Ер тузишни лойихалаш


 Узумзорлар ҳудудини ташкил этиш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
3. Узумзорлар ҳудудини ташкил этиш 
Узумзорлар ҳудудини ташкил этишда навларни танлаш ва жойлаштириш, 
қаторларни, кварталларни, катакчаларни жойлаштириш; бригада участкалари 
ва бригада шийпонларини жойлаштириш; қайта ишловчи корхоналарни 
(заводлар, цехлар) жойлаштириш; иҳота ўрмон полосаларини, йўл тармоғини, 
суғориш тармоғини (суғоришда), мевасиз, ёғоч олинадиган дарахтлар 
участкаларини жойлаштириш масалаларини ечилади. 
Узумзорларда ҳар хил навли, маҳсулотларидан фойдаланиш характери 
(хўраки, виночилик, қуритиш ва ш.ў. учун, техник навлар), пишиш ва йиғиб 
олиш муддатлари (жуда эрта, эрта, ўрта эрта, ўрта кеч, кеч), ҳосилдорлиги (кам 
ҳосилли ва юқори ҳосилли) билан ажралиб турадиган кўчатлар экилади. 
Узумзорларга ажратиладиган ҳудудлар одатда тупроқлари, микроиқлими, 
гидрогеологик ва бошқа тавсифлари бўйича бир хил бўлмаганликлари учун, 
асосий навларга экологик шароитлари бўйича яхши участкалар ажратилади. 
Айниқса, қулай йўналишдаги қияликларни ва денгиз сатҳидан баландликларни 
танлаш йўли билан навнинг иссиқлик ва тупроқ шароитларига бўлган 
талабларини ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. 
Коньяк виноси материалларини олиш учун фойдала-ниладиган узум 
навлари қияликларнинг шимолий, шимо-лий-шарқий, шарқий ва шимолий-
ғарбий йўналишлари-даги, абсолют баландлиги денгиз сатҳидан 200 м баланд 
бўлган, фаол температуралари йиғиндиси 2600-2800
о
С тенг бўлган яхши 
намланадиган, юмшоқ, иссиқ, унумдор тупроқларда жойлаштирилади. 
Шампан виноси материалларини етиштириш учун
\ишлатиладиган навлар денгиз сатҳидан абсолют баландлиги 150-200 м бўлган 
қияликларнинг 
шарқий, 
жанубий-шарқий, 
ғарбий, 
жанубий-ғарбий 
йўналишларида, намланган, нисбатан иссиқ тупроқларда жойлаштирилади. 
Фаол температуралар йиғиндиси 2900-3100
о
С бўлиши керак. 
Қизил хўраки вино олиш учун ишлатиладиган навлар минерал 
озиқланишнинг, маҳсулдор намлик ва иссиқликнинг юқори даражасини 


381 
таъминлайдиган экологик шароитларни талаб этади. Улар учун яхши тупроқ - 
типик қора тупроқлар, яхши қияликлар - абсолют баландлиги 100-250 м бўлган 
жанубий, жанубий-ғарбий, ғарбий ва жанубий-шарқий йўналишлар 
ҳисобланади. Фаол температуралар йиғиндиси 3000-3400
о
С бўлиши керак. 
Узумларнинг хўраки навлари ўсиш шароитларига, намлик билан 
таъминланишга ва ёруғликка энг юқори талабларни қўяди. Уларни 
жойлаштириш учун ювилмаган, кучсиз ёки ўрта ювилган, енгил ва ўрта 
механик таркибга эга тупроқлар фойдаланилиши мумкин. Улар нишаблиги 12
о
катта бўлмаган, денгиз сатҳидан 200 м баланд бўлмаган қияликларда 
жойлаштирилади. 
Узум - кўп меҳнат талаб қиладиган экин (масалан, ҳосилдорлик 1 га 75-100 
ц бўлганда 1 га ернинг ҳосилини йиғиб олиш учун 25-36 одам-куни талаб 
этилади). Шунинг учун машиналар ёрдамида йиғишга мос келадиган навларни 
танлаш катта аҳамиятга эга. Уларда узум бошлари бандларининг бўш қисми 
узунлиги 40 мм кам бўлмаслиги, ҳосил эса бир вақтда пишиши керак. Бундай 
вазиятда аралаш навлар экилмайди. 
Узумнинг кўп навлари ўз-ўзидан чангланади; агар қўшимча чанглантириш 
зарур бўлса, ўзи чангланмайдиган навлар ва чанглавчи навлар қаторларини 
аралаштириб жойлаштириш назарда тутилади. 
Ҳудуднинг текис участкаларида ва зарарли шамоллар йўқ бўлганда, 
қаторлар шимол-жануб йўналишида жойлаштирилади, бу узумзорнинг қуёш 
билан энг яхши ёритилишини таъминлайди. Кескин зарарли шамолларда, 
қаторлар ҳавонинг туриб қолиши ва меваларнинг, баргларнинг чириши 
бўлмаслиги учун шамоллаб турадиган қилиб, яъни, шамол йўналиши бўйлаб 
жойлаштирилади. 
Нишаблиги 3-6
о
бўлган қияликларда кўндаланг, рельефнинг кескинлиги 
катта бўлганда эса асосий (базавий) горизонтал бўйлаб жойлаштирилади, бу 
тупроқларнинг ювилишига тўсқинлик қилади ва механизациялаштирилган 
ишлов беришда агрегатлар ўтишининг турғунлигини таъминлайди. 
Суғоришда қаторлар жойлашиши суғориш тармоғининг ва сув 
эгатларининг жойлашиши билан мослаштирилади. 
Узумзорларни экишнинг энг кўп тарқалган схемалари (қатор оралари 
кенглиги х дарахтлар орасидаги масофа) : 2,5 х 1; 2,5 х 1,25; 2,7 х 1,5; 2,5 х 1,75; 
2,5 х 2,0; 2,5 х 2,5 м ҳисобланади. Қаторлар бир-бирларига қаттиқ параллел 
жойлаштирилиши керак. 
Узумзорлар массивлари йўллар ва иҳота ўрмон полосалари билан 
чегараланган кварталларга бўлинади, улар эса ўз навбатида катакларга 
бўлинади. Кварталлар шакллари иложи борича тўғри бурчакли бўлиши керак. 
Уларнинг узун томонлари дарахтлар қатори бўйлаб жойлаштирилади. 
Қияликларда кварталлар кенглиги қияликнинг нишаблиги, узунлиги ва 
тупроқ қатламидан келиб чиқиб шундай белгиланадики, бунда ер устидан 
оқадиган сувлар оқими тезлиги тупроқлар эрозияси жараёни бошланадиган 
киритик тезликдан ошмашлиги керак. Қияликлар нишабликларига боғлиқ ҳолда 


382 
кварталларнинг қуйидаги кенгликлари: 3-6
о
- 250-300 м; 6-8
о
- 230 м; 8-10
о

120-180 м; 10-12
о
- 150 м тавсия этилади. 
Текислик 
шароитларида 
кварталлар 
кенглиги 
(уларни 
зарарли 
шамоллардан ўрмон полосалари билан яхши ҳимоялаш учун) 400-500 м бўлиши 
керак. 
Кварталлар узунлиги трактор агрегатларининг ишлов бериш йўналиши 
узунлигини белгилайди ва шу билан уларнинг унумдорлигига сезиларли таъсир 
кўрсатади. Энг яхши узунлик 600-800 метрдан 1000 метргача ҳисобланади. 
Узумзорларда кварталлар майдони 10-25 дан 30 гек- 
таргача қилиб лойиҳаланади. Жойларининг мураккаб шароитларига эга 
участкаларда (қияликлар йўналиш-ларининг кескин ўзгариши, тирик тўсиқлар 
билан чегара-ланиши ва ш.ў.) кварталлар майдонлари 3-4 гектаргача 
қисқартирилиши мумкин. Ҳар бир кварталга иложи борича бир хил тупроқлар 
ва битта ёки яқин йўналишлардаги қияликлар, ҳамда дарахтларнинг бир нави 
киритилади. 
Узумзорларда бирламчи ҳудудий бирлик йўллар орасида жойлашган 
узлуксиз узум кўчатлари - катакчалар ҳисобланади. 
Узум меваларини ва қирқилган новдаларни қаторлар-дан йўлларга олиб 
чиқишда меҳнат сарфини қисқартириш учун ҳар бир кварталда катакчалараро 
йўллар узум қаторларига кўндаланг қилиб, бир бирларидан 100 ёки 200 м 
масофада лойиҳаланади. Шунга мос тарзда катакларнинг қаторлар бўйлаб 
кенглиги 100 ёки 200 м, унинг узунлиги эса квартал кенглигига тенг бўлади 
(қияликнинг нишаблигига боғлиқ ҳолда 100 дан 500 метргача). 
Катакча майдони 5 гектаргача бўлади. Узум терадиган комбайнлардан ва 
новда майдалагичлардан фойдаланил-ганда катакчалараро йўлларни ва 
катакчаларни лойиҳалаш зарурати бўлмайди, узумзорлар майдонлари кўпаяди. 
Узумчилик бригадалари майдонлари новдаларни қирқиш ва кўчатларни 
парваришлаш учун зарур меҳнат сарфи бўйича аниқланади, сабаби бу ишлар 
юқори 
малакали 
доимий 
мутахассислар 
томонидан 
бажарилади. 
Узумзорларнинг майдонлари катта хўжаликларда ихтисослашган бригада, 
одатда, 80-100 ишчидан иборат бўлади; унга (иқлимий ва бошқа шароитларга 
боғлиқ ҳолда) 80-240 га узумзор бириктирилади. Бригадада иш билан бандлик 
бир текис бўлиши учун унга ҳар хил муддатларда пишадиган бир неча навлар 
жойлаштирилган қўшни кварталлар ажратилади. Шу тарзда бригада 
участкаларини жойлаштириш навларни жойлаштириш билан боғланади. Бунда 
бригадаларга бириктирилган узумзорлар бутун массивни ташкил этиши, ерлари 
эса тупроқ ва рельефи шароитлари бўйича бир хил бўлишига ҳаракат қилиш 
керак. 
Узумчилик бригадаси 10-15 одамдан иборат звеноларга ёки оилавий 
пудратчиларга бўлинади. Звеноларга умумий майдони 15-20 га бўлган 
кварталлар ва катакчалар, оилавий пудратчиларга 2-5 га майдонга эга 
катакчалар бириктирилади. Ҳар бир бригада ҳудудида 0,3-0,5 га майдонга эга 
бригада шийпонлари жойлаштирилади. 


383 
Заҳарли кимёвий моддаларни қуйиш ва сақлаш жойлари бригада 
шийпонларидан чеккада, сув билан яхши таъминланган жойларда 
лойиҳаланади. 
Узумзорлар ҳудудларини ташкил этишда қайта ишловчи корхоналарни 
(заводлар, цехлар) ва узум омборхоналарини жойлаштириш назарда тутилади. 
Улар бир жойда хўжалик марказининг ишлаб чиқариш минтақасида 
жойлаштирилади. 
Ўрмон полосалари узумзорлар атрофида, улар майдони катта бўлганда эса 
кварталлар чегаралари бўйлаб жойлаштирилади. Улар 2-3 қаторли (кенглиги - 
8-10 м) қилиб, шамол ўтказадиган тузилишда лойиҳаланади. Узумзорларга соя 
туширмаслик учун ўрмон полосаларининг ҳар икки томонидан 8-10 м 
кенгликда бўш ер қолдирилади, улардан йўлларни жойлаштириш ва трактор 
агрегатлари айланишлари учун фойдаланилади.
Жанубий туманларда иҳота полосалари учун теракдан, ҳамда қўшимча 
маҳсулот берадиган мевали дарахтлар - олча, бодом, ёнғоқлардан кенг 
фойдаланилади.
Тупроқларнинг эрозиясига қарши курашиш учун нишаблиги катта 
қияликларга (7-8
0
катта) кўндаланг қилиб ҳар 50-100 м буталардан ҳимоя 
полосалари лойиҳаланади.
Магистрал (асосий) йўллар ташқи ҳимоя полосаларининг ички томонидан, 
кварталлараро йўллар - кварталлар чегаралари бўйлаб жойлаштирилади. Улар 
трактор агрегатларининг айланишлари ва уларга хизмат кўрсатиш, юкларини 
ташиш учун мўлжалланган. Бундай йўлларнинг кенглиги 8-10 м (юриш 
қисмининг икки томонидаги 1-2 м чеккаларини қўшганда) ташкил этади.
Катакчалараро йўллар катакчалар чегаралар бўйлаб 3-5 м кенгликда 
лойиҳаланади. 
Ёғоч олинадиган ва тол дарахтлари узумзорларни
тиргаклар, навдаларни боғлаш ва саватлар тўкиш учун материаллар билан 
таъминлаш учун экилади.
Ёғоч олинадиган ва тол дарахтлари узумзорлар учун яроқсиз ерларда, 
эрозияга учраган, ювилган ва қайта ювилган тупроқли (нишаблиги катта 
қияликлар, жарликлар, сойлар ва ш.ў. ерлари) жойлаштирилади. Улар 
узумзорлар учун ўзлаштириладиган ерларнинг 10-15 % майдонини эгаллаши 
мумкин.
Тол дарахтлари узумзорлар учун яроқсиз пастқам жойларни (одатда бу 
сойларнинг энсиз таглари) эгаллайди. Улар майдони лойиҳаланаётган 
узумзорлар майдонининг 2 % гача бўлган майдонни ташкил этиши мумкин. 
Узумзорлар ҳудудини ташкил этиш мисоли 25 расмда кўрсатилган.


Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish