298
баланси, ишлаб чиқариш бўлимлари ва ер турлари бўйича ерларнинг
таҳминий экспликацияси жадваллари ишланади, ерларни ўзлаштириш,
трансформациялаш ва
жойлаштиришнинг турлари, ҳажми ва навбати
белгиланади.
Ер турларининг уларни яхшилаш бўйича тадбирлар натижасида
майдонлари ўзгариши билан бир қаторда, сифат ўзгаришлари ҳам ҳисобга
олинади. Ерлар сифатининг ошишини тупроқларнинг бонитет ва ерларни
иқтисодий баҳолаш баллари ўсиши тавсифлайди. Ерларни трансфор-
мациялаш ва жойлаштиришда ерларнинг тупроқлари, рельефи, намланиш
шароити, узоқлиги бўйича тавсифи уларнинг ўзлаштириш, яхшилаш ва
бошқа турдаги ерларга ўтказиш учун яроқлилиги нуқтаи назаридан
берилади.
Ерлар сифатини баҳолаш материаллари бўйича,
айрим экинлар,
дарахтлар, пичанзорлар ва яйловларнинг мавжуд ҳосилдорлигини ҳисобга
олиб, лойиҳанинг ҳар хил ечимлари бўйича маҳсулотнинг ўсиши ёки
камайиши аниқланади.
Тупроқ эрозияси шароитида лойиҳавий ечимлар, улар қандай
даражада сув эрозияси ва дефляция жараёнлари тўхташига, тупроқ
унумдорлигининг кўтарилишига ёрдам қилиши билан ҳам баҳоланади.
Ер турларини ва алмашлаб экишни ҳар хил ташкил этиш ҳар хил ем-
хашак етиштириш тизимини тақазо этганлиги сабабли, лойиҳада ем-хашак
баланси ишланади ва уларни қоплаш манбаалари аниқланади.
Ер турларини ташкил этиш лойиҳаси қишлоқ хўжалик техникасидан
самарали фойдаланиш талабларига жавоб бериши керак, бу айниқса
ерларнинг майда контурлигини ва парчаланганлигини тугатишда
аҳамиятга эга. Шунинг учун, уни асослашда қишлоқ хўжалик
техникасининг бефойда ўтишлари, айланишлари ва кириб чиқишлари
харажатлари, машина-трактор агрегатларининг унумдорлиги, механизация
ишларини бажариш муддатлари ҳисобланади.
Ер турларини ташкил этиш бўйича тадбирларни иқтисодий асослаш
капитал ҳаражатлар самарадорлигини ҳисоблаш билан боғлиқ, сабаби,
мелиорация ва маданий-техник ишларни амалга ошириш катта капитал
харажатларни талаб этади. Бу тадбирлар самараси ялпи маҳсулот
ҳажмининг кўпайиши ва соф даромаднинг ўсиши билан аниқланади;
умумлаштирувчи кўрсаткич сифатида, одатда, соф даромад ўсишининг
капитал харажатларга нисбатидан фойдаланилади.
Янги ерларни ўзлаштириш жараёнида қишлоқ хўжа-лигида
фойдаланишга табиатни муҳофазалаш аҳамиятига эга бўлмаган чакалакзор
ва майда ўрмон участкалари; жар-ликлар ва сув ювган чуқурликлар билан
банд ерлар; каръ-ерлар, фойдали қазилмаларни саноат йўли билан ишлаш,
торф
қазиб
олишдан
кейин
рекультивацияланган
участкалар;
батқоқликлар, кераксиз йўллар, хўжалик марказлари ҳудудларидаги бўш
участкалар ва ш.ў. киритилади. Бу участкалар ер тузишгача маҳсулот
бермаганликлари
сабаб-ли, сарфланадиган капитал харажатлар ишлаб
299
чиқаришга киритилган ерлардан олинадиган соф даромад билан
қопланади:
Е
CД
К
бунда Е - капитал харажатлар самарадорлиги коэффициенти; СД - ишлаб
чиқаришга жалб этилган ерлардан олинадиган соф даромад; К - капитал
харажатлар миқдори.
Агар ерларни ўзлаштириш кўп вақт сарфлашни та-
лаб этса (бир йилдан кўп), капитал харажатлар самарадорлигини
ҳисоблашда қуйидаги ифодадан фойдаланиш тавсия этилади:
Е
T
T
K
CД
t
1
0 5
1
;
, (
),
бунда Т - капитал харажатларнинг қопланиш муддати, йил;
t - ишларни
бажариш муддати;
Қишлоқ хўжалик ерларини трансформациялаш ва ях-шилашда янги
ерларни ўзлаштиришдан фарқли ўлароқ ол-динлари олинаётган
маҳсулотни ҳисобга олиш керак (ма-салан, чакалак босган пичанзордан
пичан олинган, ортиқча намланган, шўрланган ҳайдалма ерлардан ҳам
қандайдир ҳосил йиғилган ва ш.ў.). Ерларни трансформациялаш ва
мелиоратив яхшилаш (суғориш, зах қочириш), ҳамда маданий-техник
ишларни амалга ошириш (буталардан, майда дарахтлардан, тошлардан
тозалаш) натижасида тупроқлар
унумдорлиги ошади, бу қўшимча
маҳсулот чиқишига олиб келади; бундан ташқари, ишлаб чиқариш
харажатлари ўзгаради - кенглик шароитлари яхшиланиши сабабли
далаларга механизмлар билан ишлов бериш харажатлари пасаяди, суғориш
ва зах қочириш тармоқлари мавжудлиги билан боғлиқ эксплуатация ва
амортизация харажатлари ўсади ва ш.ў. Шу сабабли, ер тузиш самараси бу
вазиятда капитал харажатлар билан солиштирилганда, соф даромаднинг
ўсиши билан ўлчанади:
E
CД
К
СД
CД
СД
;
1
0
бунда СД
1
, СД
0
- трансформацияланадиган ва яхшиланадиган ер
турларидан мос равишда ер тузишгача ва ер тузишдан кейин олинадиган
соф даромад.
Эрозияга қарши тадбирларни
амалга ошириш учун капитал
харажатлар
самарадорлигини
баҳолашда
олди
олинадиган
(тўхтатиладиган) зарар миқдори ҳамда эрозияга қарши агротехникани
амалга ошириш, эрозияга қарши иншоотлар ва ўрмон полосалари
эксплуатацияси учун қўшимча харажатлар ҳисобга олинади.
Ер турларини трансформациялашнинг иқтисодий са-
300
марадорлигини ҳисоблаш мисоли 23 жадвалда келтирилган. Ундан
кўриниб турибдики, капитал харажатлар самарадорлиги коэффициенти
0,15 тенг, бу қопланиш муддати 6,6 йилга тенглигини кўрсатади. Минимал
қопланиш муддатига эга лойиҳа ечими асос сифатида қабул қилинади.
Капитал харажатлар самарадорлиги коэффициентлари ерларни
қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштириш, трансформа-циялаш ва яхшилаш
навбатини белгилаш учун ҳам қўлла-нилиши мумкин. Бу, ушбу мақсадлар
учун фойдаланилиши мумкин бўлган пул-моддий ва меҳнат
ресурслари
чекланган вазиятларда зарур бўлади. Биринчи навбатда энг кўп фойда
келтирадиган ва энг юқори самарадорлик коэффициентига эга тадбирлар
амалга оширилади.
Амалда мелиорация ишлари айрим ер турлари контурлари бўйича
эмас, балки таркибига ҳар хил ошиқча намланган, батқоқлашган,
шўрланган ва ш.ў. участкалар кирадиган объектлар бўйича амалга
оширилади.
Бундан ташқари мелиорация ишларининг, ҳудудни ташкил этишнинг,
ерлардан мақсадли фойдаланишнинг ҳар хил ечимлари (вариантлари)
бўлиши мумкин. Шунинг учун мелиоратив ҳолати ёмон ерларни
трансформациялаш, яхшилаш ва ташкил этишнинг энг яхши усулини
танлаш
учун
капитал
харажатларнинг
нисбий
самарадорлиги
кўрсаткичидан фойдаланилади (Волков С.Н. Экономика землеустройства.-
М.: Колос, 1996).
Қўшимча капитал харажатлар К, ҳудудни ҳар хил ташкил этиш билан
боғлиқ йиллик ишлаб чиқариш харажатларини С ҳамда маҳсулот ва соф
даромаднинг СД ҳар хил чиқишини аниқлашни ҳисобга олиб, лойиҳавий
ечимларнинг нисбий самарадорлиги кўрсаткичи
сифатида келтирилган
харажатларнинг
бирлигига
тўғри
келадиган
соф
даромаддан
фойдаланилади:
СД
С КЕ
н
max
бунда Е
н
- капитал харажатлар самарадорлигининг меъёрий
коэффициенти.
23 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: