Режа:
Телекоммуникация тармоқлари тузилиши ва FTTx технологияси турлари .
PON технологиясининг синфлари, GPON технологияси.
GPON технологияси узатиш муҳити сифатида қўлланиладиган оптик толаларнинг афзалликлари қуйида келтирилган.
КИРИШ
Мамлакатимизда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жаҳон ахборот маконига интеграциялашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда иқтисодиёт, телекоммуникация сохасида, ахборот тармоқлари олдида турган вазифалар ва мақсадлар тубдан ўзгарди. Бунинг самарасида вилоятда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳам муайян натижаларга эришилмоқда. Мамлакатимизда глобал ахборот тизимлари ва технологияларининг кенг қамровли миллий ахборот тизимига киришни шакллантиришга алохида эътибор қаратилган, бу эса ўз навбатида XXI асрда мамлакатнинг ўсишида хал қилувчи вазифа хисобланади. Умумий фойдаланишга мўлжалланган телефон тармоғини такомиллаштириш ва қайта таъминлаш ишлари амалга ошириляпти, шунингдек кенг поласали интернет тармоқлари, электрон таьлим тармоқлари ташкил қилинмоқда, ахборот ресурслари шакллантирилмоқда, электрон хужжатлардан фойдаланиш, электрон тижорат, масофадан маълумотларни бошқариш, мультимедия, телеконференция, IP-телефонлаштириш, IP-TV каби хизматларни ўз ичига олган замонавий ва истиқболли телекоммуникация хизматлари доираси кенгаймоқда. Республикамизда соҳага оид тасдиқланган дастурларни ҳаётга татбиқ этиш, яъни телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва модернизациялаш, аҳоли пунктларида алоқа ва интернет хизматлари қамровини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Телекоммуникацияни бундан хам ривожлантириш, тез суръатда иш олиб бориш шароитларини яхшилаш учун сифатли технологияларни қўллаш, замонавий телекоммуникация воситаларига асосланган алоқа тармоғини яратиш ва унда жахон андозалари даражасидаги сифатли хизматларга эга бўлиш учун Республикамизда барча шароитлар яратилмоқда.
Маълумки, жорий йил юртимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб еълон қилинди. Барча соҳаларда очиқ-ошкоралик ва самарадорликни таъминлаш мақсадида “Електрон ҳукумат” тизими кенг жорий етилмоқда. Хусусан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 178 та хизмат йўлга қўйилиб, аҳолининг вақти ва харажатлари тежалмоқда. Бу каби хизматларни турларини жорий этишда ахборот технологиялари соҳасининг жадал ривожланганлиги муҳим рол ўйнайди. Бунинг учун соҳада янги технологиялардан фойдаланиш хам муҳим аҳамият касб этади.
Телекоммуникация тармоқлари тузилиши ва FTTx технологияси турлари .
Телекоммуникация тармоқлари деганда – маълумотларни узатишларнинг бир ёки бир неча турини телефон, телеграф, факсимиль, ахборотларни узатиш ва электрон хужжатларни алмашувини таьминловчи ҳамда хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттиришларни транциляция қилишни таъминловчи алоқа тармоқлари жамланмаси тушунилади. Маҳаллий тармоқлар - юқори турувчи тармоқларнинг негизи бўлиб, энг қуйи бўғин бўлишига қарамай ихтиёрий электралоқа тармоғининг энг муҳим даражаси ҳисобланади. Маҳаллий тармоқ миллий тармоқда бир неча ўнталикни ташкил қилиши мумкин. Унинг тўрт хил тури мавжуд:
вилоят марказининг шаҳар телекоммуникация тармоғи;
марказга бўйсунувчи шаҳарларнинг шаҳар телекоммуникация тармоғи;
қишлоқ маъмурий туманларнинг қишлоқ телефон тармоғи;
корхона локал тармоқлари.
FTTx техналогиясиниг турлари ва хусусиятлари. Бугунги кунда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши, янги хизмат турларининг пайдо бўлиши натижасида кўплаб мамлакатларда миллионлаб мижозларга оптик структура FTTx асосида кенг полосали узатиш тизимлари ёрдамида мультимедия хизматлари билан боғлиқ аньанавий алоқа ва технологиялар хизматлари тақдим этиб келинмоқда.
Хусусан, FTTx базалари кенг кўламда ривожланиб бораётган давлатлар, бу Корея, Япония, Нидерландия, Швеция ва Америка Қўшма Штатларидир.
FTTx тузилишига кўра қуйидаги турлардан иборат:
FTTx(Fiber To The Building)- биногача оптик кабел ётқизиш.
FTTС(Fiber To The Curb) тақсимлаш қутисигача оптик толали кабел ётқизиш.
FTTP(Fiber To The Premises)- тармоқ сегментигача оптик кабел ётқизиш.
FTTO(Fiber To The Offise)- офисгача оптик кабел ётқизиш.
FTTH(Fiber To The Home)- уйгача оптик кабел ётқизиш.
FTTU(Fiber To The User)- мижоз терминалигача оптик кабел ётқизиш.
“Охирги мил” қисимларида оптик линия қуриш бир неча афзалликларга эга. Оптик линия жуда катта ўтказиш орлиғига эга ва бу оралиқ нафақат барча телекоммуникация хизматларини, балки телевидение, маълумотлар узатиш, мультимедия дастурларини узатиш имкониятини беради. Нарх кўрсаткичлари хам анча яхши- оптик кабеллар нархи кундан-кунга пасайиб бормоқда. Оптик мижоз линиялари амалий жихатдан хизмат кўрсатишга мухтож эмас ва етарли даражада кўп ишлайди.
FTTВ тури асосида алоқани ташкил этиш. Fiber to the building (FTTB)- телекоммуникация хизматлари оптик структура FTTB орқали кўп қаватли уйлар ёки офисли биноларгача етказилиб берилади ва ундан сўнг VDSL2 ёки 100 Base-Т технологиялари асосида ёки мис кабеллар орқали мижоз уйларига етказилади. Бунда VDSL2 амалдаги тезлиги 80-100 Мбит/сек. гача ортади. Мисли кабеллардан иборат магистрал ва тарқатиш кабеллари танқис жойларда бу вариантдан унумли фойдаланиб, яхши натижаларга эришиш мумкин. Корпоратив фойдаланувчиларга ва мобил операторларига портларни ижарага бериш билан қўшимча фойда топиш мумкин.
1- расм. FTTВ тури асосида алоқани ташкил этишнинг кўриниши.
FTTВ технологияси қуйидаги хизмат турларини кўрсатади:
- товушли (POTS/ VoIP);
- юқори тезликдаги Интернет;
- IP-TV/ Video/ Games;
- аналогли телевидение;
- TDM трафики;
- Катта хажми маълумотларни узатиш;
- GSM/ 3G/ Wimax радиоузатиш тармоғини ташкил қилиш учун асос бўлади.
2 - расм. FTTH тури асосида алоқани ташкил этишнинг турлари.
Оптик кабелларни таъмирлаш қулайлиги ва мисли кабеллар ҳамда ADSL модемлар йўқ шароитларда оптик структура FTTх афзаллиги, шунингдек, оптик кабел хўжалига амалдаги талаблар асосида режалаштирилган ёки қурилган бўлса, оптик кабелларни эксплуатация муддати 25 йилдан ортиши мумкин. Демак, ахборот коммуникация технолгиялари ичида FTTх модели бу – телекоммуникациялар хизматларининг сифат ва самарадорлиги доираларини кенгайтириш ва мижозлар ҳаётий эҳтиёжларини енгиллатиш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |