6 Маъруза Мавзу: Тармоқ сувининг сарфини аниқлаш. Режа: Умумий маълумотлар Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув таъминоти учун сувнинг ҳисобий сарфини аниқлаш



Download 418,18 Kb.
Sana01.04.2022
Hajmi418,18 Kb.
#523397
Bog'liq
6 Маъруза

6 Маъруза Мавзу: Тармоқ сувининг сарфини аниқлаш. Режа: 1.Умумий маълумотлар 2.Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув таъминоти учун сувнинг ҳисобий сарфини аниқлаш.

Сувнинг хисобланган сарфи тармоқни гидравлик ҳисоб-китоб қилиш учун дастлабки асосий қиймат ҳисобланади. Ҳисобланган сарфни аниқлашда нафақат яқин йилларда иссиқлик тармоғига қўшиш кўзда тутилган мавжуд юкламаларни, балки иссиқлик юкламасини ривожлантириш истиқболларини ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Бу айниқса, магистраллар ва тақсимлаш тармоқларини ҳисоб-китоб қилиш учун сув сарфини аниқлашда мухимдир. Шаҳар иссиқлик тармоқларида сувнинг ҳисобланган сарфини аниқлашда барча турар-жой бинолари учун бинолар ичини лойихалаштиришда иссиқ сув таъминоти ажратишдан қатъий назар, иссиқ сув таъминоти юкламасини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Негаки, шаҳарларни ободонлаштириш жараёнида барча турар-жой бинолари иссиқ сув таъминоти тизимлари билан таъминланади.

Шаҳарсозликни ривожлантиришнинг замонавий босқичида эски шаҳарларда печка ёрдамида иситиладиган эски турар-жой фондлари мукаммал санитария-техник ускуналар билан таъминланган янги турар-жойлар билан алмаштирилади. Иссиклик тармокларини лойихалаштиришда ушбу биноларни асосий коммуникацияларни ўтказмасдан иссиқлик тармоқларига улаш имкониятини кўзда тутиш лозим. Иссиқлик тармоғида иситиш учун мўлжалланган сувни мунтазам сарфлашдан ташқари иссиқлик сув таъминоти учун иссиқлик сув таъминоти юкламаси (абонентларнинг иситиш ва иссиқ сув таъминотини параллел ёки аралаш улаш билан боғлиқ киритмалари) жадвалига боғлиқ тapмoқ сувининг ўзгарувчан сарфи мавжуд бўлса, иссиклиқ тармоғидаги иссиқ сув таъминоти учун мўлжалланган сувнинг умумий хисобланган сарфи абонентларда сарфлашнинг энг кўп миқдорлари бир-бирига мос келмагани боис, иссиқ сув таъминоти учун сувни энг кўп сарфлашнинг арифметик йиғиндиси ҳисобланмайди.

Тармоқнинг айрим элементларида Gh иссиқ сув таъминоти учун тармоқ сувининг ҳисобланган сарфини, сарфларнинг арифметик йиғиндиси <р максимум коэффиценти куринишида тузатиш киритиш орқали аниқланади. Ушбу коэффицентнинг қиймати қуйидагилар: магистраллар учун 0,7-0,75, тармок:лантириш учун 0,8-0,9, квартал ичи тармоқлари ва абонентлар киритмалари учун 1 га тенг деб олинади . Иссиқлик таъминотининг очиқ тизимларида келиб тушадиган ва тескари томонга йуналган участкалар учун ҳисобланган сарфлар қатор ҳолатларда турлича бўлади. Бироқ, тармоқнинг келиб тушадиган ва тескари томонга йуналган одатда бир хил диаметрда ўтказилади. Ушбу ҳолатда сувнинг ҳисобланган сарфи келиб тушадиган (Go+GB+Gh) ва тескари (Go+GB) йуналган томонлар учун сув сарфланганда, умумий босим йўқотилиши келиб тушадиган ҳамда тескари томонга сув бир хил сарфланганда, умумий босим йукотишларга тенг булиши учун қувур диаметри танланиши лозим.

Амалдаги нормаларга мувофиқ сув таъминотининг ёпиқ тизимларида сув камайишининг ўрнини қоплаш учун иссиқлик таъминоти сувининг ҳисобланган соатбай сарфи, иссиқлик тармоқлари қувурлари ва уларга уланган истеъмолчиларнинг маҳаллий тизимларидаги сув миқдорининг 0,5 фоизига тенг деб қабул килинади. Иссиқлик тармоқлари қувурларидаги сув миқдори (магистрал, тақсимловчи, айрим биноларга тармоқлар чикариш) лойиҳа ёки аник кўрсатгичлар бўйича аниқланади. Маҳаллий тизимлар ва иссиқлик тармоғида иссиқлик манбаининг ҳисобланган сарфи ҳисоб-китоб қилинган тегишли иссиқлик юкламаси ва иссиқлик истеъмоли тизимининг ҳарорат параметрлари буйича аниқланади. Иситиш учун сув сарфи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Gомах = 3,6 Qомах/с(Т1-Т2) Бу ерда Qoмax - иситиш учун максимал иссиклик оқими, вт; Т1 ва Т2 - иссиқлик тармоғининг узатиш ва қайтиш қувурларидаги сувнинг хисобий хароратлар, ºС Т1 = 150 ºС Т2 = 70 ºС с - сувнинг иссиқлик сиғими с = 4,19 кДж/кг ºС.

Шамоллатиш учун сув сарфи: Бу ерда Qvмах - шамоллатиш учун максимал иссиқлик окими, вт. Иссиқлик таъминотининг очиқ тизимларида иссиқ сув таъминоти учун сув сарфи ўртача Бу ерда Qhм - иситиш мавсумида бир хафтада ўртача бир кунда иссик сув таъминоти учун ўртача иссиқлик оқими, вт. Иссиқлик таъминотининг очиқ тизимларида иссиқ сув таъминоти учун сув сарфи максимал Бу ерда Q hмах иситув иссиқ сув таъминотига кетадиган 1 соатлик максимал иссиқлик оқими, Вт

Максимал сув сарфи иситиш мавсуми учун қуйидаги формула бўйича аниқланади   Бу ерда G hm - ташқи хавонинг кунлик ўртача харорати 8ºС ва ундан кам бўлган даврда (иситиш мавсуми) бир кунда энг кўп сув истеъмол қилинганда сув иссиқлик таъминоти учун максимал иссиқлик оқими, вт; th - истеъмолчиларнинг иссиқ сув таъминоти тизимига келиб тушадиган сув ҳарорати, ос tc - иситиш мавсумида совуқ сув (водопровод) ҳарорати (маълумотлар бўлмаса, 5°С тенг деб кабул қилинади).

Очиқ ва ёпиқ сув таъминоти тизимларидаги икки қувурли иссиқлик тармоқларида тармоқ сувининг ҳисобланган жами сарфи иссиқлик чиқариш сифатли бошқарилганда қуйидаги формула буйича аниқланади: Gd = Goмax + Gvмax +k G hm Иситиш юкламаси бўйича бошқарилганда иссиқ сув таъминоти учун ўртача сув сарфи улушини ҳисобга оладиган k3 коэффицентини КМК 2.04.07-99 3-жадвал буйича қабул қилиш лозим. Аккумулятор-баклар булмаганда, Шунингдек иссиқлик оқими 10 МВТ ва ундан кам бўлганда, сувнинг ҳисобланган сарфи куйидаги формула буйича аниқланади: Gd=Goмax + Gvмax + Ghмax Фойдаланиш амалиёти шуни курсатадики, марказлаштирилган иссиқлик таъминотида барча истеъмолчиларни иссиқлик билан сифатли таъминлаш учун нафақат етарлича иссиқлик манбаи қуввати, балки белгиланган гидравлик режим ҳам зарур. Иссиқлик тармоғидаги гидравлик режим таъминланмаса, иссиқлик қуввати ортиқча булган тақдирда ҳам айрим истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти билан қониқарли таъминлаб булмайди.

“Тармоқ сувининг сарфини аниқлаш мавзуси бўйича Блум ромашкаси


Download 418,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish