303
хўжаликдаги
вазифалари, экинларни етиштириш технологиялари ва
уларни ўстириш шароитларига қўйиладиган талаблар бўйича бир-
бирларидан фарқ қилади.
Алмашлаб экиш тизимини ташкил этиш уларнинг типлари ва
турларини
белгилашни;
сони
ва
майдонларини
аниқлашни;
жойлаштиришни ўз ичига олади. Бу масалалар ўзаро боғлиқ, шунинг учун
уларни лойиҳалашда уларга лойиҳавий масалалар мажмуи сифатида
қаралади.
Қатор хўжаликларда ишлаб чиқариш зарурати туфайли алмашлаб
экишдан ташқари участкалар ҳам ташкил этилади,
улар алмашлаб
экишларга кирмайди. Алмашлаб экишдан ташқари участкаларни ташкил
этиш лойиҳанинг мазкур қисмида алмашлаб экишларни ташкил этиш
билан бир вақтда кўриб чиқилади.
Алмашлаб экишлар - деҳқончилик ва ҳўжалик тизимларининг бош
бўғинидир. Алмашлаб экишлар асосида далаларни ўғитлаш, ўсимликларни
ҳимоя қилиш, уруғчилик, тупроқларга ишлов бериш дастурлари
белгиланади, зарур машиналар мажмуи, пул-моддий воситалари ва меҳнат
харажатлари аниқланади. Алмашлаб экишлар билан иҳота ўрмон
полосалари, эрозияга қарши тадбирлар, йўллар, суғориш ва зах қочириш
тизимлари боғланади. Уларни ташкил этиш озуқа ишлаб чиқариш билан
боғланади.
Алмашлаб экишларни лойиҳалашда қуйидаги талабларни бажариш
керак:
хўжаликдаги алмашлаб экишлар асосида экинлар майдонларининг
илмий асосланган, табиий ва иқтисодий шароитларни, ҳудуднинг
агроэкологик ва кенглик хусусиятларини ҳисобга оладиган, ер эгаликлари
ва ердан фойдаланувчиларнинг иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб,
экинларни энг яхши олдинги экинлар билан таъминлаш, молларнинг
озуқага, ўсимликчиликнинг уруғликка бўлган талабини қондириш
имконини берадиган таркиби ётиши керак;
Алмашлаб экишлар майдони ва сони бўйича хўжаликдаги ички ишлаб
чиқариш бўлимлари ва хўжалик марказлари ўлчамлари, жойлашиши билан
боғланиши керак, бу ердан фойдаланишдаги ортиқчаликни
тугатиш ва
жамоаларнинг
ундан
фойдаланиш
самарадорлигини
оширишдан
манфаатдорлигини кўтариш имконини беради;
Алмашлаб экишлар ва далалар ўлчамлари ва шакллари бўйича
ўзларида имкони борича техникадан юқори унумли фойдаланишни,
деҳқончиликдаги ишчи жараёнларни оқилона ташкил этишни, қишлоқ
хўжалик экинларини етиштиришнинг прогрессив технологияларини
қўллашни таъминлаши керак;
ҳудудида экинларнинг таркиби, алмашиниши ва жойлашиши бўйича
алмашлаб экишлар тупроқлар унумдорлигини тўхтовсиз оширишга, эрозия
жараёнларининг тугашига ёки олди олинишига, ҳосилдорлик ўсишига
замин яратиши керак;
304
қишлоқ хўжалик экинлари майдонларини
оптимал жойлаштириш,
юкларни, одамларни иш жойларига ва ор-қага ташиш, қишлоқ хўжалик
техникасининг бефойда юришлари, айланишлари ва кириб чиқишлари
харажат-ларини камайтириш учун шароитлар яратилиши керак.
Алмашлаб экишларни лойиҳалаш тартиби қуйидагидек:
молларни озиқлантиришнинг қабул қилинган рационлари, молларнинг
лойиҳавий бош сони, турлари ва озиқлантириш типлари асосида эҳтиёт
(суғурта) фондини ташкил этиш заруратини ҳисобга олган ҳолда, айрим
чорвачилик фермалари, бўлимлар ҳамда бутун хўжалик бўйича озуқага
бўлган талабни ҳисоблаш ўтказилади;
яшил озуқага бўлган талаб ва уларнинг яйловлардаги даврлар бўйича
ҳосилдорлиги асосида, режалаштирилаётган ҳайдалма ерларда озуқа
етиштиришни ташкил этишни, қабул қилинган
пичанзор ва яйлов
алмашишларни ҳисобга олиб, яшил конвейерни ҳисоблаш ўтказилади;
режалаштирилаётган ҳосилдорлик ва ҳар хил турдаги озуқаларга
бўлган талаб асосида, ҳайдалма ерларда жой-лаштириладиган озуқа
экинлари майдонлари аниқланади;
мўлжалланаётган экин майдонлари таркиби, ишлаб чиқаришни
ташкил этиш, аҳоли яшаш жойларини, ишлаб чиқариш бўлимларини ва
марказларини жойлаштириш, ер эгаликлари хусусиятларини (ерлар
сифати,
шакли,
майдон-лари),
мўлжалланаётган
ерларни
трансформациялашни ва бошқа шароитларни ҳисобга олиб алмашлаб
экишлар типлари, турлари, сони, майдонлари ва жойлашиши белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: