Дон-дуккакли экинларнинг умумий морфологик хусусияти



Download 1,37 Mb.
Sana10.07.2022
Hajmi1,37 Mb.
#772863
Bog'liq
7-мавзу. Дон-дуккакли экин


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

ЎСИМЛИКШУНОСЛИК ВА МОЙЛИ ЭКИНЛАР КАФЕДРАСИ





Ўсимликшунослик фанидан амалий машғулот


Дон-дуккакли экинларнинг умумий морфологик хусусияти

катта ўқитувчи Ч.Х.Улуғов


Тошкент 2022
Дон-дуккакли экинларнинг умумий морфологик хусусияти
Дарс мақсади: талабаларга дон-дуккакли экинларнинг турларининг тузилиши, умумий морфологик белгилари тўғрисида тушунча бериш.
Кўргазма материал: дон-дуккакли экинларнинг турлари бўйича дон ва мевалари, гербарий, ўсимлик боғламлари.
Услубий материаллар- тарқатма материаллар, ўқув қўлланмалар
Дуккакли дон экинлари гуруҳи дуккакдошлар-Fabaceae оиласига мансуб жуда кўп турли экинларни ўз ичига олади. Бу гуруҳни ташкил қилган экинлар оқсили кўп бўлган уруғини етиштириш учун экилади. Экинлар ўзига хос морфологик белгилар билан фарқ қилади, умумий белгиларга ҳам эга
Илдиз- дон- дуккакли экинларнинг илдизи ўқ илдиз бўлиб, тупроқга 2 м. чуқурликка кириб боради, асосий миқдори тупроқнинг 30 см. чуқурлигигача жойлашади. Дуккакли экинларнинг илдизида туганаклар бўлади, бу туганакларда ҳаво азотини ўзлаштирадиган бактериялар-Rizobium- яшайди. Экинларни турига қараб илдизда бактерияларни ҳар хил тур хиллари бўлади. Туганаклар шакли ва катталиги билан фарқ қилади. Туганаклар йирик ва кўп бўлса, демак ҳаво азоти яхши ўзлаштирилади ва тупроқда анча азот тўпланади. Экинларнинг илдизида туганаклар яхши ривожланиши учун уруғлар экилишидан олдин сунъий махсус бактерия юқтирилади. Бу бактерияли ўғит нитрагин деб аталади.
Поя-дуккакли экинларнинг пояси ўтсимон, тик ёки чирмашиб ўсади, тукли ва туксиз бўлади. Масалан, нўхат, хашаки дуккаклар, соя экинларининг пояси тик ўсади, кўк нўхатни пояси чирмашиб ўсади. Дуккакли экинларнинг пояси шохланади. Ён шохлар барг қўлтиқларидан ўсиб чиқиб икки хил бўлади: моноподиал ва симподиал. Моноподиал шохлар пояда пастдан юқорига қараб ривожланади, симподиал шохлар эса юқоридан пастга қараб ривожланади, бу ҳолда асосий пояни учки қисмида гултўплам ҳосил бўлади.
Барг - Барча дуккакли дон экинларининг барги, тузилиши бўйича бир-биридан анча фарқ қиладиган 3 та гуруҳга бўлинади:1) патсимон барглар. 2) учтали барглар. 3) панжасимон барглар
Патсимон барглар жуфт ва тоқ патсимон бўлади. Тоқпатсимон баргларнинг учида тоқ япроқчаси бўлади. Жуфтпатсимон барглар учида йирик-майда ва ҳар хил даражада шохланган жингалаклар мавжуд. Баъзи бир экинлар жингалаклар ёрдамида таянч ўсимликка ўралиб ўсади. Умуман барглар йирик-майда, тукли-туксиз бўлиши мумкин. Баргнинг асосида ҳар хил шаклдаги ёнбаргчалар бўлади. Ёнбаргчаларга қараб экин турларини аниқлаш мумкин
Гул-Дуккакли экинларнинг гуллари аксарият холда барг қўлтиқларида, 1-2 тадан жойлашади, айрим турларида шингил шаклдаги гултўплам ҳосил қилади. Дуккакли экинларнинг гуллари капалаксимон бўлади, гуллар икки жинсли бўлиб 5-та гултожибаргдан ташкил топган. Гултожибарглар ҳар хил бўлади, энг йириги елкан, ён томондан иккита кичикроғи қанот ва пастки чети билан бир-бирига туташиб ўсган, иккита пасткиси қайиқча деб аталади. Чангчиси 10 та бўлиб, тўққизтаси туташиб ўсади, ўнинчи эркин ўсади.
М ева-Гуллар чанглангандан кейин тугунчаси ўсиб мевага айланади. Меваси дуккак дейилади. Мевада калтабандга жойлашган уруғлар мавжуд. Кўпчилик дуккакли дон экинлари етилганда дуккаги узунасига чатнайди, уруғ сочилади. Айрим экинларда (махаллий нўхат, ясмиқ, оқ люпин) меваси чатнамайди.
Дуккакнинг шакли чўзинчоқ, ромб шаклида, цилиндрсимон, буйраксимон, юзаси силлиқ, бурушган, тукли ёки туксиз бўлади. Дуккакда биттадан ўнтагача уруғ бўлади.
Уруғ -Дуккакли дон экинларини уруғи қўнғирбошли дон экинларидан фарқ қилиб уруғи дуккагининг-ичида жойлашади. Уруғ қалин пўст билан қопланган. Унинг юзаси экин турига қараб силлиқ, ялтироқ, буришган бўлади. Уруғнинг устида турларни бир-биридан ажратишга ёрдам берадиган ҳар хил белгилари бўлади. Шулардан бири-уруғ кертиги, уруғ бандининг, уруғ ривожланиб чиқадиган уруғкуртакка бирикадиган жойидир. Уруғ етилганда ана шу жойда дуккак палласидан ажралади. Дуккакли дон экинлар уруғ кертигини катта-кичиклиги, ранги, шакли ва холати билан бир-биридан фарқ қилади. Уруғ бўктирилганда ўша кертик орқали уруғ ичига сув киради уруғ кертигининг ўртасида кертик изи, уруғ кертигининг бир учида уруққа кириш изи (микропиле), иккинчи учида уруғ куртакнинг асоси-халаза-доғчалар кўринишдаги тузилмаларни кўриш мукин. Микропиле ловия уруғларининг кертигида яхши сезиладиган бўлади. Уруғ қобиғининг тагида муртак жойлашган. Дуккакли экинларда қўнғирбошли дон экинлари каби эндосперм бўлмайди. Муртак ривожланишининг биринчи даврида зарур озиқ моддалар унинг ўзида, уруғпалла баргларида захира холда тўпланиб боради.
Дуккакли ўсимликлар уруғининг муртаги уруғнинг иккита ярмидан иборат бўлган, иккита уруғпалладан ташкил топган бўлиб, улар бир томондан очилади, иккинчи томонидан эса уруғ кертиги ёнида туташган бўлади. Уруғпаллалар уруғ кертиги билан туташган жойда муртак илдизчаси билан куртакча бўлади. Баъзи дуккакли экинлар уруғининг куртакчаси анча бақувват ривожланган ва дастлабки иккита чинбарг бошланғичига эга бўлади, ўсимликнинг ўсиш нуқтаси шуларнинг орасида бўлади. Уруғнинг тузилишини бўртган уруғлардан кўриш энг қулай бўлади. Бундай уруғларнинг пўсти осон ажралади ва муртагининг барча қисми яхши кўриниб туради

Назорат учун саволлар
1. Дуккакли дон экинларга қайси ўсимликлар киради?
2. Дуккакли дон экинларининг меваси нима дейилади?
3. Дуккакли дон экинларида чангчилар нечта бўлади?



Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish