Илмий мақола ёзиш методикаси



Download 29,31 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi29,31 Kb.
#179365
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5352717036906614616


ИЛМИЙ МАҚОЛА ЁЗИШ МЕТОДИКАСИ
Ушбу услубий қўлланма ёш илмий-тадқиқотчилар, изланувчилар ва илм йўлини танлаган бакалавр ҳамда магистратура талабаларига мўлжалланган бўлиб, унда илмий мақолани танлаш мезонлари, унга қўйиладиган услубий талаблар, уни ёзиш алгоритми, умумлаштириш, расмийлаштириш ва эълон қилиш масалалари ёритилган.
Шунингдек қўлланмада мақоланинг турлари тавсифланган, мақолаларнинг тузилиши ёритилган, мақола мавзуси доирасида мавжуд манбалардан фойдаланиш ҳамда уларга иқтибослар келтириш тартиблари кўрсатилган, материалларни йиғиш, умумлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилган.
1. Илмий мақола ёзиш мезонлари ва унга қўйиладиган талаблар
Мақола кичик бир асар бўлиб, унда маълум мавзу, ғоя, уларга оид саволлар ёритилади, шунингдек у даврий нашр ёки тўплам матнининг таркибий қисми ҳисобланади. Мақолалар номи, мазмуни, ёзилиши, уларда ғояларнинг олдинга сурилиш бўйича бир қатор мезонларга жавоб бериши керак бўлади.
Мазмуни бўйича илмий мақола ёзиш мезонлари:

  • долзарблик - кўтарилаётган муаммонинг кескинлиги ва унинг ҳал қилиниши нафақат ҳозирги, балки келажакдаги аҳамияти;

  • янгилик ва ўзига хослик (янги ғоя, технология, усул, йўл-йўриқ ёки бирор бир муаллифнинг ғояси, методи, технологиясининг кенгайтирилган, апробация қилинган, исботланган ўзига хос варианти таклиф этилади, шунинг учун кўп ҳолатларда мавжуд бўлган ишланмалар билан таққослаш орқали аниқланади);

  • ишончлилиги (иқтибосларнинг ишончлилиги, хулосаларнинг асососланганлиги, статистик натижаларнинг мавжудлиги ва талқинларнинг мантиқийлиги билан белгиланади);

  • илмийлик (бирор бир муаммони тадқиқ этиш, янгиликни кашф этиш ва билишнинг илмий усулларидан фойдаланиш билан боғлиқ);

  • изчиллик (янгилик тузулмасини оптималлаштириш, уни амалга оширишнинг кетма-кетлиги ва шарталари билан боғлиқ).

Баён шакли бўйича илмий мақола ёзиш мезонлари:

  • мантиқийлиқ (сабаб-оқибат муносабатлари, фикрлар боғланишидаги мантиқийлик, қисмларнинг ўзаро боғлиқлиги белгиланади);

  • аниқлик (кўпинча ишлатиладиган атамаларнинг аниқлиги ва тасвирий мисоллар мавжудлиги билан белгиланади);

  • ўзига хослик (муваффақиятли ўхшашликлар, иқтибос, афоризмлар, чизмалар мавжудлиги билан белгиланади);

  • тўлиқлик (асосий таркибий қисмлар ва минимал мазмуннинг мавжудлиги, шунингдек матннинг якунланганлиги билан белгиланади);

  • холислик.


Download 29,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish