Ер тузишни лойихалаш


 Ер турларини трансформациялаш, яхшилаш ва жойлаштириш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
3. Ер турларини трансформациялаш, яхшилаш ва жойлаштириш
Ер турларининг мавжуд таркибидан лойиҳавий тарки-бига ўтиш 
ерларни трансформациялаш - ерларни бир тур-дан иккинчисига ўтказиш 
йўли билан амалга оширилади. 
Трансформация бир марталик акт бўлмасдан, балки кўп қиррали ва 
узоқ жараёндир; ташкилий-хўжалик, техник ва ҳуқуқий жихатлардан бу ер 
тузишнинг энг аҳамиятли масалаларидан биридир.
Ташкилий - хўжалик жиҳатдан трансформация қуйидаги гуруҳларга 
бўлиниши мумкин: 
ерларни фойдаланиш интенсивлиги кам турларидан интенсивлиги 
кўпроқ турларига қишлоқ хўжалик ерларининг, унинг айрим турларининг 
умумий майдонларини кўпайтириш мақсадида ўтказиш; 
ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг кенглик шароитларини 
яхшилаш мақсадида ерларни бир турдан иккинчисига ўтказиш; 
тупроқни ҳимоялаш ва табиатни муҳофазалаш вазифаларини 
бажарувчи объектлар ва иншоотларни жойлаштириш билан боғлиқ 
ерларни трансфомациялаш; 
уй-жой, ишлаб чиқариш, йўл мелиорацияси характе- 
ридаги ва ш.ў. объектларни жойлаштириш билан боғлиқ ерларни 
трансформациялаш. 
Трансформациялашнинг мақсадига боғлиқ ҳолда унинг характери ва 
баҳолаш мезони ҳар хил бўлади. Ер-ларни интенсивлиги юқори турларига 
ўтказишда, олдинига қишлоқ хўжалигига ўзлаштириш ва тубдан яхшилаш 
учун участкалар танланади. Бундан асосий мақсад маҳсулот чиқишини 
кўпайтириш бўлгани учун - асосий мезон бўлиб капитал харажатларнинг 
қопланиши хизмат қилади. 
Айниқса, энг қимматли ер тури, ҳайдалма ерлардан максимал 
фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун нафақат ўрмонлашган, 
чакалакзор, ботқоқлашган қишлоқ хўжалик ва ноқишлоқ хўжалик ерлари 
участкаларини ҳайдаш учун захиралар излаш, балки, уларни ноқишлоқ 
хўжалик мақсадлари учун иложи борича камроқ сарфлаш керак.
Мамлакатнинг ҳар хил минтақаларида ерлар майдонини кенгайтириш 
учун захира бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: 
чўл ва бўз ерлар участкалари; 


287 
нисбатан майда, лекин унумдор, жойлашган ўрни, рельефи ва 
маданий-техник аҳволи бўйича алмашлаб экишга киритишга яроқли яйлов 
ва пичанзорлар участкалари; 
ботқоқлашган ва ортиқча намланган, мелиорациялаш билан 
қурутилиши мумкин бўлган участкалар; 
ўрмон дарахтлари ва буталар билан қопланган собиқ қишлоқ хўжалик 
ерлари массивлари, ҳамда мелиорация ва маданий-техник ишлар 
ўтказилгандан кейинги иккиламчи ўрмонлар; 
мелиорациядан кейинги кучли ва ўрта шўрланган ерларда жойлашган 
участкалар. 
Сутчилик-қорамолчилик ва бошқа чорвачилик хўжаликларида озуқа 
олинадиган ерлар - яйловлар ва пичанзорлар майдонларини кенгайтириш 
учун захираларни излашнинг аҳамияти ҳам кам эмас, сабаби, улар 
хўжаликка сифати бўйича зарур ва энг арзон ем-хашакни беришади.
Пичанзорларга, одатда, ортиқча намланган, батқоқ-лашган очиқ 
каналлар тармоғи билан қуритиш талаб этила-диган участкалар, ҳамда 
майда контурли тарқоқ ва узоқда жойлашган участкалар ўтказилади, 
улардан ҳудудий ша-роитлари ёки рельефи бўйича ҳайдалма ерлар ёки 
мол-ларни боқиш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас.
Яйловлардан фойдаланишда энг асосий масала - молларни фермаларга 
яқин жойларда боқишни ташкил этиш-дир. Шунинг учун яйловларга 
нормал намланган ўрта механик таркибли унумдор тупроқли ерлар 
ўтказилади, уларни ўзлаштириш ихчам массивлар яратиш имконини 
беради.
Капитал харажатларнинг қопланиши нафақат маҳсулот хажми ўсиши 
ҳисобига, балки нисбий ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш йўли 
билан ҳам ошади. Шунинг учун ўзлаштириш ва тубдан яхшилаш камдан-
кам ҳолларда таркиби бўйича бир хил ерларда ўтказилади. Кўпчилик 
ҳолларда бу операция чегараларни ва бошқа ҳудудий камчиликларни 
тугатиш 
билан 
боғлиқ 
бўлади. 
Бундай 
вазиятларда 
енгил 
ўзлаштириладиган участкаларни танлаш қийин, сабаби, уларни танлаш 
қанчалик қишлоқ хўжалик ерларининг мелиоратив аҳволи билан 
аниқланса, шунчалик контурларнинг массив ўртасидаги жойлашиши билан 
ҳам аниқланади.
Ерларнинг майда контурлигини тугатиш мақсадида ҳайдалма ва ем-
хашак олинадиган ерларга ўзлаштириш учун биринчи навбатда, массивлар 
ичига тушиб қолган ва суқилиб кирган участкалар ҳамда ўз аҳамиятини 
йўқотган марказлар, йўллар ва ариқчалар танланади, нотўғри экилган 
иҳота 
дарахтлари 
полосалари 
олиб 
ташланади. 
Шу 
билан 
трансформациялашнинг мўлжалланган мақсади ва мазмуни ўзгаради. 
Майда контурлиликни ва бошқа ҳудудий камчиликларни тугатиш, юқори 
интинсив фойдаланиладиган ер турларини қисман кам интенсив ер 
турларига ўтказмасдан мумкин эмас (масалан, ҳайдалма ерларни маданий 
суғориладиган яйловларга ва пичанзорларга); бундан ташқари, айрим 


288 
участкаларни мелиорациялаш учун капитал ҳаражатлар бевосита мазкур ер 
участкасидан кутилаётган самара билан солиштирилганда жуда катта 
бўлиши мумкин. 
Ер массивларини йириклаштириш ва уларнинг шаклларини яхшилаш 
ишчи масофаларнинг узайишига, натижада ишчи вақтининг сарфи, дала 
ишларини 
ўтказиш 
муддатларининг 
камайишига 
ва 
меҳнат 
унумдорлигининг ошишига олиб келади. Эскидан мавжуд хўжаликларда 
ер турларини трансформациялаш айнан шу масалаларни ечишга 
қаратилгандир.
Ерларни трансформациялашнинг иқтисодий самарадорлиги атроф 
муҳитни муҳофаза қилишнинг барча объектларини ҳамда ер, сув ва бошқа 
табиий ресурсларни жойлаштириш билан ҳам боғлиқ. Кўрсатилган 
объектлар гуруҳига қуйидагилар киради: 
санитария, рекреация, сув муҳофазаси ва бошқа табиатни муҳофаза 
қилиш ва яшил ҳимоя минтақалари, уларда интенсивлик даражаси паст 
қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишнинг махсус тартиби белгиланади; 
ҳудудни эрозияга қарши ташкил этиш элементлари - иҳота ўрмон 
дарахтлари, гидротехник ва бошқа иншоотлар; 
табиатни муҳофаза қилиш вазифасини бажарувчи ҳудудни сув 
хўжалиги учун тузиш элементлари - кўллар, сув ҳавзалари, суғориш 
тизимлари ва ш.ў.;
ерларни салбий табиий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан 
ҳимоялаш бўйича ҳудудни ташкил этишнинг бошқа объектлари ва 
элементлари.
Ҳудудни ташкил этишнинг табиатни муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш 
элементларини жойлаштириш айрим ҳолларда ерларни консервациялашга, 
унумдор ерларнинг анча қисмини ноқишлоқ хўжалик ёки интенсивлиги 
кам ерларга ўтказишга олиб келади. Масалан, иҳота ўрмон полосалари, 
одатда, ҳайдалма ерларда жойлаштирилади, улар шамол ва сув эрозиялари 
ривожланган минтақаларда ҳайдаладиган ерларнинг 5-7 % эгаллайди. 
Дарёлар ва кўллар бўйлаб сувни муҳофазалаш минтақаларини ва қирғоқ 
бўйи 
полосаларини 
ажратиш 
ҳайдалма 
ерлар 
участкаларининг 
ўтлоқлашишига, ишлов беришнинг махсус тартибини жорий этишга, 
солинадиган маъданли ўғитлар миқдорини чеклашга олиб келади. Қатор 
ҳолларда, ноқулай экологик вазият лойиҳачиларни ҳайдалма ерларнинг, 
пичанзор ва яйловларнинг анча катта участкаларини қишлоқ хўжалигида 
интенсив фойдаланишдан чиқаришга мажбур қилади. 
Ерларни трансформациялаш самарадорлиги бундай вазиятларда 
ҳосилдорлик ошиши ёки ишлаб чиқариш ҳаражатларининг камайиши 
билан аниқланиши мумкин эмас. Бу ерда, биринчи қаторга табиатдан 
фойдаланишнинг локал эмас, балки, халқ хўжалигидаги самарадорлиги 
чиқади, лойиҳаланаётган тадбирлар натижалари эса уларнинг тўғридан-
тўғри (табиатни муҳофаза қилиш) вазифалари бўйича баҳоланади. 


289 
Хўжаликдаги ички қурилиш объектларини ва ер билан ажралмас 
боғланган ишлаб чиқариш воситаларини жойлаштириш билан боғлиқ 
ерларни трансформациялаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига ҳар хил 
таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай объектларга қуйидагилар киради: 
умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари; 
суғориш ва зах қочириш мелиорация тизимлари; 
чорвачилик ва бошқа ишлаб чиқариш бинолари;
сув хўжалиги қурулиши объектлари ва ҳудудни инженерлик 
жиҳозлашнинг бошқа элементлари. 
Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини жойлаштириш ер 
массивларига ишлов беришнинг кенглик шароитларини ёмонлаштириши 
(у ер турларининг бир қисмини олиш ва мавжуд участкалар шаклларининг 
ёмонлашиши билан боғлиқ бўлганлиги сабабли) ва шу билан бир вақтда 
бутун ердан фойдаланишнинг интенсивлашишига ёрдам бериши мумкин. 
Суғориш ва зах қочириш мелиорация каналлари тупроқларнинг сув-ҳаво 
режимини яхшилайди ва унумдорлигини оширади, аммо, шу билан бир 
қаторда, далаларнинг майдаланишини кичрайтириб, уларга ишлов 
беришни ва юкларни ташишни қийинлаштиради. Шунинг учун бундай 
вазиятда, ерларни трансформациялаш самарадорлиги қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришини ривожлантиришга қулайлик яратадиган омилларни 
ҳам, сарфларни ҳам ҳисобга олиб, кўрсаткичлар йиғиндиси билан 
аниқланади. 
Шу тарзда, ерларни трансформациялаш ташкилий-хўжалик жиҳатдан 
мураккаб, аксарият ҳолларда келишилган асосда амалга ошириладиган 
бўлиб, нафақат ижобий, балки салбий оқибатлар билан ҳам боғланган. 
Унинг мураккаблиги инженерлик-техник жиҳатдан ҳам кам эмас, сабаби, у 
комплекс мелиорация, маданий-техник, ташкилий-хўжалик, агроўрмон 
мелиорацияси, гидротехник ва бошқа тадбирлар асосида амалга 
оширилади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши амалиётида ерлар-ни бир турдан 
иккинчисига ўтказиш, одатда, ер турларини тубдан ва юзаки яхшилаш, 
маданийлаштириш ва тупроқ-ларни маданийлаштириш тушунчалари 
билан боғланади. 
Қишлоқ хўжалик ерларини тубдан яхшилаш ер участ-каларининг 
унумдорлик хусусиятларига, мелиорация (суғо-риш, зах қочириш), 
маданий-техник (буталарни ва майда дарахтларни қирқиш, тошларни 
териш, дўнгликларни қирқиш ва бошқ.) ва агротехник (шудгорлаш, 
ўтлоқлаштириш, маъданли ва органик ўғитларни бериш ва ш.ў.) тадбирлар 
ёрдамида комплекс таъсирни билдиради (кенглик, тупроқ, геоботаник ва 
бошқ.). Охир оқибатда - бу кам маҳсулдор табиий ўтлар қопламасини 
маданий ўтларга алмаштиришдир. Тубдан яхшилаш натижасида маданий 
ер турлари: ҳайдалма ерлар, маданий яйловлар, маданий пичанзорлар 
яратилади. 


290 
Юзаки яхшилаш пичанзор ва яйловлар массивларида мавжуд 
қимматбаҳо ўтларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ бўлганда, 
шудгорлаш, тирмалаш ва дискалаш (кесиш) мумкин бўлмаганда (масалан, 
дарёлар бўйларида, эрозия хавфи бор қияликларда ва ш.ў.) ўтказилади. 
Бунда очиқ каналлар тармоғини қуриш билан зах қочириш бўйича 
ишларни ҳамда бутазорларни кесиш, тошларни териш, дўнгликларни 
қирқиш, ўтларни экиш, ўғитлаш ва бошқа ишларни ҳам, агар улар табиий 
ўтлар қатламини йўқотмаса, ўтказиш мумкин. 
Ерларни трансформациялашни инженерлик-техник таъминлаш 
тизими, мелиорация ва маданий-техник ишлар билан чекланиш мумкин 
эмас. Хусусан, ер турларини маданийлаштириш ва тупроқларни 
маданийлаштириш тушунчаларини бир-бирларидан ажратиш керак, бу 
тушунчаларнинг мазмуни бир хил эмас.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish