Яшил иқтисодиётнинг фaлсaфий тaҳлили режа: Кириш


Яшил Иқтисодиёт – Яшил Тараққиёт



Download 34,78 Kb.
bet3/4
Sana16.12.2022
Hajmi34,78 Kb.
#888698
1   2   3   4
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ФAЛСAФИЙ ТAҲЛИЛИ

3. Яшил Иқтисодиёт – Яшил Тараққиёт
Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёйев Корея Республикасида ўтказилган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” (П4Г) иккинчи халқаро саммитидаги нутқ сўзлади. Унда давлатимиз раҳбари: “Бугунги кунда она табиатнинг ўзи бизга йўллаётган огоҳлик қўнғироғига бепарво бўлмаслигимиз керак. Aфсуски, иқлим ўзгаришлари тобора кучайиб бормоқда. Биз яшаётган Марказий Осиёда сўнгги 30 йилда ўртача йиллик ҳарорат тахминан бир даражага кўтарилди. Минтақамиздаги асосий дарёларнинг ҳавзаси ва биологик хилма-хилликнинг қисқариб бораётгани жиддий хавотир уйғотмоқда. Буғланиш даражасини оширадиган газлар ва атмосферанинг кенг миқёсда ифлосланиши муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда. Бугунги кунда “яшил тараққиёт” борасидаги мақсадларга еришиш учун мамлакатларнинг ҳаракатлари янада фаол ва самарали бўлиши кераклигига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Бошқа чорамиз ҳам йўқ”, деб таъкидлади.
“Яшил тараққиёт”га еришиш учун “яшил иқтисодиёт”га ўтишимиз ва уни ривожлантиришимиз лозим бўлмоқда. Шу туфайли мамлакатимизда бундай иқтисодиётни шакллантириш учун яшил иқтисодиётни ривожлантириш лозим. Бугунги кунда “Яшил иқтисодиёт”нинг ўзи нима, деган савол туғилади. Мазкур мақолада ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Яшил иқтисодиёт иқтисодиёт фанларининг бир йўналиш сифатида ўтган асрнинг охирида пайдо бўлди. Мазкур иқтисодиёт табиий муҳитнинг таркибий қисми бўлиб, унинг бир йўналиши ҳисобланади. Яшил иқтисодиёт тушунчаси иқтисодий фанлар ва фалсафанинг кўплаб бошқа соҳаларидаги ғояларни ўз ичига оладиган табиат ва жамият билан боғлиқ екологик иқтисодиёт, атроф-муҳит иқтисодиёти, ресурсларга асосланган иқтисодиёт, аҳолининг ривожланиши, феминизм иқтисодиёти каби яшил сиёсат билан боғлиқ иқтисодиётни ўз ичига олади.8
Яшил иқтисодиёт бу иқтисодий тизим бўлиб, унинг асосий мақсади сайёрамизнинг екологияси ва уни сақлаб қолиш билан бирга иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган. Шундай қилиб яшил иқтисодиёт деганда, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун зарур бўлган ресурсларни, атроф-муҳит ва екологияни бир бутун ҳолда сақлаб қолиб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ иқтисодиётни янада ривожлантиришни амалга оширишга асосланган иқтисодий фаолиятнинг янги йўналиши тушунилади.
Бунда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. Биринчидан, аҳолининг еҳтиёжларини қондириб, уларнинг фаровонлиги, яшаш даражаси ва сифатини ошириш учун моддий неъматларни яратишни барқарор равишда екология ва атроф-муҳитга зарар йетказмасдан кўпайтириб бориш лозим.
Иккинчидан, ишлаб чиқариш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун енергия ресурслари керак бўлади, буларни қайта тикланадиган енергия манбалари ҳисобидан кўпайтириш, жамоат транспортини ҳам електр қуввати билан юрадиганларига алмаштириш, енергияни тежайдиган биноларни барпо қилиш каби йўналишларда ишларни олиб бориш.
Учинчидан, атроф муҳитга зарарли газларни чиқармайдиган, атроф-муҳитни асрайдиган, екологик тоза технологияларни яратиш орқали екологик тоза маҳсулотларни йетиштириш масаласига ҳам алоҳида аҳамият бериш лозим бўлади.
Тўртинчидан, бир томондан, табиатдаги барча ресурслар чекланган бир пайтда инсон еҳтиёжлари чексизлигини инобатга олиб, уларнинг мувофиқлигини таъминлаш мақсадида неъматларни ишлаб чиқаришни кенгайтиришни табиий ресурсларни камайтирмасдан амалга ошириш чораларини ҳам кўриш долзарб масалалар сирасига киради.
Бешинчидан, аҳолининг доимий ўсиб бораётган еҳтиёжларини қондириш учун қанча ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш, кимга мўлжаллаб ишлаб чиқариш масаласига атроф-муҳитни асраган ҳолда катта аҳамият берилади.
Хуллас, яшил иқтисодиётда инсон, табиат ва иқтисодиётнинг бир-бири билан уйғун ва барқарор ривожланишини таъминлаган ҳолда ҳаракат қилиш лозим бўлади. Бирор нарсани қиламан деб, иккинчи нарса йўқотилмайди. Масалан, уй қураман, деб дарахтлар аёвсиз кесиб ташланмайди, технологияларни кўпайтириш ҳаво атмосферасини заҳарли газлар билан тўлдириш евазига амалга оширилмайди ва ҳ.к. Шу йўл билан барқарор тараққиётга еришиш бугунги глобал масалалардан биридир.

Ўзбекистон Екологик партияси “Яшил тараққиёт – фаровонлик асоси!” шиори остида яшил иқтисодиётни ривожлантириш ғоясини илгари сурмоқда.


Хабарингиз бор, жаҳоннинг енг илғор мамлакатлари “яшил” иқтисодиётга ўтиш ишларини аллақачон бошлаб юборган. Чунки дунёнинг бугунги қиёфаси, тиклаб бўлмас екологик фалокатлар ва атроф муҳитга йетказилаётган улкан зарарлар мана шуни тақозо етади. Ўзбекистон 2019 йилда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси”ни қабул қилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки мамлакатда углерод сарфини кескин камайтириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида екологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий етиш бўйича кўрилаётган чоралар йетарли емас.
Ушбу ғояни амалга оширишда устувор вазифалар етиб қуйидагилар белгиланган:9
давлат бюджети, банк ва молия институтлари, хусусий сектор маблағларини екологик тоза, енергия тежамкор лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган “яшил” молиялаштириш тизимини ривожлантириш;
давлат харидлари тизимида “яшил” харидларга устуворлик бериш;
“яшил” технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмларини ошириш, саноат корхоналарини “яшил” технологияларга ўтишини иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий етиш;
тармоқлар ва ҳудудларнинг “яшил иқтисодиётга ўтиш индекси”ни ишлаб чиқиш;
мамлакат иқтисодиётида “яшил” иқтисодиёт улушини 30 фоизга йетказиш, шу асосда йиллик иқтисодий ўсиш суръатини 7 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш;
қайта тикланувчи ва муқобил енергия манбаларидан фойдаланишга ўтиш, қайта тикланувчи ва муқобил енергия ишлаб чиқарувчиларга кенг иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий етиш;
давлат томонидан “яшил” иш ўринларини яратишни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий малакали кадрларни тайёрлаш;
Биз “яшил” иқтисодиёт тамойиллари асосида мамлакатни жадал ривожлантиришга кенг тадбиқ етишнинг қайта тикланувчи ва муқобил енергия ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда тежамкор суғориш технологияларини кенг жорий етиш чораларини кўрамиз. Бу еса мамлакат миқёсида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ўртача 25-30 фоизгача ошириш имконини беради.
Иқтисодиётда икки карра енергия самарадорлигига еришиш, “яшил” тарифларни жорий етиш, янги қувватларни ишга тушириш орқали. қайта тикланувчи ва муқобил қайта тикланувчи енергия манбалари улушини бугун мамлакатда амал қилаётган умумий енергия балансида 40 фоизга йетказиш имкониятига ега бўламиз.
Екологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, яъни дунё миқёсида тобора глобал муаммога айланаётган маиший ва саноат чиқиндиларини тартибга солиш.
Саноат корхоналарида йилига ўртача 109,0 млн. тн саноат чиқиндилари ҳосил бўлади, бугунги кунда уларнинг 6,5 млн. тн., яъни 6 фоизигина қайта ишланмоқда.
Саноат чиқиндилардан 91,5 млн. тн.си, яъни 84 фоизи Навоий ва Тошкент вилоятларида фаолият олиб бораётган саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келади.
Мавжуд 9,5 минг га майдондаги 75 та саноат чиқинди полигонларида 3,3 млрд. тн. саноат чиқиндилари сақланмоқда.
Сўнгги 4 йилда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган. Атмосферага ташланмаларнинг 90 фоизи Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Навоий, Бухоро, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Гулистон ва Нукус шаҳарларига тўғри келади.
Маълумки, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини 84 фоизи (2,69 млрд. тн.) Тошкент ва Навоий вилоятларига, яъни Олмалиқ (1,34 млрд. тн.) ва Навоий (1,35 млрд. тн.) кон-металлургия комбинатлари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу корхоналарда чиқиндиларнинг деярли 90 фоизи чиқинди сифатида емас, иккиламчи хом ашё сифатида сақланмоқда.
Жумладан, Навоий кон-металлургия комбинатида сақланаётган чиқиндининг 99 фоизи яъни 1,34 млрд. тн. пульпа (олтин рудасини қайта ишлаш натижасида хосил бўлган чиқинди) ҳисобланиб, унинг таркибида 3 фоизгача олтин бўлиши мумкин.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида сақланаётган чиқиндининг 99 фоизи яъни 1,33 млрд. тн. тоғ рудасини қайта ишлаш натижасида хосил бўлган чиқинди ҳисобланиб, уларнинг таркибидан металларни ажратиб олиш технологияларни жалб етиш лозим.
Ўзбекистон Республикасида саноат чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни 10 йиллик стратегиясини ишлаб чиқиш зарур.


Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, яшил иқтисодиёт мавжуд ресурслардан тежамкорона фойдаланган ҳолда ҳар томонлама зарарсиз ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш ҳамда екологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган тизимдир. ЙAшил иқтисодиёт назариясининг бугунги кунда бу қадар кенг қулоч очишининг асосий сабаби, бу мавжуд екологик муаммоларнинг глобал аҳамият касб етаётгани ҳамда яшил иқтисодиёт таклиф етаётган товар ва хизматларнинг аҳоли еҳтиёжини қондириш билан бир қаторда мавжуд муаммоларни бартараф етишга қаратилганлигида дейиш мумкин. Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни кенг жорий етиш мамлакат табиий ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, турли хил екологик муаммоларни бартараф етиш, аҳолининг еко-саводхонлигини оширган ҳолда иқтисодий ўсишни таъминлашга шароит яратади.



Download 34,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish