Режа
Кириш
Меҳнат ташкил этишнинг моҳияти ва асослари
Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг моҳияти
Меҳнатни нормалашда иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши
Aсосий иш натижалари учун рағбатлантириш тизимларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг ривожланиш жараёнида меҳнат ресурсларидан самарали фойдланиш йўналишларини аниқлаш, келажакда меҳнат самарадорлгини оширишнинг шарт-шароити бўлиб ҳисобланади. Меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида такомиллашиб бормоқда, бу еса ижтимоий меҳнат унумдорлиги ошишининг гаровидир. Бозор иқтисодиётига ўтиш инсоннинг ташаббускор ва фаол бўлишини назарда тутади. Унинг қандай яшаши ўзининг янги иқтисодий тизимга сингиб, у билан ҳамоҳанг бўлиб кетиш маҳоратига боғлиқ бўлади. Инсоннинг жисмоний имкониятлари ва маълумотлилик даражаси, маънавияти қанчалик юқори бўлса, бу нарса шунчалик муваффақиятлироқ кечади.
Зарур жисмоний ва маънавий имкониятлар инсоннинг ёшига боғлиқ бўлади. Улар инсон ҳаётининг илк ва йетук даврларида шаклланади ва ривожланиб боради, кексалик чоғида еса бир мунча камайиб боради.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши, шунингдек олдимиздаги қатор ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал етиш меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни талаб етади. Меҳнат ресурслари еса, маълумки, ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлиб, бошқа ресурсларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга ега.
Меҳнат ресурсларига аҳолининг зарур жисмоний кучга, билимга, тегишли тармоқдаги меҳнат кўникмаларига ега бўлган қисми киради. Иқтисодиёт тармоқларида керакли меҳнат ресурслари билан таъминланиши, улардан оқилона фойдаланиш, меҳнат унумдорлигининг юқори даражада бўлиши маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун катта аҳамиятга ега.
Бугунги кунда олдимизга қўйган мақсадларимизга еришишимиз жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга оширилаётган ислоҳатларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири – буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бозор муносабатлари жараёнида ғоят улкан вазифаларни муваффақиятли ҳал етиш кўп жиҳатдан ижтимоий ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, халқ фаравонлигини оширишнинг ҳал қилувчи шарти бўлган меҳнат унумдорлиги даражаси билан боғлиқдир.
Ўзбекистондаги кўпчилик корхоналарнинг ҳозирги иқтисодий вазият воқеликларига тайёр емаслиги биринчи навбатда ўтмишдаги, режа топшириқлари билан тўлиқ белгилаб қўйилган ва чекланган ташқи муҳит бошқарувнинг стратегик шакллантиришни рағбатлантирмаган, кўпинча еса ҳатто бунга тўсқинлик қилгани билан изоҳланади. Стратегик бошқарувга қаратилмаган ва улар томонидан бошқарилмайдиган корхона жадал ривожланаётган янги муҳитга кирганида, табиийки, зиддият юзага келади. Бу зиддият ё доимий равишда тезкорлик билан реал шароитларга мослашиш, ё келгуси ўзгаришларни башорат қилиш ва уларга мос тарзда жавоб чоралари кўриш усулларини, яъни стратегик бошқарув механизмларини ишлаб чиқишга имкон берувчи махсус бошқарув механизмларини шакллантириш заруратини келтириб чиқаради.
Корхона муваффақиятини унда банд бўлган ходимлар белгилаб беради. Aйнан шунинг учун ҳам корхонани бошқаришнинг замонавий консепсияси бошқарув фаолиятининг кўп сонли функсионал соҳалари ичидан айнан ишлаб чиқаришни таркибий қисми бўлмиш кадрлар – меҳнат ресурсларига алоҳида урғу беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |