3. Автомобиль йўлларини (қисмларини) ва улардаги
иншоотларни таъмирлаш ишларини қабул қилиш
3.1. Автомобиль йўлларини, қисмларини, улардаги иншоотларни таъмирлаш ишларини қабул қилиш, муҳим конструкцияларни оралиқ қабул қилиш ва ёпиладиган ишларни тасдиқлаш каби ойда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.
3.2. Таъмирланган автомобиль йўллари қисмлари ва улардаги иншоотлар фойдаланишга, объект қийматидан қатъи назар, буюртмачи қарори (буйруғи) билан тайинланган комиссия томонидан қабул қилинади.
3.3. Таъмирланиши тугалланган автомобиль йўллари қисмларини қабул қилувчи комиссия таркибига: буюртмачи (комиссия раиси), йўлдан фойдаланиш корхонаси, пудратчи ташкилот, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, лойиҳа, автотранспорт ва зарур ҳолларда бошқа ташкилотлар вакиллари киритилади.
3.4. Таъмирлашда айрим иш турлари бажарилган автомобиль йўллари қисмларини қабул қилувчи комиссия таркибига буюртмачи (раис), йўлдан фойдаланиш ва пудратчи ташкилотлар вакиллари киритилади.
МШН 19-2004
3.5. Таъмирланган автомобиль йўли қисмининг қабул қилиниши далолатнома тузиш билан расмийлаштирилади (Илова А).
Автомобиль йўли қисмида айрим таъмирлаш ишлари бажарилганида (сиртқи ишлов бериш, ўйдим чуқурликларни таъмирлаш ва ҳ.к.) кўрсатиб ўтилган далолатномага қўшимча сифатида А1 ва А3 иловалардаги маълумотлар тузилмайди.
3.6. Таъмирланган автомобиль йўли қисмини қабул қилинганлиги ҳақидаги далолатнома уч нусхада тузилиб, бир нусхаси буюртмачининг юқори ташкилотига, бир нусхаси буюртмачига сақлаш учун ва бир нусхаси иш бажарган ташкилотга берилади.
3.7. Автомобиль йўли тўла таъмирланиб, фойдаланишга топшири-лишида давлат қабул комиссиясига қуйидагилар:
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қатнашган ташкилотларнинг, улар бажарган ишларнинг турларини, ҳамда буларнинг бажарилишига масъул муҳандис-техник ходимларнинг фамилияларини кўрсатган ҳолда рўйхатини;
қабулга тақдим этилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари, конструктив элементлар ижро чизмалари ёки бажарилган ишлар белгиланган ҳолатдаги ишчи чизмалар, шунингдек лойиҳадан четланишга ёки ўзгаришлар киритилишига рухсат этилган ҳужжатлар. Киритилган тузатишлар, ўзгаришлар (агар мавжуд бўлса) ва уларнинг бажарилганлиги ҳақидаги ёзувлар қайд этилган ишчи чизмалар ишларни бажарган масъул ходим томонидан имзоланиши керак. Бундай ишчи чизмалар тўплами ижро ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади;
ёпилган ишларни тасдиқлаш ва муҳим конструкцияларни, ин-шоотларни оралиқ қабул қилиш далолатномалари;
ишга туширилаётган қувватлар таъмирланиш ишлари ҳақиқий қийматининг тасдиқланган смета қийматига мувофиқлиги ҳақида маълумотнома.
3.8. Таъмирланган автомобиль йўлини қабул қилиш далолат-номалари мазкур қоидаларнинг 3.2 бандига биноан давлат қабул комис-сиясини тайинлаган ташкилот томонидан тасдиқланади.
3.9. Иқлим, об-ҳаво шароитларига кўра автомобиль йўли қабул қилингунга қадар тугалланмаган айрим ишларни келгуси йилда бажарилишига рухсат этилади. Бунда мазкур ишларга «Ўзавтойўл» ДАК тасдиқлаган МШН 6-2004 «Қурилиши тугалланган автомобиль йўлларини фойдаланишга қабул қилиш қоидалари» нинг 4.1 бандида келтирилган тартиблар тадбиқ этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |