Ер тузишни лойихалаш


Қаторларни, кварталларни ва катакларни жойлаштириш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Қаторларни, кварталларни ва катакларни жойлаштириш.
 
Мевали дарахтлар қаторларини жойлаштириш шундай ҳисоб-китоб билан 
амалга ошириладики, унда дарахтлар зарур озиқланиш майдонига эга 
бўлишсин ва шу вақтнинг ўзида ёритилиш, қишлоқ хўжалик техникасидан 
самарали фойдаланиш, экологик турғунликни сақлаш учун яхши шароит 
яратилсин. Қаторлар ва қатордаги дарахтлар орасидаги масофа боғнинг типига, 
турлар ва навларга, тупроқларига (озиқланиш майдони қумлоқ тупроқларда кам 
ва ўтлоқ тупроқларда кўп), намланиш даражасига, рельефга (водийларда катта, 
қияликларда кичик) боғлиқ бўлади; улар 40 жадвалда кўрсатилган. 
40 жадвал 
Боғлардаги дарахтлар (буталар) орасидаги масофа, м
Эркин шохлар 
Текис шохлар 


376 
Турлар 
Қаторлар 
ораси 
Қаторда 
дарахтлар 
ораси 
Қаторлар ораси 
Қаторда
дарахтлар ораси 
Олма: 
кучли ўсадиган 
ярим карлик 
карлик 
Нок: 
кучли ўсадиган 
карлик 
Олхўри 
Гилос 
Смородина 
Малина 
Қулупнай 
8 - 6 
6 - 5 
4 - 3 
7 - 6 
3,5 - 3 
6 - 5 
6 - 4 
2,5 
2,0 
0,9 
5 - 3 
3 - 2,5 
2,5 - 1,5 
4 - 2,5 
2 - 1,25 
4 - 3 
4 - 2,5 
1,25 
1,0 
0,2 
5,5 - 5 
5 - 4,5 
4 - 3 
4,5 - 4 
3,5 - 3 
3,5 - 3 




6 - 4 
5 - 4 
2,5 - 1,5 
3,5 - 3 
2,5 - 1,5 
4,5 - 4 




Текислик участкаларда қаторлар уларни қуёш яхши ёритиши учун 
шимолдан жанубга қараб, зарарли шамолларнинг яққол ажралиб турадиган 
йўналишларида - уларга перпендикуляр қилиб жойлаштирилади. 
Кескин рельефда ва 3
о
катта нишабликдаги қияликларда ер сатҳидаги 
оқимларни камайтириш ва ишлов бериш шароитларини яхшилаш учун 
қаторлар қияликка кўндаланг қилиб, нишаблиги катта ва мураккаб рельефларда 
- контурли (горизонталлар бўйлаб) жойлаштирилади. 
Нишаблиги 8
о
юқори бўлган қияликларни террасалаш мўлжалланади.
Айрим турлар массивларида кварталлар лойиҳаланади, улурнинг узун 
томонлари дарахтлар қаторлари бўйлаб жойлаштирилади. Бу - боғлардаги 
асосий ишлаб чиқариш бирлигидир. Одатда квартал деганда йўллар ва иҳота 
ўрмон полосалари билан чегараланган мевали дараҳтлар бир турининг бир неча 
ўзаро чангланувчи навлари билан банд участкаси тушунилади. 
Кварталлар иложи борича тўғри бурчакли қилиб лой-иҳаланади. Бунда боғ 
майдони, у ёки бу турлар майдон-лари, рельеф, механизация ишларини 
бажариш ва юкларни ташиш қулайлиги, дарахтларни зарарли шамоллардан ҳи-
моя қилиш, йўллар ва ўрмон полосаларига ажратиладиган ер майдонларини 
тежаш зарурати ҳисобга олинади. 
Қишлоқ хўжалик техникасидан юқори унум билан фойдаланиш учун 
майдони 100 га катта бўлган, текисликда жойлашган боғларда кварталлар 15-20 
дан 30 гектаргача, 100 га майдони кам боғларда - 10-22 га майдонга эга бўлиши 
керак. Боғлар қияликларда жойлашганда кварталлар майдони 5-15 га ташкил 
этиши мумкин. Кучли шамол таъсиридаги боғларда кварталлар майдони 
кичрайтирилади (3-6 гектаргача). 
Текислик шароитларида кварталлар узунлиги 400-500 метрдан 800-1000 
метргача, кенглиги 300-500 метрдан 700 метргача; нишаблиги 7-15
о
бўлган 
қияликларда мос тарзда 300-400 м ва 150-200 м; нишаблиги 15
о
юқори бўлган 
қия-ликларда 250-300 ва 100 м атрофида қилиб лойиҳаланади. 
Кварталлар майдонлари террасаларда 6-8 га ташкил этади. Пальмет 
боғларида кварталлар тўғри бурчакли, 400-700м узунликда ва 200-400м 
кенгликда қилиб лойиҳаланади. 


377 
Пальмет боғлари кварталларида қўшимча қилиб катакчалар лойиҳаланади; 
уларнинг узун томонлари дарахтлар қаторларига кўндаланг қилиб 
жойлаштирилади. Катакчалар кенглиги 150 ёки 200 м ташкил этади, узунлиги 
эса квартал кенглигига тенг. Катакчанинг майдони 5 гектаргача бўлиши 
мумкин. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish