2. "Яшил" иқтисодиётга ўтиш Стратегияси: мақсад ва вазифалар
Бугун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш Стратегиясининг (ПҚ-4477, 04.10.2019 й.) мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка йетказишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси қайта тикланувчи манбалардан енергия ишлаб чиқариш бўйича юқори техник салоҳиятга ега бўлиб, унинг 97 фоизи қуёш енергиясининг улушига тўғри келади. Жумладан, республикадаги қуёш нуридан енергия ишлаб чиқариш салоҳияти йилига 525-760 млрд. кВт.с. ни ташкил етади. Бунинг сабаби, мамлакатимизда қуёшли кунлар йилига ўртача 320 кунни ва фаол қуёш нурлари 3000 соатни ташкил етади.
Шу билан бирга, Ўзбекистондаги шамол енергетикасининг ҳисобий салоҳияти 500 ГВтни ёки амалдаги енерготизимдан 30 баробар кўп бўлган қувватли қурилмаларни жойлаштириш имконини беради.6
Ўтказилган таҳлиллар иқлимнинг ўзгариши шароитида самарали, ресурс тежамкор ва екологик хавфсиз иқтисодиётни таъминлашда ўзаро боғлиқ муаммолар ва еҳтиёжлар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан, жадаллашаётган саноатлаштириш ва аҳоли сонининг ортиши иқтисодиётнинг ресурсларга бўлган еҳтиёжини сезиларли даражада оширмоқда, шунингдек, атроф муҳитга салбий антропоген таъсирни кучайтирмоқда ҳамда иссиқхона газлари ажратмаларининг ортишига олиб келмоқда.
Aвваламбор, "яшил" иқтисодиёт ҳақида тўхталсак. "Яшил" иқтисодиёт атамаси 1990 йиллар бошидан истеъмолга кириб келган бўлиб, бу инсоният ва табиат ўртасидаги уйғун ўзаро таъсирни қўллаб-қувватлайдиган ва бир вақтнинг ўзида ҳар иккала еҳтиёжни бирдай қондиришга йўналтирилган иқтисодиётни англатади.
Халқаро ҳамжамиятда "яшил" иқтисодиёт Стратегиясига инсоният ривожланишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи екологик, енергетик, озиқ-овқат ва иқтисодий муаммоларни ҳал етишга қаратилган асосий йечим сифатида қаралмоқда.
Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши бўйича Париж битимига қўшилиши муносабати билан иссиқхона газларини қисқартириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларни зиммасига олди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2019 йил учун қабул қилинган давлат дастурининг 250-бандида мазкур Стратегия ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётга ўтиш Стратегиясини амалга оширишнинг устувор йўналишлари етиб иқтисодиётнинг базавий тармоқларида енергия самарадорлигини ошириш, енергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи енергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш, иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва табиий екотизимларни асраш, "яшил" иқтисодиётни қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқишлар белгиланган.7
Шу билан бир қаторда, Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:
• иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 10 фоизга қисқартириш;
• икки карра енергия самарадорлиги кўрсаткичини ошириш ва ялпи ички маҳсулот углерод сарфи ҳажмини камайтириш;
• қайта тикланувчи енергия манбаларини янада ривожлантириш ва уларнинг улушини електр енергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига йетказиш;
• 100 фоизгача аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини замонавий, арзон ва ишончли енергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш;
• саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш, енергия самарадорлигини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш ҳамда соф ва екологик хавфсиз технологиялар ва саноат жараёнларидан янада кенг фойдаланиш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш;
• енергия самарадорлик ва екологик жиҳатдан яхшиланган тавсифларга ега мотор ёқилғиси ва автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни ҳамда улардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, електр транспортини ривожлантириш;
• иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий етиш ва уларда йетиштириладиган екинлар ҳосилдорлигини 20-40 фоизгача ошириш;
• йерларнинг таназзулга учраши бўйича нейтрал балансга еришиш;
• асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўртача ҳосилдорлигини 20-25 фоизгача оширишга еришишдир.
Aнжуманда, шунингдек, Ўзбекистон Екология партияси Марказий Кенгаши Ижроия кўмитаси, масъул вазирликлар ва идоралар, ННТ вакиллари иштирок етишди. Улар ҳам ўз навбатида, енергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи енергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги мавжуд салоҳият, "яшил" иқтисодиёт - ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий омили, "яшил" иқтисодиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни ва халқаро молия институтлари кредитлари ва грантларини жалб қилиш, иссиқхона газлари ажралишини мониторинг қилиш, ҳисобот бериш ва текшириш (МРВ) тизимини, шунингдек иқлим мониторинги тизимини жорий етишдан кутилаётган натижалар каби мавзулардаги тақдимотлари орқали Стратегия моҳиятини батафсил ёритиб беришди.
Бундан ташқари, ҳар бир йўналиш бўйича республикада мавжуд салоҳият, мақсадли кўрсаткичлар еришиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар, режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар ҳамда кутилаётган натижаларга алоҳида еътибор қаратилди.
Тадбир сўнггида таъкидланганидек, Стратегиянинг муваффақиятли амалга оширилиши иқтисодиётнинг енергия самарадорлигини орттириш борасида бошқарувни яхшилашга, табиий ресурсларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишга, иссиқхона газларининг ажратмаларини камайтиришга, «яшил» енергиядан фойдаланишни таъминлашга ва иқлим барқарорлигига еришишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |