Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Ноқишлоқ хўжалик мақсадларига мўлжалланган
ер турларини 
жойлаштириш улардан оптимал фойдаланишни ва табиатни муҳофаза 
қилиш чораларини амалга оширишни таъминлаши керак.
Суғориш, балиқларни урчитиш, табиий ландшафтлар-ни ва 
микроиқлим шароитларини яхшилаш ҳамда рекреация мақсадлари учун 
кўллар ва сув ҳавзалари лойиҳаланади. Улар тагига қишлоқ хўжалик 
мақсадларига яроқсиз жарликлар, чуқурликлар, котлованлар, каръерлар, 
ёпиқ кичик пастликлар ажратилади.
Сувлар йиғиладиган пастликлардаги ҳайдалган жарликларда кенглиги 
10-20 м дарахт-бута полосалари яратилади. Ландшафтга гўзаллик 
бағишлаш учун уларни узлуксиз қатор эмас, балки ўтлоқлар билан аралаш 
жойлаштирилади: 200-300 м (узунасига) дарахт бута ўсимликлари, 25-30м 
оралиқда ўтлоқ. Полосаларда кучли илдиз тизимларига эга 50 % ўрмон 
дарахтлари ва 50 % бўталар ўтқазилади. Хўжаликда экологик вазиятни 
яхшилаш учун нектарли ва чангга бой навлардан (липа, заранг, дўлана, 
рябина, 
маймунжон) 
фойдаланилади; 
ҳайвонларнинг 
бекиниши, 
қушларнинг уя қўйиши, ёввойи меваларни, ёнғоқларни ва қушларга озуқа 
олиш учун эман, ясень, осина, ёввойи олма, нок, малина мос тушади. 
Ҳимоя дарахтлари ва яшил деворлар учун кўчатлар яқиндаги ўрмон 
ёқаларидан ёки кўчатхоналардан олинади. Бегона кўчатларни ишлатмаган 
маъқул, сабаби улар ер тузилаётган ёки унга яқин жойлашган табиий 
фенотипларга мос келмаслиги мумкин. 
Ҳимоя ўрмон дарахтлари яна лойиҳаланади: 
кўллар, сув ҳавзалари атрофида, дарёлар қирғоқлари ва сув узатувчи 
ўзанлар бўйлаб; 
қишлоқлар ва ишлаб чиқариш марказлари атрофида; 
яйловларда; 
боғлар ва узумзорлар массивлари атрофида. 
Айрим участкаларда ёппасига ўрмонлаштириш қўлланилади. 


296 
Кўллар ва сув ҳавзалари атрофидаги, дарёлар қир-ғоқлари ва сув 
узатувчи ўзанлар бўйлаб экилган ўрмон да-рахтлари уларни кўмилиб 
қолишидан ва ифлосланишидан ҳимоя қилиш учун, ҳамда қирғоқларни 
ювилишдан ҳимоялаш, сув юзасидан буғланишни камайтириш, атрофдаги 
қияликларни эрозиядан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган. Қирғоқларни 
мустаҳкамлаш ва эрозияга қарши кураш мақсадларига мўлжалланган; 
тўғоннинг нам ва қуруқ ёнла-ри (откослари) бўйлаб 5-10 м кенгликда 
экилган дарахтлар; тўлқинлар урилишидан ҳимоялаш ва ортиқча намликни 
ту-гатиш, ҳамда сув ҳавзаси жойлашган сойни батқоқлашишдан сақлаш 
учун; суғориш каналлари бўйлаб, уларни тозалашда машиналардан 
фойдаланишни қийинлаштирмаслик учун каналнинг бир томонидан 
жойлаштириладиган 3-6 м кенгликдаги ўрмон полосалари дарахтлари 
ажратилади.
Сув ҳавзалари атрофидаги ўрмон дарахтлари сувнинг энг тошқин 
пайтидаги сатҳи чизиғи бўйлаб, қирғоқлар тик бўлганда эса чуқурлик 
қирғоғи юқорисида жойлаштирилади. Сувга бемалол келиш ва молларни 
ҳайдаш учун ўрмон полосаларида кесилган очиқ жойлар қолдирилади. 
Қишлоқлар ва ишлаб чиқариш марказлари, айрим жойлашган 
фермалар, ёзги лагерлар, дала шийпонлари ат-рофидаги ҳимоя ўрмон 
дараҳтлари уларни кучли шамоллардан, чанглардан, қор босишидан, 
ёқимсиз ҳидлар тарқалишидан ҳимоялаш, ландшафтни режали - 
ҳушманзара қилиб безаш ва аҳолининг ҳордиқ чиқариши учун яратилади. 
Улар кўрсатилган объектлар атрофида, режалаш ва қурилиш 
лойиҳаларидан келиб чиқиб, 20-30 м кенгликда, яшил ҳалқа қилиб 
жойлаштирилади. 
Узоқда жойлашган ишлаб чиқариш марказларидаги фермалар ва 
қўтонлар ёнидаги ҳимоя ўрмон полосалари совуқ даврдаги асосий шамол 
йўналишларига нисбатан икки-уч томондан, чорвачилик иморатларидан 
30-50 м масофада жойлаштирилади.
Яшил зонтлар фермалар, қўтонлар, моллар айланиб юрадиган 
майдончалар ва моллар боқиладиган массив марказида яратилади. Улар 9-
20 м кенгликдаги шамол коридори билан ажратилган айрим дарахт 
гуруҳларининг бир неча қаторларидан ташкил топади. Зонтлар майдони 
моллар бош сонига, шамол коридорлари сони ва кенглигига боғлиқ бўлади 
ва 0,3 дан 1,2 га ўзгариб туради.
Яйловларда жарликлар ва сойлар ёнида ўрмон полосалари 
лойиҳаланади. Кейингиси сойлар қирғоғи бўйлаб қияликнинг пастки 
қисмини ювилишдан ҳимоялаш учун жойлаштирилади; Жарликлар 
ёнидаги полосалар жарликларнинг кейинги ўсишини тўхтатади, 
қирғоқларнинг ўтлар билан қопланишига ва мустаҳкамланишига 
ёрдамлашади. Ўрмон полосалари кенглиги 20 м атрофида бўлади. 
Боғ ва узумзор массивлари атрофида кенглиги 8-15 м иҳота ўрмон 
полосалари яратилади. Улар мевали дарахтларни шамолдан ҳимоя 


297 
қилишади, 
микроиқлимни 
яхшилайди, 
қор 
қатламининг 
тенг 
тақсимланишига ёрдамлашади, совуқларни юмшатади. 
Ёппасига ўрмонлаштириш пичан ўришга ва молларни боқишга 
ноқулай, кучли даражадаги эрозияга учраган, бош-қа тадбирлар уни 
тўхтатиш ва бузилган ерларни тиклаш имконини бермайдиган 
участкаларда мўлжалланади. Ўрмон дарахтларини ўтқазиш кўчкилар 
хавфи 
бор 
участкаларда, 
қумликларда, 
қишлоқ 
хўжалигида 
фойдаланилмайдиган
тошли ва тепаликли ерларда ҳам лойиҳаланади.
Қумларни 
мустаҳкамловчи 
дарахтлар 
қишлоқ 
хўжалигида 
фойдаланиш учун яроқсиз қумликларни ўрмон хўжалиги учун 
ўзлаштиришга ҳамда атрофдаги қишлоқларни, йўлларни, ариқларни, 
қишлоқ хўжалик ерларини қум босишидан ҳимоялашга мўлжалланади. 
Ўрмон - чўл ва чўл минтақаларида етарлик қулай шароитларда узлуксиз 
ўрмон массивлари яратилади, ўта қуриқ чўл ва ярим саҳро минтақаларида - 
кулис (қатор) ва ҳар жойда дарахтлар ўтказилади. Саҳро минтақаларида 
саксаул, изен каби чўл буталари экилади.
Қум босишидан ҳимоялаш мақсадида массивларни чеккаларидан ўраб 
турувчи кенглиги 30 метрдан 100 метргача бўлган ўрмон полосалари 
(қумларнинг кўчиш интенсивлигига боғлиқ ҳолда) яратилади.
Ҳайдалма ерлардаги боғлар ва узумзорлар чегараларида дала 
муҳофаза ва бошқа ўрмон полосалари бу ер турлари ҳудудини ички 
тузишда лойиҳаланади.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish