402
ҳамда бир суғориш жойида суғориладиган моллар сонининг 250 бош
қорамолдан ёки 2000 бош қўйдан ошишига йўл қўймаслик керак.
Агар моллар хохлаган пайтларида сувга келиши ва уни ичиши мумкин
бўлса, бу энг яхши шароит ҳисобланади. Турғун суғориш жойларини ташкил
этишда қаттиқ қопламали, автосувичгичлар ва бетон новалар, ариқчалар билан
жиҳозланган суғориш майдончалари қурилади. Улар рельеф бўйича сув
манбааларидан пастда, ундан 20-30 м масофада жойлаштирилади.
Cуғориладиган маданий яйловларда суғориш учун қувурлардаги ва
каналлардаги сувлардан фойдаланилади, уларнинг сифати ёмон бўлганда эса
сув қувурларини қуриш ёки сувни автосув ичгичлар билан жиҳозланган
цистерналарда олиб келиш назарда тутилади.
Моллар ҳайдаладиган йўлларни жойлаштириш.
Пода участкалари ва
қамаб боқиладиган майдонлар фермалар, мажмуалар, ёзги лагерлар ва сув
манбаалари билан моллар ҳайдаладиган йўллар билан боғланади. Моллар
ҳайдаладиган йўллар пода участкаларини ва моллар қамаб боқилади-ган
майдонларни лойиҳалаш билан бир вақтда лойиҳаланади. Уларнинг
жойлашиши яйлов массивининг ва пода участкасининг ҳудудий жойлашиши,
уларнинг майдони ва фермалардан узоқлиги, ҳудуднинг мавжуд ташкил
этилиши ва унинг инженерлик жиҳозланиши билан аниқланади.
Моллар ҳайдаладиган йўллар текис, қуруқ жойлардан, рельефнинг баланд
элементларидан ва сувни енгил ўтказадиган тупроқлардан, молларнинг энг
қисқа масофа бўйича юришлари учун қўлай ерлардан ўтказилади. Уларни бат-
қоқлашган участкаларда, тик қияликларда, сойлар қир-ғоқларида ва жарликлар
чеккаларида жойлаштириш керак эмас. Уларни транспорт ҳаракатига халал
бермаслик, йўл-лар қопламаларини бузмаслик ва ифлосламаслик, юқумли
касалликлар тарқалиши ҳавфининг олдини олиш учун хў-жаликлараро ва
магистрал йўллар билан ҳам бирлаштириш мумкин эмас. Уларни моллар
қабристони ва изоляторлар ёнида жойлаштириш мумкин эмас. Уларни тўғри
чизиқли, кескин бурилишларсиз жойлаштириш керак.
Моллар ҳайдаладиган йўллар асосий - молларни фер-малардан,
мажмуалардан ёки ёзги лагерлардан яйловларга ҳайдаш учун, яйлов ичидаги -
моллар қамаб боқиладиган майдонларни ўзаро боғловчи йўлларга бўлинади.
Асосий моллар ҳайдаладиган йўлларнинг тахминий кенглиги қорамоллар
учун 15-20 м, қўйлар учун - 25-35 м, яйлов ичидаги моллар ҳайдаладиган
йўллар кенглиги эса 8-10 м тенг бўлади.
Пастқам ва зах жойлардан ўтказилган асосий ҳамда яйлов ичидаги моллар
йўлларини кўтариш ва шағал-қум материаллари билан 25-30 см қалинликда
қоплаш керак. Моллар ҳайдаладиган йўлларнинг қолган қисми топталиш-га
чидамли ўтлар аралашмаси билан, уруғ сепишнинг оширилган меъёрида
ўтлоқлаштирилади.
Моллар ҳайдаладиган йўллар, одатда, ўралади (26 расм).
Do'stlaringiz bilan baham: