Яшил иқтисодиётнинг фaлсaфий тaҳлили режа: Кириш



Download 34,78 Kb.
bet1/4
Sana16.12.2022
Hajmi34,78 Kb.
#888698
  1   2   3   4
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ФAЛСAФИЙ ТAҲЛИЛИ


ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ФAЛСAФИЙ ТAҲЛИЛИ
Режа:
Кириш
1. Ўзбекистон иқтисодиётини “яшиллаштириш” истиқболлари
2. "Яшил" иқтисодиётга ўтиш Стратегияси: мақсад ва вазифалар
3. Яшил Иқтисодиёт – Яшил Тараққиёт
Хулоса .

Кириш
Бугунги кунда инновацион тараққиётга еришиш, иқтисодиётни модернизация қилиш, чекланган ресурслардан максимал даражада оқилона фойдаланиш масалалари нафакат миллий иқтисодиётлар, балки бутун дунё ҳамжамияти олдида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалардан саналади. Чунки, ҳозирги давр иқтисодиёти муайян бир тизим сифатида нафақат иқтисодий ўсиш, техник мукаммаллик ҳамда рақобатбардошлик тамойиллари асосида шаклланиши, балки ҳар бир инсон яшаш шароитини яхшилаши ҳамда келажак авлодлар учун қулай иқтисодий шароит яратишга йўналтирилган бўлиши лозим. Иқтисодиётнинг бундай трансформацияси бугунги кунда “яшил иқтисодиёт” асосидаги барқарор тараққиёт деб номланади.Ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади яшил иқтисодиётнинг моҳиятини таҳлил етиш ва Ўзбекистон шароитида иқтисодиётни “яшиллаштириш” истиқболларини кўриб чиқишдан иборатдир.

1. Ўзбекистон иқтисодиётини “яшиллаштириш” истиқболлари
Барчамизга маълумки, иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир босқичида атроф-муҳит, табиат иқтисодиётнинг асосий елементи, омили саналади. Табиат ва иқтисодиётнинг мукаммал мувозанатлашган ўзаро муносабати яшил иқтисодиёт консепсиясида намоён бўлади. Яшил иқтисодиёт охирги йигирма йиллик мобайнида шаклланган иқтисодий-ижтимоий йўналиш бўлиб, унга кўра иқтисодиёт табиий муҳитнинг мустақил бўлмаган компоненти ҳисобланиб, айнан табиий муҳит доирасида шаклланади ва ривожланади. Яшил иқтисодиётнинг бош вазифаси ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилиш жараёнларини екологик стандартларга мос тарзда ўзгартириш (еcологизатион) дан иборатдир. Яшил иқтисодиёт назарияси қуйидаги уч аксиомалар асосида қурилган:1
• Чегараланган табиий муҳитда иқтисодий таъсир доирасини ва тараққиётини чегарасиз равишда кенгайтириб ҳамда таъминлаб бўлмайди;
• Ресурслар чегараланган бир шароитда доимий ўсиб борувчи чексиз еҳтиёжларни қондириб бўлмайди;
• Йердаги барча ҳолат ва тизимлар (шу ўринда табиий ва иқтисодий муҳит) ўзаро боғлиқ.
Яшил иқтисодиёт назариясининг бугунги кунга келиб кенг ёйилишининг асосий сабаби, бу мавжуд екологик муаммоларнинг глобал аҳамият касб етаётгани ҳамда яшил иқтисодиёт таклиф етаётган товар ва хизматларнинг аҳоли еҳтиёжларини қондириш билан бир қаторда мавжуд муаммоларни бартараф етишга қаратилганлигидадир. УНЕП нинг яшил иқтисодиёт тўғрисидаги маърузасида, жаҳон ЙAИМ ҳажмининг 2 фоизи иқтисодиётни яшиллаштиришга сарфланса, 2011-2050 йилларда доимий иқтисодий ўсиш каби узоқ муддатли иқтисодий ўсишга еришиш мумкин ва енг асосийси, бир вақтнинг ўзида иқлим шароити, сув танқислиги билан боғлиқ муаммоларни қисман ҳал етиш ҳамда екотизимлар йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш мумкинлиги таъкидланади.
1992-йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган конференсия яшил иқтисодиёт йўналишининг халқаро ҳамда миллий иқтисодий тизимлар орасида кенг ёйилишига олиб келди. Ушбу конференсияда кўтарилган бош мавзу “Ўсиб бораётган иқтисодий тараққиёт шароитида атроф-муҳитга кўрсатилаётган зарарни минималлаштириш масаласи” еди. 2012-йил айнан ушбу шаҳарда ўтказилган “Биз истаган келажак” шиори остида навбатдаги конференсияда миллий иқтисодий тизимларни барқарор тараққиёт асосида модернизация қилиш мажбуриятини юкловчи ҳужжат имзоланди. 2Aммо, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, дунё иқтисодий гигантлари бири бо`лган AҚСҲ Иқлим ўзгаришлари ҳақидаги Париж конвенсиясидан чиқиб кетди.
Сўнгги йилларда миллий иқтисодиётлар ва халқаро ташкилотлар томонидан яшил иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш учун кўплаб маблағлар йўналтирилмоқда. Мисол учун, яшил иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган био енергетика соҳасига йўналтирилган жами маблағлар миқдори 2005-2009 йиллар оралиғида 230 фоизга ўсди (ўрта ҳисобда 50 фоиз) ва 2013-йилда 320 млрд. AҚСҲ долларга тенг бўлди. 2009-йилдан ҳозирги кунга қадар “Умумжаҳон иқтисодий форуми” минтақавий иқтисодий тизимларни яшил иқтисодиётга ўтказиш учун 750 млрд AҚСҲ доллари йўналтирди ҳамда бу маблағларнинг асосий қисми Осиё мамлакатларига сармоя сифатида киритилди. Натижада, бугунги кунга келиб, халқаро “яшил” товар ва хизматлар (cлеантеч ва греентеч) бозори йиллик товар айланмаси 546 млрд AҚСҲ долларини ташкил етмоқда.
Бизнес муҳитида яшил иқтисодиёт тушунчасига жуда катта еътибор берилмоқда ва молиявий фондлар, йирик капитал егалари, ривожланган давлатлар ҳукуматлари, бизнесменлар ва кўпгина мамлакатларда оддий фуқаролар (мисол учун Скандинавия мамлакатларида) яшил иқтисодиётнинг тарғиботчиларига айландилар. Мисол тариқасида, Франсия парламенти томонидан 2013-йилда қабул қилинган екологик дастурга кўра, барқарор ривожланиш йўлини танлаган ташкилотлардан олинувчи фойда солиғи беш йил давомида 30 фоизга камайтирилиши белгилаб қўйилган бўлса, Норвегияда алтернатив енергия манбаларидан бири қуёш енергиясидан олинувчи електр манбаини қўшни мамлакатларга експорт қилишдан оладиган йиллик фойда умумий електр енергияси експортидан келадиган фойданинг 20 фоизини ташкил етади. Бу борада узоқ шарқ мамлакатлари, ЙAпония ва Жанубий Корея ҳам анча илгарилаб кетмоқда. ЙAпонияда яшил иқтисодиёт тамойиллари муҳандислик соҳасида ҳам кенг қўлланилиб келмоқда. Унчалик ҳам қуёшга бой бўлмаган ўлкада кундузги вақтда електр енергияси ва иссиқликни тежаш имконини берувчи бинолар ва иқтисодий обектлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Бир қарашда оддий иқтисодиётдан яшил иқтисодиётга ўтиш анча кўп маблағ талаб етадиган қийин жараёндек туюлади, аммо, яшил иқтисодиёт тамойилларига амал қилиш орқали ресурларни тежаш, ишлаб чиқариш ҳаражатларини минималлаштириш, узоқ муддатга хизмат қилувчи ва тўлиқ янгиланган ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш имконияти яратилади. “Wорлдwатч Институте” тақдим етган маълумотларга кўра, ўрта ҳажмдаги иқтисодий тизимга ега мамлакатлар учун яшил иқтисодиётга ўтиш оддий ишлаб чиқариш натижасида юзага келувчи муаммоларни ечишга қараганда камроқ маблағ талаб етади.
СҲуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир мамлакат ўз иқтисодий, табиий ва инсон ресурслари потенсиали, ютуқ ва камчиликларидан келиб чиқган ҳолда, ўз яшил иқтисодиётини яратади чунки, ҳозирда универсал яшил иқтисодий тизим модели мавжуд емас.
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш шароитида яшил иқтисодиётнинг ўрнини юқори баҳолаш мумкин. Чунки, мамлакатимизда яшил иқтисодиётни шакллантириш масаласининг муҳим еканлиги табиий ресурс потенсиалини сақлаш, атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган ишлаб чиқаришни ташкил етиш ва шу билан бир қаторда юқори ўсиш суръатларига еришиш лозимлиги билан характерланади. Ўзбекистоннинг юқори табиий ресурс ва инсон капиталига ега еканлигини унда яшил иқтисодиётни ривожлантириш учун кўплаб имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
Ўзбекистонда ёқилғи-енергетика ресурсларининг ҳозирги ҳажмда истеъмол қилиниши давом еца, улар мамлакатнинг ёқилғи-енергетикага бўлган еҳтиёжини 20-30 йил давомида таъминлаб бериши башорат қилинган. Шу сабабли ҳам иқтисодиётни яшиллаштириш жараёнини ушбу соҳага кенг тарғиб етиш, Ўзбекистонда қайта тикланувчи, алтернатив енергия манбаларидан фойдаланиш даражасини ошириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. СҲунингдек, БМТ “Aтроф муҳит муҳофазаси ва тараққиёт халқаро комиссияси” нинг ҳисоботида “Келажак ривожланиши, равнақи шундай енергиялардан фойдаланиш формаси, яъни, атроф муҳит ҳолатига зарар етказмайдиган, хавфсиз, тикланадиган, кафолатланган, доимий ўсиб, тикланиб борувчи ва фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган енергияларга боғлиқ бўлиб қолади”, дея қайд етилганлигини еътироф етиш жоиз. Ўзбекистоннинг қуёш енергияси бўйича ялпи салоҳияти 50973 млн. тонна нефт еквивалентига (млн.т.н.е.) тенг бўлса, шамол енергиясининг ялпи салоҳияти 2,2 млн.т.н.е. деб баҳоланади. Бу соҳада юртимизда бир қанча ислоҳотлар амалга оширилган бўлиб, уларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин:3
• Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона илмий-експериментал марказ — Фанлар академиясининг «Физика-Қуёш» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил қилинган бўлиб, унинг тадқиқотлари натижалари жаҳон миқёсида еътироф етилди;
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги “2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида “Еко-енергия” илмий-тадқиқот маркази томонидан Қашқадарё вилоятидаги Касби, Китоб ва СҲаҳрисабз туманларининг чекка қишлоқлари – Комилон, ЙУқори Майманоқ, Варганзадаги қишлоқ таълим ва тиббиёт муассасаларига қуёш батареялари ўрнатилди;
• 2014 йилда “Ўзбекенерго” компанияси томонидан Жанубий Корея фотоелектр саноати уюшмаси билан ҳамкорликда Наманган вилоятининг Поп туманида синов тариқасида қуввати 130 кВт бўлган қуёш фотоелектр стансияси ишга тушди;
• 2016 йилнинг апрел ойининг бошида Бухорода МДҲ да ягона бўлган 1,2 мВт қувватига ега кўчма, автоном қуёш електр стансияси ишга туширилди;
• Самарканд вилоятида қуввати 100 кВт бўлган қуёш фотоелектр стансияси қурилмоқда;
• Ўзбекистонда 2030 йилгача иссиқлик-енергия балансининг консепсиясини шакллантириш вазифаси қўйилган бўлиб, унга кўра, мамлакатнинг умумий енергия балансида тикланувчан енергия ресурслари, хусусан гидроенергентика, қуёш ва шамол генерациясининг улушини 10 фоиздан 20 фоизгача, кўмир ҳиссасини еса, 5 дан 15 фоизгача ошириш, шу билан бирга газ генерацияси улушини 85 дан 65 фоизга пасайтириш назарда тутилган4
Улардан фойдаланишни янада самарали ташкил етиш учун қуйидаги йўналишларда иш олиб бориш муҳим саналади:
• Қишлоқ жойларида фотоелектрик қайта ишловчи воситаларни ўрнатишни кенгайтириш;
• Енергетика соҳасида йирик фотоелектрик стансияларни барпо етиш;
• Иссиқлик йиғиш тизимларига қуёш енергиясидан фойдаланиш воситаларини жойлаштиш ва бошқалар.
Натижада еса, қайта тикланувчи енергия соҳасида яшиллаштириш жараёнини олиб бориш 2050 йилга келиб умумий енергия ишлаб чиқариш ҳажмида углеведородлар ҳажмини 50 фоизгача қисқартириш имконини яратиши мумкин.
Транспорт соҳасида яшиллаштиришнинг йўқлиги сабабли бугунги кунда ушбу соҳада $722,9 млн. Йўқотилмоқда . СҲу сабабли ҳам, Ўзбекистонда транспорт воситаларининг екологик хавфсизлигини ошириш масаласи ҳам иқтисодиётни инновацион модернизация қилишнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар қаторига транспорт воситалари томонидан ишлатиладиган ёқилғининг енергетик самарасини ошириш, ёқилғининг “яшил” алтернатив турларидан фойдаланиш, “яшил” електродвигителлардан фойдаланишни киритишимиз мумкин. Қуёш батареялари орқали ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг кенг жорий қилиниши атроф муҳитга чиқарилаётган турли хилдаги чиқиндилар ҳажмининг камайиши, шаҳарлар екотизимининг яхшиланишига олиб келади.
Яшил иқтисодиётнинг кенг жорий қилиниши уй-коммунал хўжалиги тизимининг модернизация қилинишини талаб етади. Бунинг учун пассив-қуёш иситиш технологиясини жорий қилиш, биноларда қайта тикланувчи енергия ресурсларидан фойдаланиш, исситиш тизимини ислоҳ қилиш каби вазифалар амалга оширилиши керак. Ушбу йўналишда олиб бориладиган ислоҳотлар юртимизда 2020 йилга келиб 15 минг, 2050 йилда еса 120 минг янги иш ўринларини ташкил етиш имконини беради.
Ривожланган мамлакатларда хўжалик чиқиндиларини қайта ишлаш саноати кенг йўлга қўйилган бўлиб, бунинг натижасида қаттиқ хўжалик чиқиндиларининг ҳажми, атроф-муҳитга зарари камайтирилади. Ўзбекистонда бугунги кунга келиб, мавжуд полигонларда 370 млн.м3 дан ортиқ чиқинди тўпланган. Уларни қайта ишлашга жалб етилмаганлиги сабабли, чиқиндиларни сақлаш ва утилизация қилиш учун сарф етилаётган маблағлар иқтисодиётга $611,6 млн.га тег бўлган умумий зарар келтирмоқда. Бу муаммони ҳал етишнинг усули чиқиндиларни қайта ишлашга мослашган заводларни қуриш, аҳолининг чиқинди маҳсулотларини ташлаш маданиятини ривожлантириш (чиқиндиларни турига қараб ажратиш), зарасизлантиришнинг имкони йўқ бўлган турли хилдаги чиқиндиларни қабул қилувчи шахобчаларни жорий етиш, озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотлари истеъмолида исрофгарчиликка йўл қўймаслик лозим.5
Хулоса қилиб айтганда, яшил иқтисодиёт мавжуд ресурслардан тежамкорона фойдаланган ҳолда ҳар томонлама зарарсиз ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш ҳамда екологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган тизимдир. ЙAшил иқтисодиёт назариясининг бугунги кунда бу қадар кенг қулоч очишининг асосий сабаби, бу мавжуд екологик муаммоларнинг глобал аҳамият касб етаётгани ҳамда яшил иқтисодиёт таклиф етаётган товар ва хизматларнинг аҳоли еҳтиёжини қондириш билан бир қаторда мавжуд муаммоларни бартараф етишга қаратилганлигида дейиш мумкин. Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни кенг жорий етиш мамлакат табиий ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, турли хил екологик муаммоларни бартараф етиш, аҳолининг еко-саводхонлигини оширган ҳолда иқтисодий ўсишни таъминлашга шароит яратади. Иқтисодиётни модернизация қилишнинг бу юналишни шакллантириш ва ривожлантириш учун юртимизда барча имконият ва шароитлар мавжуддир. Бу йўналишда еса қуйидагиларга алоҳида етибор қаратиш лозим:
• Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёт моделини (стратегик дастурини) тузиш ва амалиётга кенг жорий етиш;
• Ушбу жараённинг ҳуқуқий-норматив базасини шакллантириш;
• Ислоҳотларни изчиллик билан босқичма-босқич амалга ошириш;
• Иқтисодиёт тармоқларини, инфратузилмани модернизация қилиш, уларни яшиллаштиришга ички ва ташқи инвестицияларни кенг жалб етиш;
• Aҳолининг еко-маданиятини ошириш;
• Давлат ва жамият манфаатларини муштараклигини инобатга олган ҳолда, ушбу соҳани ривожлантиришда уларниниг ўзаро ҳамкорлиги таъминлаш;
• Яшил иқтисодиётни шакллантириш борасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш кабиларни киритиш мумкин.
Бир сўз билан айтганда, оқилона иқтисодий сиёсат олиб бораётган ҳар бир мамлакат учун ривожланишнинг инновацион босқичига ўтишда иқтисодиётни яшиллаштириш жараёни муқаррар вазифадир.



Download 34,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish