Режа: Жиҳозларни ташиш ва сақлаш Жиҳозларнинг конструктив тайёрланиши



Download 304,08 Kb.
bet1/2
Sana06.06.2022
Hajmi304,08 Kb.
#641889
  1   2
Bog'liq
reja 1
bank harajatlari auditi, Ergashev, Американская модель менеджмента, TAQDIMOT ISHI 1111 albomni, KARIMA MUSTAQIL ISHI MOLIYA VA KREDIT, 1 mavzu, 21Khodeeva, Editorial, Evropa Ittifoqi, Editorial, EESA 3 55 march 2020 part 3 (1), 19(117 8), 19(117 8), RISOLA 2, abdumalik taqdimnoma va xulosa dekan

Режа:



  1. Жиҳозларни ташиш ва сақлаш

  2. Жиҳозларнинг конструктив тайёрланиши



Жиҳозларни ташиш ва сақлаш

Ишлаб чиқариш корхонаси электр жиҳозини буюртмачига аксарият, жўнатиш ва сақлаш жараёнларидаги ташқи муҳит таъсиридан ҳимояловчи ўралган ҳолатида етказади. Электр жиҳозларини сақлаш шартлари ва сақлаш хоналари (омборлар)нинг асосий турлари тўрт гуруҳга бўлинади ва улар рўйхати


5-иловада келтирилган. Сақлаш хоналарининг:
- биринчи гуруҳини (давлат стандартига мувофиқ ЛC (лигҳт cондитионс - енгил шароитли) ҳарфи билан белгиланиб, сақлашнинг йетарли даражадаги шароитларини таъминлайлайдиган омборлар ташкил этади;
- иккинчи гуруҳини САЛ (cондитионс авераге лидгҳтнесс - қуйироқ ёки ўртача йенгил шароитли) бўлган омборлар;
- учинчи гуруҳини СC (стрингент cондитионс - оғир шароитли);
- тўртинчи гуруҳини ПҲC (партиcуларлй ҳарш cондитионс - ўта оғир шароитли) бўлган омборлар ташкил этади.
Бунда, ЛC гуруҳи уч сақлаш нимгуруҳига бўлинади: (ЛC -1; ЛC-1.1 ва ЛC -1.2), СC гуруҳи - уч сақлаш нимгуруҳига бўлинади (СC1, СC2 ва СC3), ПҲC тўрт сақлаш нимгуруҳига бўлинади (ПҲC1, ПҲC2, ПҲC3 ва ПҲC4).
Електр машиналарини ишлаб чиқарувчи корхона ўзининг йўриқномаларида жиҳозлар ишлаш қобилиятлари бузилмаслигини таъминлайдиган рухсат этилган сақлаш шароитлари ва муддатларини келтиради. Шу сабабли, жиҳозни омборда сақлаш учун қабул қилишдан аввал, унинг ҳимоя ўралишини (консерватсиясини) текшириш шарт ва, зарур бўлган ҳолатларда, ишлаш қобилияти текширилади. Шу билан бирга, келтирилга жиҳознинг комплектлигини, ҳамда уни сақлаш шароитларининг ишлаб чиқарувчи корхона талабларига мос эканлигини текшириш лозим. Сақлаш шартларининг бузилиши метал қисмларнинг коррозиясига, контакт юзаларининг оксидланишига ва ниҳоят, жиҳознинг айрим қисмлари шикастланишига олиб келиши мумкин. Табиийки, жиҳозни ишлаб чиқарувчи корхона йўриқномасида келтирилган сақлаш талаблари, жиҳозни ишлатувчи корхонанинг имкони бўлмаган ҳолатларда сақлашнинг енгилроқ шаклларига алмаштириш жоиз бўлади.
Электр машиналари ташиш ва сақлаш даврида коррозиядан асраш учун консерватсия қилинади. Қора ва рангли металлардан ясалган маҳсулотлар юзалари, ҳамда болт ва штифтлари ечиб олинган резба ва штифтли тешиклар консерватсияланади. Ҳимоя қилиниши зарур бўлган юзаларнинг материаллари ва шаклига боғлиқ равишда, консерватсия қилиш учун пластик ва суюқ мойлар, енгил артиш имкони бўлган лак-бўёқ қопламалар, парафин тўйдирилган қоғозлар, синтетик қатламлар ва бошқалар қўлланиши мумкин.




1.1-расм. Қисқа туташган роторли асинхрон машина тузилиши: 1-вал; 2,6-подшипниклар; 3,7-подшипник қалқонлари; 4-чиқиш клеммалари;\ 5-вентилятор; 8-вентилятор қопқоғи; 9,10-ротор ва статор магнит тизимлари; 11-корпус; 12-қотиргичлар.

Ташиш ва сақлаш шартларига кўра, электр машиналарни шартли равишда икки конструктив гуруҳларга ажратиш мумкин: шчитли ва устун шаклдаги подшипникли машиналар.


Биринчи гуруҳдаги машиналар подшипник қисмлари (1.1-расм) машинанинг корпусига киритилган ва у йиғилган ҳолатда ташилиши мумкин.
Аксарият, бундай ҳолатда юмалаш подшипники ишлатилади. Иккинчи турдаги машиналарда подшипниклари машина корпусидан ташқарида бўлиб, подшипниклар ўзларининг хос корпусларида жойлашадилар (1.2-расм). Аксарият, бундай вазиятларда сирпаниш подшипниклари қўлланилади. Биринчи гуруҳ машиналари, аксарият йиғилган ҳолатда ташилади ва сақланади, иккинчи гуруҳ машиналари – алоҳида қисмларга ажратилиб ташилади ва сақланади.




1.2–расм. Синхрон генератор (ташқи муҳит таъсиридан ҳимояланиш даражаси ИП44, совутиш усули ИC01, конструктив бажарилиши ИМ735):
1– вал; 2 ва 3 – подшипник боши ва асоси; 4 – кожух; 5– қоплама; 6 ва 8– статор ўзаги ва чулғами; 7 – шпилка; 9 – қутб; 3 – вентилятор қаноти; 4 – ротор крестовинаси; 5 – контакт халқа; 13 – клинременли узатиш; 14 – қўзғаткич

Машинани ташишда (айниқса узоқ масофаларга) юмалаш подшипникларига алоҳида эътибор бериш зарур бўлади, чунки вибратсия ва урилишлар сабабли подшипникнинг юмалаш йўлакларида чуқурчалар ва шикастлар пайдо бўлади. Шу сабабли, темир йўл транспортидан фойдаланганда электр машиналарни платформага кўндаланг жойлаштириш тавсия этилади.


Синхрон машиналар ва фаза роторли асинхрон моторлар мўътадил иқлимли худудларда йиғилган ҳолатда ЛC гуруҳли омборларда, тропик иқлимли худудларда эса СC3 гуруҳли омборларда сақланади. Қисқа туташган роторли асинхрон моторлар йиғилган ҳолатда САЛ ва СC3 омборда, ўзгармас ток машиналари - йиғилган ҳолатда ЛC ва СC3 гуруҳли омборларда сақланади.
Ўзгарувчан токли йирик қувватли машиналарнинг статорлари, йирик қувватли ўзгармас ток машиналари магнит тизимлари, станиналари ва бошқа қисмлари САЛ ва СC3 гуруҳ омборида, сирпаниш подшипниклари, йирик қувватли машиналар роторлари, аппаратлар ва бошқариш шитлари - ЛC ва СC3 омборларда, фундамент плиталари - СC2 ва ПҲC2 гуруҳ омборларида сақланади.
Мойли трансформаторлар ва мой тўлдирилган электр аппаратлари ишлаб чиқарган корхона томонидан тўлиқ йиғилган ва мой солиб тўлдирилган ҳолатда жўнатилади. Йирик қувватли юқори кучланишли трансформаторлар қисман демонтаж қилинган (кенгайтиргичсиз ва катта кучланишли изоляторлари олинган) ҳолатда, қопқоғидан пастроқ сатҳгача тўлдирилган мой билан жўнатилади. Бакнинг ичидаги мойдан юқори бўшлиқ қисми инерт газ ёки қуруқ ҳаво билан тўлдирилади.
Мойли трансформаторлар ҳамда уларни ташиш жараёнида демонтаж қилинган йирик қисмлари ва деталлари (кенгайтиргич, чиқариш қувури, мой тозаловчи ва термосифон филтрлар ва ҳ.к.) темир йўл очиқ платформаларида ҳимоявий ўрамларсиз ташилади. Улар мўлжалланган жойида монтаж қилингунга қадар бўлган ташишнинг барча босқичларида намлик тушишидан ишончли ҳимояланган бўлиши шарт. Кучланиши 35 кВ гача бўлган киритиш изоляторлари, комплектланувчи аппаратлар ва асбоблар, совутиш тизимлари, маҳкамловчи деталлар ва эҳтиёт қисмлар қутиларга жойлаштирилиб, тарсформатор билан бирга жўнатилади. Кучланиш бўйича турлари 66-500 кВ ли бўлган изоляторлар мой билан тўлдирилиб, трансформатор ўрнатилиши лозим бўлган жойгача ишлаб чиқарган заводнинг ҳимоялаб ўралган қутиларига жойлаштирилиб транспортда ташилади.
Қуруқ трансформаторлар ва электр аппаратларини ташиш ва сақлашдаги механик шикастланиш ва намликнинг бевосита таъсиридан кафолатли сақлашни таъминлайдиган хос ўрамларда бажарилади.
Мойли трансформаторни сақлаш жойига етказилгандан сўнг (10 кундан оширмасдан) трансформатор изолятсиясининг ҳолати текширилади ва уни монтаж қилиш ёки узоқ муддатга сақлаш учун тайёрланади. Трансформаторнинг актив қисми узоқ муддат мойсиз қолдирилса, изолятсиянинг ҳолати ёмонлашади, унинг тавсифларини тиклаш учун эса узоқ муддатли вақт ва катта молиявий сарф ҳаражатлар талаб этилади.
Мой билан тўлдирилган ҳолатда ташилаётган трансформатор кенгайтиргичидаги мойнинг сатҳи мой кўрсаткич бўйича лозим бўлган сатҳ атрофида бўлиши лозим. Трансформатор бокидаги ТК туркумдаги мойнинг 700С даги ҳароратида тешилиш кучланиши 50 кВ/мм дан кичик бўлмаслиги, исрофлар бурчагининг тангенси эса (тгδ) 0,02 дан катта бўлмаслиги шарт. Юк остида кучланишни ростловчи қурилманинг (ЮКР) контактори бокидаги мойнинг тешилиш кучланиши 45 кВ/мм дан кичик бўлмаслиги, намлик мавжудлиги 0,0025% дан катта бўлмаслиги шарт. Мойнинг сифатларини текширишнинг натижалари қониқарли бўлса, монтаж бошлангунга қадар чекланмаган муддатга сақлаш учун рухсат этилади.
Мой билан охиригача тўлдирилмаган трансформаторларда, мойдан юқори бўлган муҳитнинг герметиклиги, тешилиш кучланиши, тгδ ва мойдаги намлик миқдори, ҳамда ЮКР қурилмасининг контактори бокидаги мойнинг параметрлари текширилади. Мойнинг тавсифлари юқорида келтирилган талабларга мос бўлиши шарт. Бокда ортиқча босим ёки вакуум мавжуд бўлмаса, бок мойи юқорисидаги муҳит герметиклиги текширилади, зарур бўлганда улар тикланади.

Download 304,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
vazirligi muhammad
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
O'zbekiston respublikasi
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
koronavirus covid
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
haqida umumiy
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti