Ҳуқуқий асослар – ишлаб чиқариш муносабатларидаги меҳнат фаолиятини ташкил этишга хизмат қиладиган ҳуқуқий мезонлар (фуқаролик, маъмурий, эгалик ҳуқуқлари, корхона ишлаб чиқариши билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатлар).
Маънавий - психологик асослар – бу, меҳнат фаолиятини ташкил қилишда, ишлаб чиқариш муносабатларида томонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва уларнинг шаклланиш жараёни билан юзага келади (бунда ёлланма ишловчилар ўртасидаги ўзаро муносабат, раҳбар ёки корхона эгаси билан ёлланма ишловчи ўртасидаги муносабат ёки жамоа ўртасидаги ўзаро муносабатлар).
Иқтисодий асослар эса, меҳнат фаолиятини ташкил қилишнинг асосини ташкил этади. Бунда меҳнат фаолиятини ташкил қилиш мезонлари (яъни, шахснинг моддий манфаатдорлиги, бу ерда меҳнат фаолиятидан қониқиш даражаси кўзда тутилади).
Ижтимоий-психологик асослар. Меҳнат фаолиятининг мазмуни ҳар бир бир жамоадаги ижтимоий-психологик муҳит, яъни жамоадаги ҳар бир ишловчининг руҳий кайфияти, ишловчилар орасидаги ўзаро муносабатлар (бевосита ва билвосита) орқали шаклланади.
Меҳнат фаолиятининг мазмуни ҳар кандай корхонада (мулкчилик шаклларида қатъи назар) ижтимоий-ташкилий масалалар қай даражада ҳал этилганлигига ҳам боғлиқдир. Меҳнат фаолиятининг ҳолати жамоада йўлга қўйилган ижтимоий-ташкилий муносабатлар билан белгиланади.
Ташкил этиш назарияси ва амалиёти муаммоларини ишлаб чиқишнинг илмий йуналишлари орасида праксеология (юнонча, амалиёт ёки ҳаракат ва ўрганиш, маъноларини англатувчи сўзлардан) самарали амалий фаолият тамойиллари ва усуллари ҳақидаги фан муҳим ўрин эгаллайди.
"Ташкил этиш" тушунчаси уни татбиқ этиш объектига кўра, аниқланади. Одатда, меҳнатни, ишлаб чиқариш ва бошқаришни ташкил этишни бир-биридан фарқлашни тақоза этилади. Бунда кўп ҳолларда меҳнатни ташкил этиш ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бир қисми деб қаралади, ташкил этишнинг ўзи эса, бошқариш функцияси деб тушунилади. Бу тушунчаларни фарқлаш корхоналарда мутахассислар тайёрлаш соҳасида қарор топган амалиёт ва тегишли хизматларни ажратиш билан боғлиқдир.
Асосий эътиборни одамларга қаратиш корхона манфаатларини камситиш деб тушунилмайди, чунки фақат одамларгина корхона муваффақиятини таъминлай оладилар. Бунинг учун улар барча нарсалар билан таъмин этилган бўлишлари лозим.
Шундай қилиб, «умумий категория» тушунчаси сифатидаги ташкил этишни меҳнат, ишлаб чиқариш ва бошқаришни ташкил этишга ажратишга анъанавий ёндашув эскириб қолган бўлиб, бу тушунчиларнинг реал мазмуни ва моҳияти ҳақидаги ҳозирги тассаввурларга тўғри келмайди. Бу тушунчалар меҳнат фаолиятига (шу жумладан, ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолиятига) маълум даражада тааллуқли бўлганлиги сабабли, бу ерда гап айнан меҳнат фаолиятини ташкил этиш ҳақида, аниқроғи, инсон ижодкорлигининг алоҳида тури бўлган ташкилотчилик фаолияти ҳақида, бу ижодкорлик натижаси, инсон фаолиятининг (шу жумладан, ташкилотчилик фаолиятларидаги) инновация, таъминот, ишлаб чиқариш, бошқариш, тижорат, хўжалик, иқтисодий, ижтимоий, ахборот тизимлари ва бошқа тизимлар ҳақида бориши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |