“Ўзавтойўл” давлат
акциядорлик
компанияси
|
Муассасавий шаҳарсозлик нормалари
|
МШН 19-2004
|
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда ишларни қабул қилиш қоидалари
|
ВСН 19-89 ўрнига
|
1. Умумий қисм
1.1. Мазкур қоидалар автомобиль йўллари қурилиши (қайта қурилиши)* ва таъмирланишида бажариладиган ишларни, таъмир-ланиши тугалланган объектларни қабул қилишнинг, шунингдек қурилиш ва таъмирлаш-қурилиш ташкилотларида бажариладиган ишлар техник назоратини олиб боришнинг, ҳамда сифатини баҳолашнинг ягона тартибини белгилайди.
Ушбу қоидалар ва талабларга, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш ишлари олиб борувчи барча ташкилотлар (қўшма ва хорижийларни ҳам ҳисобга олганда) риоя қилишга мажбурдирлар.
1.2. Қоидалар қуйидагиларни:
автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда назорат-қабул қилиш босқичида технологик жараёнлар орасида ишларни, шунингдек таъмирланиши тугалланган объектларни қабул қилишнинг;
техник назорат олиб боришда ишларни қабул қилишда сифатини баҳолашнинг, уларнинг меъёрий ҳужжат ва лойиҳага мувофиқлигини аниқлашнинг;
қурилиш ва таъмирлаш объектларида ишлаб чиқариш-техник ижро ҳужжатлари юритишнинг тартибларини белгилайди.
1.3. Қурилиши ва қайта қурилиши тугалланган автомобиль йўлларини фойдаланишга топшириш ШНҚ 3.01.04-04 «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш. Асосий қоидалар» ва “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси томонидан 2004 йил 15 октябрь буйруқ № 198 билан тасдиқланган “Қурилиши тугалланган автомобиль йўлларини фойдаланишга қабул қилиш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади.
1.4. Ишлаб чиқариш, уй-жой фуқаролик аҳамиятидаги қурилиши тугалланган объектлар ШНҚ 3.01.04-04 талаблари асосида фойдаланишга қабул қилинади.
* Келгусида қурилиш дейилганда қурилиш ва қайта қуриш тушунилади.
“Йўл-лойиҳа бюроси” давлат унитар корхонаси томонидан киритилди
|
“Ўзавтойўл” ДАК томонидан
2004 йил 15 октябрдаги
№ 198-сонли буйруғи билан тасдиқланган
|
2004 йил 15.10. дан амалга киритилди
|
МШН 19-2004 1.5. Ишларни ва объектларни қабул қилишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари:
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилин-
ган «Қурилиш соҳасида қонунбузарлик юзасидан юридик шахслар жавобгарлиги» ҳақидаги қонун;
ШНҚ 3.01.04-04 «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш. Асосий қоидалар»;
ҚМҚ 3.06.03-96 «Автомобиль йўллари»;
ҚМҚ 3.02.01-98 «Тупроқли иншоотлар, заминлар ва пойдеворлар»;
ҚМҚ 3.01.03-97 «Қурилишда геодезия ишлари»;
«Ўзавтойўл» компаниясининг 1993 йил 8 декабрь 25-к сонли қарори билан тасдиқланган «Автомобиль йўлларида бажариладиган ишларни қабул қилиш бўйича ягона техник сиёсатни амалга оширишнинг муваққат йўриқномаси»;
«Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси томонидан 2004 йил 15 октябрь № 198 буйруқ билан тасдиқланган МШН 6-2004 «Қурилиши тугалланган автомобиль йўлларини фойдаланишга қабул қилиш қоидалари».
1.6. Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини бажариш жа-раёнида техник ва ишлаб чиқариш назоратларини олиб боришдан мақсад:
барча турдаги ишларнинг лойиҳа-смета ва меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши;
лойиҳа, техник шартлар, давлатлараро ва давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ келувчи материаллар ва буюмлар ишлатилишини;
ҳар бир иш турлари, шунингдек қурилиши ёки таъмирланиши тугалланган объектлар бўйича бажарилган иш ҳажмларининг лойиҳа-смета ва ижро ҳужжатларга мувофиқлиги текширилишини;
муҳим конструкцияларни оралиқ қабул қилиш, ёпилган ишларни назоратдан ўтказиш, ишлаб чиқариш-техник ижро ҳужжатлари юритилишини таъминлашдан иборат.
1.7. Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари, айрим конструктив элементлар, шунингдек қурилиши (таъмирланиши) тугалланган объектлар ёки қисмларининг сифат кўрсаткичлари лойиҳа талабларига мувофиқлиги ва улар учун тегишли меъёрий ҳужжатларда рухсат этилган ўзгаришларни аниқлаш мақсадида баҳоланади.
1.8. Бажарилган ишлар лойиҳа ечимлари ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермаган ҳолда, уларни амалга оширган ташкилотлар томонидан қайтадан бажарилиши керак.
Шу каби камчиликлар техник назорат ёки бошқа текширувчи органлар томонидан иш жараёнида аниқланса, бу ҳолда улар камчиликлар бартараф қилингунга қадар ишни тўхтатиш ҳақида иш юритувчига ёзма мажбурий кўрсатма беришлари ва бу ҳақда иш бажараётган ташкилот раҳбарига маълум қилишлари шарт.
Техник назоратнинг олиб борилиши, ишларга раҳбарлик қилаётган ходимларнинг бажарилаётган ишлар сифати учун жавобгарлик масъулиятини йўқотмайди.
МШН 19-2004 1.9. Пудрат ёки хўжалик ҳисобида ишларни бажараётган ташкилотлар автомобиль йўли, кўприк, йўл ўтказгич ва шу каби иншоотлар қурилишини ўзида тўла мужассамлаштирган, мазкур қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган ижро ишлаб чиқариш-техник ҳужжатларини юритишлари керак.
Ишларни бажариш ва топшириш жараёнида тузиладиган ижро ишлаб чиқариш-техник ҳужжатлари қуйидагилардан иборат: ижро-техник чизмалари, умумий ишлар ва муаллифлик назорати журналлари, ёпилган ишларни тасдиқлаш ва муҳим конструкцияларни оралиқ қабул қилиш далолатномалари, лаборатория текшируви журналлари, қурилиш материаллари ва намуналари синови далолатномалари; ишлатилаётган буюмлар ва материаллар паспортлари, мувофиқлик сертификатлари ва бошқа ҳужжатлар.
Ишларнинг сифат талабларига амал қилишнинг назорати, шунингдек ижро ишлаб чиқариш техник ҳужжатларнинг тўла ва сифатли юритилиши, ёпиқ ишларни тасдиқлаш ва муҳим конструкцияларни оралиқ қабул қилиш далолатномаларини ўз вақтида тузиш техник назоратчилар ҳамда иш бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Ишларнинг сифати юзасидан ишлаб чиқариш назорати олиб боришни ташкил этиш қурилиш (қурилиш-таъмирлаш) ташкилоти бош муҳандиси зиммасига юклатилади.
1.10. Қоидалар ишларни қабул қилишнинг қуйидаги ҳоллари учун тааллуқлидир:
ишларни бажаришда қисман ёки тўла ёпилаётган ишлар ёки конструктив элементларда бажарилган ишлар тўғрилигини аниқлаш мақсадида ёпилаётган ишларни тасдиқлаш, оралиқ қабул қилиш;
муҳим конструкцияларни оралиқ қабул қилиш;
таъмирланиши тугалланган автомобиль йўли (мажмуи, босқич-лари) ва ундаги иншоотларни қабул қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |