Донларнинг гуруҳланиши. Бошоқли ва дуккакли экинларнинг тавсифи



Download 87 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi87 Kb.
#462985
  1   2   3
Bog'liq
don


Донларнинг гуруҳланиши. Бошоқли ва дуккакли экинларнинг тавсифи

Дон экинларини асосан уч белгилари бўйича гуруҳларга ажратилади: ботаник, озуқавий қиймати ва қайси мақсадда ишлатилишига қараб.


Ботаник хусусиятларига кўра дон экинлари асосан уч гуруҳга бўлинади: бошоқли, дуккакли ва гречиха экинлари. Асосий бошоқли экинларга буғдой, жавдар, маккажўхори, шоли, арпа, тариқ ва сули киради. Дуккакли экинлар оиласидан озиқ-овқат аҳамиятига эга бўлганлари нўхат, ловия, мош, ясмиқ, соя ҳисобланади. Учинчи гуруҳга кирувчи дон экини гречиха ҳисобланади.
Донларнинг озуқавий қийматига қараб эса уларни тўрт гуруҳга бўлишади.
Крахмалга бой дон экинлари. Буларнинг таркибида крахмал миқдори 50-80% ни ташкил этади. Бу гуруҳга буғдой, жавдар, сули, арпа, тариқ, маккажўхори, гуруч ва гречиха донлари киради.
Оқсилларга бой дуккакли экинлар. Бу дуккакли экинлари дони таркибида оқсилларнинг миқдори 22-32% ни ташкил этади. Баъзи бирларида эса, масалан сояда оқсил миқдори 50% гача бўлиши мумкин.
Ёғга бой мойли уруғлар. Бу уруғлар таркибида ёғлар миқдори 20-60% ташкил этади. Буларга кунгабоқар, соя, ерёнғоқ, пахта, рапс, кунжут каби уруғларни киритиш мумкин.
Эфир-мойли уруғлар. Бу уруғлар таркибида мойлардан ташқари маълум миқдорда (0,5-0,6%) эфир мойлари бўлади. Буларга кориандр, зира, укроп, шалфей каби уруғларни киритиш мумкин.
Қайси мақсадда ишлатилишига қараб дон ва уруғларни ун, ёрма олинадиган, ем ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва техник мақсадларда ишлатиладиган гуруҳларга ажратилади.
Буғдой . Буғдой асосан нон саноатида ишлатиладиган асосий бошоқли экин ҳисобланади. Дунёда экин майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича буғдой бошқа бошоқли экинлар ичида биринчи ўринни эгалайди.
Республикамизда ҳам буғдой етиштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Мамлакатимизда ҳам ғалла экин майдонларининг асосий қисмини буғдой экинлари ташкил этади. Бу борада кейинги йилларда Андижон ғаллачилик институтида буғдойнинг серҳосил навларини яратиш борасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари алоҳида диққатга сазовордир.
Бугунги кунда дунё миқёсида катта ҳажмда буғдой етиштираётган мамлакатлар қаторига Россия Федерацияси, АҚШ, Канада, Австралия, Аргентина, Италия, Франция, Қозоғистон каби мамлакатларни киритиш мумкин.
Экиш муддатига қараб буғдой баҳорги ва кузги буғдойларга бўлинади. Буғдой ботаник хусусиятларига, яъни поясининг тузилиши, шакли, пояда бошоқларнинг жойлашиши, ташқи кўриниши ва бошқа белгиларига қараб 22 та турга бўлинади. Шулардан ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлганлари юмшоқ ва қаттиқ буғдой ҳисобланади. Юмшоқ буғдой дунё миқёсида ва бизнинг Республикамизда ҳам энг кўп миқдорда етиштириладиган буғдой тури ҳисобланади. Юмшоқ буғдойнинг консистенцияси (зичлик даражаси) шишасимон бўлиб, дони думалоқ ёки овал шаклида, муртак томонга сал кенгая борган бўлади. Дон сиртида аниқ кўриниб турадиган туклари ва чуқургина ариқчаси борлиги билан ажралиб туради. Бу тур буғдойларнинг дони оқ, қизил ёки сариқ рангда ҳам бўлиши мумкин.
Қаттиқ буғдой юмшоқ буғдойдан бирмунча фарқ қилади. Унинг пояси зич, донлари узунчоқ шаклда, туклари деярли билинмайди, ариқчаси дон ичига кам кириб туради. Доннинг кесими кўпчилик ҳолларда шишасимон, тиниқ бўлади. Бундай буғдойларда оқсил, қанд ва минерал моддаларнинг миқдори юмшоқ буғдойдагига қараганда нисбатан кўпроқ бўлади. Қаттиқ буғдойдан тайёрланган унлар асосан макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш-да ишлатилади ва улардан юмшоқ буғдой тортилган унларнинг нонбоплик хусусиятларини яхшилаш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Мавжуд стандартлар талаби бўйича озиқ-овқат мақсадида ишлатиладиган буғдойлар 5 та типга бўлинади (жадвал)



Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish