиган (олинмайдиган) маҳсулотлар; 
боққа механизация билан ишлов бериш учун харажатлар (уларнинг ишчи 
йўналишлар бўйича нишабликлари пасайиши ва ишлов бериш масофалари 
узайиши ҳисобига тежалиши); 
боғларни ҳимояловчи ўрмон полосаларининг ижобий таъсирлари, ҳамда 
боғлар ва узумзорлар қатор ораларида сув эрозиясига қарши кураш учун 
экиладиган кўп йиллик ўтлардан ем-хашак олишлар натижасида олинадиган 
(шамол таъсирида меваларнинг тўкилишидан кўриладиган зарарнинг олди 
олинишини ҳам қўшиб) қўшимча маҳсулотлар қиймати. 
Амортизация ажратмалари миқдори дарахтларнинг ўртача фойдаланилиш 
муддатига боғлиқ бўлади. Масалан, уруғли дарахтлар учун фойдаланиш 
муддати 25 йилни, амортизация меъёри эса 4% ташкил этади; мос тарзда 
олчаники 10-13 йил ва 8-10%, олхўри ва гилосники 20 йил ва 5%, ўрикники 25 
йил ва 4% ташкил этади. 
Боғлар ҳудудини ташкил этишнинг энг яхши ечимини танлаш учун мезон 
бўлиб, келтирилган харажатлар минимуми хизмат қилади. Агар лойиҳа 
ечимлари бўйича турлар ва навларни жойлаштириш ўзгарса ва қўшимча 
маҳсулот чиқишини ва уларга мос харажатларни аниқлаш мумкин бўлса, соф 
даромад ва унинг келтирилган харажатларга нисбати барча ечимлар бўйича 
аниқланади. Максимал нисбат энг яхши ечимга мос келади. 
Агар дарахтзорлар ҳудудларини ташкил этиш эрозияга қарши тадбирлар 
мажмуаси билан тўлдирилса, уларнинг самарадорликлари бўйича махсус 
ҳисоб-китоблар ўтказилади. 
Ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатларига ишчилар ва юкларни ташиш 
харажатларини, трактор агрегат-ларининг бефойда айланишлари ва кириб 
чиқишлари учун харажатларни, эксплуатация (фойдаланиш) харажатларини, 
амортизация ажратмаларини, хизмат кўрсатувчиларнинг иш ҳақини қўшиш 
керак. 
Келтирилган харажатлар стандарт ифода бўйича (йиллик харажатлар плюс 
капитал харажатларнинг 
самарадорликнинг меъёрий 
коэффициентига 
кўпайтмаси) аниқланади. Боғдорчилик тармоқларида бу коэффициент 0,16 тенг 
қилиб қабул қилинади.


389 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish