Жиҳозларнинг конструктив тайёрланиши
Жиҳозларнинг конструктив тайёрланиши, яъни уларнинг ташқи тузилишининг у ёки бу шаклда бўлиши, ташқи муҳитнинг уларга таъсиридан ҳимоя қилиш, совутиш ва монтаж қилиш усуллари билан белгиланади.
Ташқи муҳитнинг жиҳозларга таъсиридан ҳимоя қилиш усулини танлаш, қурилманинг ўрнатилган жойига ва ташқи муҳит таъсири хусусиятларига боғлиқ. Стандартларга кўра 10 та иқлимий тайёрлаш ва 5 та жиҳозларни жойлаштириш категориялари мавжуд.
Жиҳозларни иқлимга мослаштириб тайёрлаш бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: У - мўътадил иқлимли худудларда ишлашга мосланган; УХЛ - мўътадил ва совуқ иқлимли худудларда ишлашга мосланган; ТВ ва ТС – тропик нам бўлган ва қуруқ иқлимли худудларда ишлаш учун; М ва ТМ – мўътадил-совуқ ва тропик денгиз иқлимли худудлар учун; Т – тропик иқлими бўлган қуруқликдаги барча худудларда ишлашга мослаштирилган жиҳоз; О – қуруқликдаги барча худудлар учун; В – қуруқлик ва денгиздаги барча ҳудудларда ишлашга мослаштирилган жиҳозлар.
Иқлим омилининг нормал қийматлари ва шартлари давлат стандарти ГОСТ-15150-69гамувофиқ тайёрланган 1-иловада келтирилган. Жиҳозлар ишлашига иқлимий омиллардан ташқари, қуйида келтирилган ва шартли равишда 4 категорияга ажратилган ташқи муҳитнинг тавсифлари ҳам катта таъсир кўрсатади: И –шартли тоза категория; ИИ - саноат; ИИИ – денгиз; ИВ – денгиз бўйи-саноат категорияси.
Шуни таъкидлаш зарурки,У, УХЛ, ТС, ТВ, Т иқлимий шароитларга мослаштириб ясалган жиҳозлар И ва ИИ категорияли ташқи муҳитда ишлашга мўлжалланган бўлади. О иқлимий шароитда эса ИИИ катогорияли муҳитда, М, ТМ, ОМ - ИИИ муҳит категориясида, В - ИИИ ва ИВ категорияли муҳитда ишлашга мўлжалланган. Атроф муҳитнинг тавсифлари иловада келтирилган.
Жойлаштириш категорияси 1 бўлса, жиҳозни очиқ ҳавода ишлатишни назарда тутади; 2 - айвон остида ишлатишни; 3 - очиқ хоналарда ишлатишга мўлжалланиб, қум ва чангнинг таъсири, ҳамда ҳаво ҳарорати ва қуруқлигининг тебраниши, очиқ ҳаводагидан камроқ бўлади. Жойлаштиришнинг 4 категорияси жиҳознинг иқлим шароитлари суний равида бошқарилувчи (кондентсионерли) хоналарда ишлашга мўлжалланган; 5 - узоқ муддат сув мавжуд ёки девор ва шипда намликнинг конденсатсияси бўлган юқори даражадаги нам хоналарда ишлашга мўлжалланган.
Електр машинаси корпуси, трансформатор ва электр аппарати боки ва қопқоғи - электр жиҳози ичига қаттиқ предмет ва намлик киришидан сақлайдиган қобиқни ҳосил қилади, шу билан бирга, персонални қобиқ ичидаги ток ўтказувчи ва айланувчи қисмларга тегишидан муҳофаза қилади.
Ҳимоя даражаси лотин ҳарфлари ИП ва ундан кейин келадиган икки рақам билан белгиланади. Биринчи рақам персонални корпус (бок) ичида жойлашган ток ўтказувчи ва айланувчи қисмларга беҳосдан тегиб кетишдан муҳофаза қилиш даражасини кўрсатса, иккинчи рақам - корпус ичига намликнинг киришидан ҳимоя қилиш даражасини кўрсатади.
Биринчи рақам 0 бўлса, махсус ҳимоя воситаси мавжуд эмаслигиникўрсатади, 1 - ўлчамлари 50 мм дан катта бўлган қаттиқ жисм киришидан ҳимояланган; 2 - ўлчамлари 12 мм; 3- ўлчамлари 2,5 мм; 4- ўлчамлари 1 мм дан катта бўлган қаттиқ жисм киришидан ҳимояланган; 5 - чанг кириши чекланган; 6 - чанг кириши буткул бартараф этилган.
Иккинчи рақам 0 бўлса, намлик киришидан ҳимояланмаган; 1 – сув томчиларининг вертикал тушишидан ҳимояланган; 2 - корпус 150 га нишабланганда сув томчиларидан ҳимояланган; 3 - корпусга 600.
Трансформатор (ёки реактор) чиқиш қисмлари ҳимоя даражаси трансформатор (ёки реактор) ўзининг ҳимоя дажасидан кам бўлса, паспорт қийматлари кўрсатилган ёрлиқда трансформатор ҳимояланиш даражаси кўрсатилгандан кейин алоҳида келтирилади. Бундан ташқари, трансформаторда ўрнатилаётган комплектловчи электротехник қурилмаларнинг ҳимоя даражаси трансформатор ҳимояланиш даражасидан кам бўлмаслиги лозим.
Портлаш хавфи ва ёнғин хавфи бўлган худудларда жойлаштирилган жиҳозларнинг ҳимоялаш даражаси алоҳида меъёрлаштирилади. Бундай худудлар таснифи ва жиҳозларнинг зарур бўлган ҳимояланиш даражаси иловада келтирилган.
1-расм совутиш агенти сиркулятсияси занжирининг туркумини кўрсатади (0 дан 9 гача). Масалан, 0 рақами совутиш рақамининг машина ва ташқи муҳит орасида эркин сиркулятсиясини кўрсатади; 4 – бирламчи совутиш агенти берк контур бўйича машина ичида ҳаракатланиб, иссиқликни корпус юзаси орқали иккиламчи совутиш агентига (ташқи муҳит) етказади; 7 - бирламчи совутиш агенти берк контур бўйлаб машина ичида ҳаракатланиб, иссиқликни ташқи муҳит бўлмаган иккиламчи совутиш агентига, электр машина ичига киритилган совутичга беради.
Иккинчи рақам (0 дан 9 гача) совутиш агентини ҳаракатга келтириш усулини кўрсатади. Масалан, 0 рақами ротор айланиши билан ҳосил бўлган кичик вентилятсия сабабли ҳароратлар фарқи пайдо бўлиши натижасида совутиш агентининг эркин ҳаракатга келишини англатади; 1 - роторнинг айланиши сабабли ҳосил бўлган ўз-ўзини вентилятсиялаш; 5 - совутилаётган машинага нисбатан мустақил таъминотга эга бўлган киритилган вентилятсия; 8 - совутиш агентининг ҳаракати машинанинг совутиш агентига нисбатан юриши натижасида ҳосил қилинади.
Кучли трансформаторларни совутиш усулининг белгиланиши ГОСТ 11677-85 давлат стандартига кўра ҳарфлар орқали ифодаланади ва изолятсияловчи ва совутувчи муҳитнинг турига боғлиқ: мойли ва қуруқ (ҳаво) трансформаторлар, ёнмайдиган суюқ диелектрик тўлдирилган трансформаторлар, қуйма элегаз изолятсияли трансформаторлар.
Қуруқ трансформаторнинг совутиш тизимида 4 хил шартли белгилашлар қўлланилади: С - табиий совутишли очиқ ясалган; СЗ – табиий совутишли ёпиқ бажарилган; СГ – табиий совутишли герметик ясалган; СД – совутувчи ҳаво мажбурий сиркулятсияланган.
Мой трансформаторлари 8 турдаги ҳар хил совутиш тизимига эга: М – ҳаво ва мойнинг табиий сиркулятсияси; Д – мойнинг табиий сиркулятсияси ва ҳавонинг мажбурий сиркулятсияси; МТс – ҳавонинг табиий сиркулятсияси ва мойнинг йўналтирилмаган мажбурий сиркулятсияси; НМТс - бунда МТс га ўхшаш бўлиб, мой йўналтирилган оқимли; ДТс - ҳаво ва мойнинг мажбурий сиркулятсияси билан; НДТс – худди ДТс га ўхшаш бўлиб, бироқ мой оқими йўналтирилган;Тс - сув ва мойнинг мажбурий сиркулятсияси (йўналтирилмаган оқимли); НТс - худди С га ўхшаш бўлиб, мой оқими йўналтирилмаган.
Суюқ ёнмайдиган диелектрикли трансформаторлар уч совутиш тизимига эга: Н - табиий совутишли; НД - ҳаво сиркулятсияси мажбурий бўлган табиий совутишли; ННД - ҳаво мажбурий сиркулятсияланган бўлиб, суюқ диелектрик оқими йўналтирилган.
Електр машиналарининг конструктив бажарилиши монтаж қилиниши бўйича ГОСТ 2479-79 давлат стандарти билан белгиланган. Бу бажарилишнинг шартли белгиланиши лотин ҳарфлари ИМ ва тўрт (биринчи рақам 1 дан 9 гача ва қолганлари 0 дан 9 гача) рақамлардан иборат. Биринчи рақам машинанинг конструктив бажарилишини кўрсатади. Масалан, 1 - машина панжали ва подшипник қалқонли; 3 - машина панжасиз ва подшипник қалқонли; 5 - машина подшипник қалқонсиз; 7 - машина панжали ва устун подшипникли; 8 – вертикал валли машина.
Иккинчи ва учинчи рақамлар монтаж қилиш усулини кўрсатади. Масалан, 00 - машина валининг чиқиш қисми горизонтал ва чап томонда ўрнатилади; 03 - машина валининг чиқиш қисми вертикал юқорида ўрнатилади; 07 - машина вали чиқиш қисми горизонтал ўнг томонда ўрнатилади.
Тўртинчи рақам вал чиқиш қисми бажарилишининг шартли белгисини англатади. Масалан, 0 – машина валининг чиқиш қисм мавжуд эмас; 3 - вал икки силиндрик чиқиш қисмига эга; 3 - вал бир конуссимон чиқиш қисмига эга; 5 - вал бир флянетс шаклидаги чиқиш қисмига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |