Режа Кириш Меҳнат ташкил этишнинг моҳияти ва асослари Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг моҳияти Меҳнатни нормалашда иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши


Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг моҳияти



Download 60,21 Kb.
bet6/9
Sana22.02.2022
Hajmi60,21 Kb.
#115931
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
32 мавзу

Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиётига ўтиши даврида меҳнатга ҳақ тўлаш, даромадларни тақсимлаш билан боғлиқ масалаларнинг моҳияти тубдан ўзгарди. Тоталитар тизимда моддий неъматларни меҳнаткашлар ўртасида тақсимлаш марказлашган ҳолда амалга оширилган бўлиб, унда меҳнат ўлчовлари ва истеъмол ўлчовларининг тенглик тамойили асос қилиб олинар эди. Бозор иқтисодиёти шароитида моддий неъматлар марказдан туриб тақсимланмасдан, ёлланма ходимнинг ҳар бир муайян вазият учун сарфлаган меҳнатини иш ҳақининг миқдори билан тўғридантўғри айирбошлаш тамойилига асосланган. Бундай шароитда иш ҳақи – бу давлат томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш учун ажратиладиган миллий даромаднинг қисми бўлмасдан, балки иш берувчи даромаднинг меҳнат шартномаси асосида ва меҳнат натижасига мувофиқ равишда ёлланма меҳнатнинг тўловчи учун сарфлайдиган қисмидир ёки ёлланма ходимнинг бажарган иш эвазига ишлаб топилган маблағининг миқдоридир.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ишчи ва ходимларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришнинг асосий манбаи бўлиб, корхонада буни амалга оширишнинг иқтисодий шакли – иш ҳақидир. Меҳнатга ҳақ тўлашда ходимларнинг ёши, жинси миллатидан қатъий назар сарфланган меҳнат, меҳнатнинг миқдори ва сифати эътиборга олинади. Меҳнатга ҳақ тўлаш иш ҳақи орқали амалга оширилади.
Иш ҳақининг асосий вазифаси меҳнаткашларнинг хаёт ва меҳнат шароитини яхшилаш, меҳнат меъёри билан истеъмол меъёри ўртасидаги меъёри ўртасидаги боғлиқликни таъминлашдан иборатдир.
Инсон учун қандай шаклда ва қанча миқдорда иш ҳақи олиши эмас, балки унга қанча миқдорда товарлар ва хизматлар сотиб олиши мумкинлиги муҳим. Шу сабабли иш ҳақининг икки тури: номинал ва реал иш ҳақи мавжуд.
Номинал иш ҳақи - бу маълум вақт давомида олинган пул шаклидаги иш ҳақи бўлиб, реал иш ҳақи – бу номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори. Бошқача айтганда, реал иш ҳақи – бу номинал иш ҳақининг “харид этиш” лаёқатидир.
Меҳнатга ҳақ тўлашни тўғри ташкил қилиш ишлаб чиқаришни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш айниқса меҳнат унумдорлигини ўстиришнинг муҳим воситалардан биридир.
Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил қилиш - бу сарфланган меҳнат ва унга тўланадиган иш ҳақи миқдори ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлашдан иборат бўлиб, у иш берувчи билан ишловчиларнинг манфаатини кўзлайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил қилишнинг бир қанча вазифа ва тамойиллари мавжуд.
Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил қилишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Такрор ишлаб чиқариш вазифаси. У меҳнаткашларни, уларнинг оила аъзоларинифаровонлигини таъминлашга қаратилган. Бундай инсон эҳтиёжларининг ошиб боришини белгиловчи иқтисодий қонун акс этади. Ушбу вазифа давлат томонидан иш ҳақини тартибга солиш қонун-қоидалари билан ўта боғланган.

  2. Рағбатлантирувчи вазифа у ходимларнинг иш ҳақининг миқдорини сарфлаганмеҳнати билан боғлиқлигини, корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини натижалари асосида ҳисобланганлигини белгилайди. Ушбу боғланиш ходимларнинг ўз меҳнатлари натижаларини доимо яхшилашдан манфаатдор бўлишларига қаратилгандир.

  3. Тақсимловчи вазифа. Бу вазифа ёлланма ишчи ва ишлаб чиқаришвоситаларининг эгалари орасида истеъмол фондларини тақсимлашда жонли меҳнат меъёрларининг акс этишини кўрсатади. Иш ҳақи ёрдамида ишлаб чиқариш жараёнида қатнашган ҳар бир ходимнинг сарфлаган меҳнатига кўра истеъмол фондидаги шахсий улуши аниқланади.

  4. Ресурсларни тақсимлаш вазифаси. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати биланбу вазифаларнинг аҳамияти ошиб бормоқда. У ҳудудлар, иқтисодиётнинг тармоқлари ва корхоналар бўйича меҳнат ресурсларини жойлаштиришни оптималлаштириш масаласини ҳал қилади.

  5. Аҳолини харидоргирлигини таъминлаш вазифаси. У аҳолининг харидоргирлигини пулмаблағлари билан таъминлаш орасидаги боғлиқлигини белгилайди.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тамойиллари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг самарадорлиги ўсиши ҳисобига реал иш ҳақимиқдорини ўсиши.

  2. Меҳнат унумдорлигини ўсиш даражасини иш ҳақининг ўсиш даражасиданюқори бўлиши.

  3. Ходимнинг корхона фаолиятининг натижаларига қўшган ҳиссаси бўйича ишҳақининг дифференсиялаш.

  4. Меҳнатига яраша иш ҳақини белгилаш.

  5. Меҳнатга ҳақ тўлашни давлат томонидан тартибга солиниши.

  6. Меҳнат бозори таъсирини ҳисобга олиш.

Ўзбекистон Республикасида меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил қилиш масалалари ҳуқуқий жиҳатдан асосланган бўлиб, у уч даражада тартибга солинади:

  1. давлат миқёси даражасида;

  2. тармоқ (ҳудуд) миқёси даражасида;

в) корхона миқёси даражасида.
1. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонун кодексида меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқ меъёрлари, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари бўйича меъёрлар белгиланган. Давлат томонидан ҳақ тўлашнинг айрим масалалари регламентга солинган бўлиб, унда минимал иш ҳақининг даражаси белгиланган. Ушбу қонун бўйича агар ходим тўлиқ белгиланган иш вақтида ишлаган ва ишлаб чиқариш вазифасини тўлиқ бажарган бўлса, унинг ойлик иш ҳақи минимал иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак. Минимал иш ҳақининг миқдори эса инфлятсияни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда ўзгариб туради. Бюджет соҳасида ишлаётган ходимлар учун давлат томонидан ягона тариф сеткаси қабул қилинган бўлиб, унда табиий иқлим шароитлари ноқулай бўлган шароитда ишлаётган ходимлар учун тариф иш ҳақи миқдорини оширадиган раён коеффитсиентлари белгиланган.
2. Тармоқ ёки ҳудуд миқёсида меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш масалалари тармоқ бўйича қабул қилинган шартномалар ёки махсус битимларда белгиланган бўлиб, у тармоқ (ҳудуд) даражасидаги касаба ташкилотлари, меҳнат вазирлиги ёки бошқа ваколатга эга бўлган ташкилотнинг ходимлари томонидан биргаликда амалга оширилади.
3. Корхона миқёсида эса меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари жамоа шартномалари асосида тартибга солинади. Жамоа шартномалари бир ёки бир неча касаба ташкилотларининг ваколат берилган ходимлари томонидан қабул қилинади. Бу шартномалар мулкчиликнинг ҳар хил шаклларида фаолият юритаётган корхоналар учун ҳам тегишли бўлиб, унда икки томоннинг: иш берувчи ва ишловчиларнинг ўзаро муносабатлари, меҳнат шароитлари, моддий рағбатлантиришлар, иш ҳақини тартибга солиш бўйича тадбирлар ва бошқалар кўрсатилади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлат томонидан барча масалалар ва бюджет ташкилотлари ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш мақсадида ягона тариф тизимини ҳамма тоифадаги ходимларга жорий этиш масаласи ишлаб чиқилди. Ягона тариф тизимини ҳамма тоифадаги ходимлар учун тузиш, унинг сонини кўпайтириш йўли билан меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш ягона йўл бўлмасдан, ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг бошқа илғор усулларидан, айниқса шартномага асосланган усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг муқобил ёндошувларини қўллаш асосида бажариладиган ишнинг мураккаблиги ва маъсулиятини ўзаро боғлиқлигини ҳисобга оладиган тизимларни тузиш, унинг аниқ мазмуни ва натижасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ходимнинг рейтинги ва шунга мувофиқ меҳнат тўлови даражасини баҳолаш мумкин. Бунда иш ҳақини сунъий равишда ошириш ва тоифа коеффитсиентларини шартли равишда ўсишига ҳожат қолмайди.
Ходим томонидан мазмуни ва мураккаблигига кўра турлича ишлар бажарилаётганида, меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини баҳолаш имкони яратилади, яъни ҳар бир ходимни у ёки бу тоифага ўтказиш ўрнига, унинг шахсий тариф коеффитсиентлари ёки рейтинги асосида иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш мумкин бўлади.
Давлат томонидан меҳнатни тарификатсиялашнинг асоси қилиб нолинчи разряд учун белгиланган минимал иш ҳақи қабул қилинади, оддий тоифалаштирилмаган меҳнат асос қилиб олинади.
Ходим учун иш ҳақи – унинг шахсий даромадидаги бош ва асосий манба бўлиб, у унинг ва оиласининг фаровонлигини таъминлаш ва юксалтиришда асосий восита бўлиб ҳисобланади.
Минимал иш ҳақини белгилашдаги асосий мезонлардан бўлиб, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини эҳтиёжини ҳисобга олиш ҳисобланади. Минимал иш ҳақи уларнинг фақат жисмоний фаолликларини эмас, балки ишлашга бўлган қобилиятларини қайта тиклаш, ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши керак, у жисмоний эҳтиёжларни қондириши билан бирга, уларнинг ихтисослигини ошириш ва ижодий имкониятларини кенгайтиришини ҳам таъминлаш керак. Шунга кўра, ҳозирда Республикамизда кишиларнинг физиологик минимумидан келиб чиққан ҳолда меҳнат тўловининг минимал даражаси белгиланган.
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси иш ҳақининг энг қуйи даражасини белгилашда дифференсиал ёндошиш кераклигини кўрсатмоқда. Турли минтақаларда эҳтиёж моллари ва хизматларнинг нарх даражаси, уларнинг харидоргирлиги, иш ўринлари билан таъминланганлик даражаларининг ҳар хиллиги шуни тақозо қилмоқда.
Иш ҳақининг тартибга солиниши иш кучига бўлган талаб ва таклиф орасидаги нисбатга, ходимларни шакллантиришга, ходимлар сони ва уларнинг бандлик даражасига таъсири билан ҳам белгиланади. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва иш ҳақининг ўсиши ўртасидаги муносабатлар ҳам иш ҳақини тартибга солишнинг асосий йўналишларидан бўлиб ҳисобланади. Бу муносабатлар ҳар бир корхонанинг жамоа шартномалари асосида эмас, балки тармоқнинг иш фаолияти, унинг ўртача ўсиш суръатини белгилаш асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.
Иш ҳақини оператив тартибга солиш бир томондан ходимлар меҳнат даромадларининг ўсиши, иккинчи томондан улар меҳнати натижасида корхонада даромадларнинг ўсишига ҳам боғлиқдир. Корхоналарда иш ҳақини тартибга солиш учун эса тариф тизимидан фойдаланадилар. Баъзи корхоналарда тариф тизими харажатини чеклаш мақсадида уни фақат асосий ишлаб чиқаришдаги ишчилар учун қўллайдилар, бошқа барча ходимлар учун эса меҳнат тўловини малака коеффитсиенти ва ишнинг бажариш натижасидан келиб чиққан ҳолда тарифсиз тизими бўйича амалга оширилади. Аммо бундай ёндошув турли тоифадаги ходимларнинг тенг ҳуқуқлилик ҳолатини таъминлай олмайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида кенг қўлланиладиган ёлланиш бўйича ишлайдиган барча ишчи ходимларни қамраб олувчи меҳнат тарификатсиясининг унверсал тизими меҳнат тизими даражасини дифференсиялаш масаласига нисбатан самарали ва адолатли тизими бўлиб ҳисобланади.
Меҳнат тўлови даражаси ходим томонидан бевосита бажариладиган функсиясига кўра, уларнинг иш натижаларини бевосита ҳисоблаш мумкин бўлмаганида (юқори мансабдор шахслар ёки ижодий меҳнат кишилари учун) ва хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда “эҳтимол қилинган иш ҳақи” деб аталувчи услубдан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу тавсияга кўра ходим ўзининг кундалик фаолияти ёки аввалги иш жойида олиши мумкин бўлган энг юқори иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақининг миқдори белгиланади.
Меҳнат ҳақининг замонавий шакллари ва тизимларини аниқлашда ходимнинг меҳнат сарфи ва натижаларини унга берилаётган иш ҳақи тўловининг ҳажми билан солиштиришнинг ташкилий–иқтисодий механизмлари сифатида қўллаш мумкин. Демак, меҳнатга ҳақ тўлашнинг тартибга солиниши қуйидагилар асосида амалга оширилиши керак:

  • юқори малакали ишчининг иш ҳақи малакаси паст ишчининг иш ҳақиданюқори бўлиши;

  • юқори меҳнат унумдорлигига тўланадиган иш ҳақи унумдорлиги пастишчининг иш ҳақидан юқори бўлиши;

  • оғир табиий иқлим шароитларини ҳисобга оладиган раён коеффитсиентлариданфойдаланиш;

  • соғлиққа зарар, оғир меҳнат шароитлари учун дифференсияланганқўшимчаларни қўшиш ва бошқалар.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизими – белгиланган меъёрлар мажмуидан иборат бўлиб, уларнинг ёрдамида ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи даражаси тартибга солинади. Иш ҳақини тартибга келтириш ва фарқлаш мутахассислик даражаси, ишчи бажараётган юмушнинг шароити, оғирлиги, жадаллиги ва жавобгарлиги, шунингдек ишлаб чиқариш ва корхоналарнинг ўзига хослиги ва макроиқтисодиётда тутган ўрнига кўра белгиланади.
Тариф тизими иш ҳақини марказий тартибга келтириш воситаси ҳисобланиб, у меҳнат миқдори ва унга ҳақ тўлашнинг зарурий бирлигини ва моддий неъматларини ишчи ва ходимлар ўртасида текис тақсимлашга йўл қўймасликни таъминлашга имкон беради.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида тариф тизими малакали ва малакасиз меҳнатга ҳақ тўлаш ўртасида тўғри нисбат бўлишини таъмин этади ва меҳнатга ҳақ тўлашни маълум бир маънода тартибга солишга ёрдам беради.
Тариф тизими бир қанча унсурларнинг йиғиндисидан иборат бўлиб, унга қуйидагилар киради: тариф-малака маълумотномаси, тариф сетка ва тариф ставкалар.
Тариф малака маълумотномаси – ишчилар касбининг тариф-ихтисос хусусиятини ўз ичига олган меъёрий ҳужжат. У ишларни тарификатсия қилиш, ишчиларга мутахассислик даражаларини белгилаш учун қўлланиб, тариф тизимининг асосий элементи бўлиб ҳисобланади.
Мустақил фаолият юритаётган корхоналар ўз ходимларини моддий рағбатлантиришлари корхонанинг даромади асосида амалга оширилади, катта даромадга эга бўлган корхоналарда ходимларнинг меҳнати юқори баҳоланиб, кам миқдорда даромад олаётган корхоналарда бунинг акси бўлади. Бу бозор иқтисодиётининг асосий талабидир. Лекин тармоқ бўйича бир хил меҳнатни мураккаблик даражаси бир хил бўлиши шарт ва шунга кўра ҳар бир тармоқ бўйича технологик оператсия ва ишларни малака даражасини белгилайдиган тариф-малака маълумотномаси ишлаб чиқилган меҳнатга ҳақ тўлаш бажариладиган ишнинг миқдори ва сифатига кўра амалга оширилади, агар миқдор кўрсаткичларини ҳисоблаш осон бўлса, лекин бажарилган меҳнатнинг сифатини ўлчаш анча мураккабдир. Бажарилган ишларнинг сифати аввало ишнинг қанчалик малакали бажарилишига боғлиқдир. Ишчиларнинг малака даражаси эса меҳнатнинг мураккаблик даражаси, аниқ бажарилиши ва маъсулиятлилиги билан белгиланади. Шунинг учун сарфланадиган меҳнатнинг сифатини баҳолаш учун тариф-малака маълумотлари яратилган бўлиб, энгил саноат корхоналарида асосий ишчиларнинг меҳнати малака гуруҳларига ажратилиб, ҳар бир гуруҳ малака разряди билан белгиланади. Демак, мана шундай малака тафсилотлари ёзилган қўлланма тарифмалака маълумотномаси деб аталади.
Тариф-малака маълумотномаси 2 хил бўлиб, биринчиси тармоқ бўйича ишчиларнинг мутахассислигини кўрсатувчи ва иккинчиси эса иш ва касбларнинг ягона тариф-малака маълумотномаларидан иборат.
Иш ва касбларнинг ягона тариф-малака маълумотномаси қайси тармоқ ва ташкилотга қарашлилигидан қатъий назар, барча корхоналарда қўлланиладиган касблар учун ишлатилади. Масалан, электр тармоқларини таъминловчилар, сантехниклар, дурадгорлар ва бошқалар.
Тармоқлар бўйича ишлаб чиқилган тариф-малака маълумотномалари – бу муҳим меъёрий ҳужжат бўлиб, ҳар бир ишлаб чиқариш корхонасида сарфланадиган меҳнатнинг сифатини тўғри белгилаш ва унга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган. У муайян ишларни бажариш учун ишчилардан қандай малака талаб қилиниши, шунингдек бажариладиган технологик оператсия ёки ишларни малака даражасини аниқлашга имкон беради.
Бажариладиган ишларнинг ёки технологик оператсияларнинг малака даражаси тариф разрядлари билан белгиланиб, у ишни ёки технологик оператсияни аниқ бажариш даражаси, маъсулиятлилиги ва мураккаблигини кўрсатади.
Ишчиларнинг малакаси деганда эса мураккаблиги, сифати ва унумдорлиги маълум турлар ишларни бажариш зарур бўлган билим ва касб-кўникмалар тушунилади.
Тармоқлар бўйича тариф-малака маълумотномаси икки қисмдан иборат бўлиб тузилган.
1-қисм. Ишчилар касбининг малака тафсилоти.
2-қисм. Ишчиларни ёки технологик оператсияларни тарификатсия қилиш ёки ишчиларни малака даражасини аниқлаш бўйича таснифи.
Тикувчилик корхоналари учун ишлаб чиқилган тариф малака маълумотномаси эса 3 қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда ишчилар касбининг тафсилоти, иккинчи қисмда тикувчилик буюмлари ассортиментлари таснифи, яъни гуруҳларга ажратилиш ва учинчи қисмда тикув оператсияларини тарификатсия қилиш кўрсатилган.
Тикув буюмлари ассортиментларининг кўплиги ва ҳилма-хиллиги билан ажралиб туради ва уларни ишлатилиш ўрнига кўра 2 та гуруҳга ажратилади: давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган махсус тикув буюмлари – А гуруҳ буюмлари ва халқ истеъмол моллари – Б гуруҳ буюмлари. Шунга кўра тариф-малака маълумотномасининг иккинчи қисмида тикув буюмлари ассортиментларининг таснифи баён қилинади.
Тариф-малака маълумотномасининг ишчилар касбининг малака тафсилоти қисмида ишларни бажариш усуллари баён қилинади, ишлаб чиқариш жараёнининг мураккаблиги, унда ҳар бир касб бўйича ишнинг мураккаблик даражаси, яъни разряди, шу разрядга мос келадиган “ишнинг тафсилоти” ва ишнинг “билиши керак” деган ишчиларнинг билимига қўйиладиган талаблар кўрсатилади. Ишчиларнинг билимига қўйиладиган талабларда маълум мураккабликдаги ишларни бажариш ва ўрнини тайёрлаш учун ишчининг малакасига зарур бўлган асосий талаблар ёзилади. Шунингдек унда ишчининг назарий билими ва касби юзасидан эгаллаши мумкин бўлган билимлари доираси баён қилинади. Ишнинг тафсилоти бўлимида ҳар бир касб бўйича бажариладиган ишларни техник шартлари, бажарилиш усуллари аниқ ва равшан ёзилган бўлади.
Тариф-малака маълумотномасининг кейинги қисми “ишчилар касбининг малака тафсилоти” бўйича ишчиларнинг малака даражаси, яъни разряди белгиланади.
Тариф разряди ёки ишчининг малака даражаси тариф тизимининг асосий унсури бўлиб, ишчининг маҳорат даражасини ёки технологик оператсияни мураккаблик даражасини кўрсатади. У ёки бу ишчига муайян малака даражасини белгилашда топширилган вазифасини бажаришдаги билим ва кўникма ҳисобга олинади. Шу ҳужжатга асосан уларнинг малака даражаси оширилади ёки пасайтирилади.
Тариф-малака маълумотномасини “ишчиларни тарификатсия қилиш” қисмида ҳар бир тармоқда бажариладиган технологик оператсия ва ишларнинг рўйхати, уларни бажариш усуллари ва ҳар бир оператсияга тегишли тариф разряди кўрсатилади.
Тариф сеткаси турли гуруҳ ва тоифадаги ишчиларнинг малакасига қараб, уларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ нисбатлари жадвалидир. У маълум миқдордаги разрядлардан ва уларга мос келадиган тариф коеффитсиентларидан иборат бўлиб, ҳар хил ишларни мураккаблиги ва оғирлигига қараб мўлжалланган ҳақ ўртасидаги нисбатни кўрсатади.
Тариф сеткаси ҳар бир тармоқ учун, унинг таркибидаги ҳар бир корхонанинг моддий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Агар тариф разряди бажариладиган ишнинг ёки оператсиянинг малака даражасини кўрсатса, тариф коеффитсиенти эса у ёки бу разрядлар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг неча баробар ошганлигини кўрсатади, яъни тариф коеффитсиенти айни разряд ставкасининг бир тури деб қабул қилинадиган нолинчи разряд ставкасига нисбатни характерлайди.
Енгил саноат корхоналарининг ишчилари учун олтита разрядли тариф сеткаси қабул қилинган бўлиб, разрядларни бир текисда ошиб бориши билан тариф коеффитсиентлари бир текисда ошиб бормайди. 1, 2, 3 разрядни тариф коеффитсиентлари бирданига кескин ошмагани ҳолда, 4, 5, 6 разрядларнинг оралиқ ўсиши юқори бўлади. Бу ўз навбатида ишчиларнинг малакаларини оширишдан моддий манфаатдор бўлишларига қаратилган. Тариф сеткалар корхонадаги асосий, ёрдамчи ишчилари учун алоҳида ишлаб чиқилган.
Тўғри тузилган тариф сеткаси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  1. У ишчиларнинг малака ошириши учун асосланган моддий рағбатлантиришбўлиб ҳисобланиши керак.

  2. Тариф сетканинг юқори ва қуйи малакалари ораси асосланмаган кенгдиопазонга эга бўлмаслиги керак. Шу билан бир қаторда меҳнатга ҳақ тўлашнинг диопазонини жуда яқинлаштириш ҳам мумкин эмас, чунки у ҳар хил мураккабликдаги ишлар учун меҳнатга ҳақ тўлашда текисликни келтириб чиқаради.

  3. Тариф сеткасидаги разрядлар сони тармоқ бўйича белгиланган тариф малакамаълумотномасида берилган разрядлар сонига мос келиши керак.

  4. Тариф сеткаси ишчиларнинг юқори разрядга ўтишлари учун рағбатлантиришролини ўйнаши керак.

Тариф ставкаси – ишчининг вақт бирлиги ичида қилган меҳнатига ва тўланадиган иш ҳақи меъёри иш ҳақининг даражаси бўлиб, у бажариладиган ишнинг мураккаблигига қараб белгиланади. Иш вақти бирлигининг қайси тури танланишига қараб тариф ставкалар соатбай, кунбай, ойлик (маош) шаклида бўлади.
Тариф ставкаси иш ҳақи миқдорини белгиловчи дастлаби асосий меъёрий ўлчамдир. Тариф ставкаларининг миқдори корхона томонидан мустақил белгиланади ва меҳнатнинг ҳақ тўлаш шаклларига (вақтбай, ишбай) кўра табақаланади.
Тариф ставкасининг 0-разрядини белгилаш тариф тизимини тузишнинг бошланғич нуқтаси бўлиб, у ватқ бирлигида (соат, кун, ой) энг кам малакали меҳнатга тўланадиган ҳақ миқдорини кўрсатади. Ҳозирги кунда корхоналар тариф ставкаларини мўтадил иш шароитлари учун белгиламоқдалар. Шароити оғир ва соғлиқ учун зарарли ишлар учун қўшимчалар ҳисобланмоқда. Қўшимчаларнинг миқдори корхонада тасдиқланган низомлар бўйича белгиланади. Тариф ставкалари корхонанинг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги ишбай ва вақтбай ишчилар учун алоҳида белгиланади. Одатда 0-разряднинг тариф ставкаси белгиланиб, кейинги разрядларнинг ставкаси 0-разряднинг ставкасини тегишли разряднинг тариф коеффитсиентига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Енгил саноат корхоналарида ишбай ишчиларнинг меҳнати вақтбай ишчиларга нисбатан интенсив бўлганлиги учун, ишбай ишчиларнинг тариф ставкалари вақтбай ишчиларнинг тариф ставкаларидан юқорироқдир.
Ёрдамчи сехларидаги ишчиларни (технологик жиҳозларни, асбобларни таъмирлаш, энергомеханик сехлар, химия сехлари) тариф ставкалари асосий ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг тариф ставкаларидан юқори белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг асосини меҳнатни меъёрлаш, тариф тизимлари ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакл ва тизимлари ташкил этади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизими бажариладиган ишларнинг ҳамма турлари учун иш ҳақи миқдорини меъёрий кўрсаткичлар орқали ишнинг малакаси бўйича аниқлашга ёрдам беради. Лекин ишчиларнинг иш ҳақини ҳисоблаш учун ишнинг малакасини белгиловчи сифат кўрсаткичлардан ташқари, бажариладиган ишнинг ҳажмини кўрсатувчи миқдор кўрсаткичларидан ҳам фойдаланиш зарур. Меҳнатга ҳақ тўлашда сарфланган меҳнатнинг миқдори ва сифатига қараб ишчиларга қараб иш ҳақи ҳисоблаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакл ва тизимлари орқали амалга оширилади. Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки шакли: ишбай ва вақтбай шакли қўлланилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакл ва тизимлари ҳар бир гуруҳ ва тоифадаги ишчиларнинг сарфлаган меҳнатининг сони ва сифатини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақининг миқдорини аниқлайди.
Сарфланган меҳнатнинг миқдор ўлчов бирлиги ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сони ёки сарфланган вақт билан белгиланади. Шунга кўра, ишчиларнинг сарфланган ватқлари учун белгиланган тариф ставкалари бўйича иш ҳақларини ҳисоблашни меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли, ишчиларнинг ишлаб чиқарган маҳсулот миқдорлари учун иш ҳақини ҳисоблашни меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли деб аталади.
Ишчиларнинг иш ҳақларини ҳисоблаш усулини меҳнатга ҳақ тўлашни тизими дейилади.
Иш ҳақининг вақтбай кўринишининг мазмуни шундан иборатки, унда ишчи кучининг баҳоси маҳсулот ишлаб чиқарилган ёки иш бажарилган вақтнинг миқдорига қараб белгиланади.
Кўп асрлик бозор иқтисодиётининг қонуниятларига кўра, иш ҳақи - бу ходимнинг меҳнатидан фойдаланилганлигининг нархидир. Унинг катталиги меҳнат бозори, яъни иш кучига бўлган талаб ва таклиф билан ўлчанади. Аниқ иш кучига бўлган талаб катта, таклиф эса кам бўлса, ходимларнинг иш ҳақи шунчалик юқори бўлади. Бунда иш ҳақи миқдори бажарилган ишнинг сифати, миқдори ва истеъмолчилар томонидан сотиб олиниш даражасига кўра белгиланади.
Вақтбай иш ҳақи шакли одатда хизмат кўрсатиш соҳасидаги мутахассис ва ишчилар, конвеер туридаги автоматлашган ишлаб чиқариш жараёнидаги ишчилар учун кўпроқ қўлланилади.
Иш ҳақининг ишбай кўринишида ҳақ тўлаш ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, сифати ва товар бозоридаги сотилишга қараб белгиланади. Аммо уни ҳисоблашнинг асосини маҳсулот ишлаб чиқаришнинг миқдор кўрсаткичлари ҳисобланади. Вақтбай шаклида эса ходимнинг иш ҳақи амалда ишланган вақт учун тариф ставкаси ёки маош бўйича аниқланади. Меҳнат тўловининг бу шаклини танлаш одатда технологиянинг ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришнинг ўзига хосликлари, маҳсулот сифатини таъминлаш, меҳнатни ташкил этиш ва иш кучи билан таъминлашга боғлиқ бўлади. Меҳнат ҳақининг икки шаклини бир-биридан фарқлашнинг асосий белгиси меҳнат унумдорлигини натура бирлигида миқдорини ўлчаш имконияти ҳисобланади. Инглиз тилидаги адабиётларда меҳнатнинг ишбай тўлови, маҳсулдорлик бўйича иш ҳақи деб таърифланади. Уларнинг таъминоти бўйича ҳар бир фирма ўзидаги иш кучи нархини, яъни иш ҳақи даражаси ва бошқа унга боғлиқ тўловларни камайтиришга ҳаракат қилади, бошқача қилиб айтганда, фирмалар икки шартга риоя қилишади: биринчидан, фирма томонидан тўланаётган иш ҳақи даражасининг ҳар бир ходимнинг меҳнат маҳсулдорлигини ўстириш ҳисобига ўз иш ҳақини оширишга қаратилган муносабати минимумга йўналтириши, иккинчидан, фирма тўлаётган иш ҳақининг даражаси минимум чегарадаги иш ҳақидан юқори бўлиши керак. Бундан келиб чиқадики, меҳнатнинг ишбай тўловида шахсий қобилиятнинг иш ҳақи даражасига нисбати ўзгарувчанлиги бирга тенг, яни у билан баравардир. Бунда иш ҳақи даражаси ва меҳнат маҳсулдорлиги ўртасидаги ўзаро узвий алоқа корхона даражасида эмас, фақат иш жойи даражасида намоён бўлади.



  1. Download 60,21 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish