Ер тузишни лойихалаш


Тупроқлар механик таркибининг қишлоқ хўжалик экинларига



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
Тупроқлар механик таркибининг қишлоқ хўжалик экинларига 
таъсири 
Экинлар 
Тупроқлар механик таркиби бўйича 
қум-ли енгил 
қумли 
қум-лоқ енгил соз 
соз 
оғир
соз 
лойли 
оғир 
лойли 
буғдой 
жавдар 
сули 
арпа 
тариқ 
маккажўх
ори 
гречиха 
картошка 
лавлаги 

Д 
П 
П 
П 

П 


П 
Х 
Р 
П 
Х 
Х 
Х 
Х 
П 
П 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Д 
Д 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Д 
Х 
Х 
Д 
Х 
Х 
Х 
Х 
Х 
Д 
Д 
Д 
П 
Д 
Д 
Д 
Д 
Д 
П 
П 
П 


307 
Эслатма: Х - экинни жойлаштириш учун энг қулай шароитлар; Д - 
жойлаштириш мумкин; П - жойлаштириш ёмон (экинлар хосилдорлиги 
жуда паст бўлади); « - » - экинларни жойлаштириш мумкин эмас.
Тупроқ қатламини, жойнинг рельефини, мелиоратив аҳволини ва 
ерларнинг хўжаликда фойдаланилишини ҳар томонлама баҳолаш, 
тупроқларнинг маданийлаштирилиш даражаси ва хўжаликда мавжуд 
экинларни етиштириш учун шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга 
оширилади. Бунинг учун лойиҳалашда тупроқ (тупроқ-эрозия), 
геоботаника, агрохўжалик, мелиорация ва бошқа изланишлар турлари, 
тупроқларни агроишлаб чиқариш гуруҳлашлари, ҳайдалма ерларни 
агроэкологик баҳолаш маълумотлари, тупроқлар бонитировкаси, ерларни 
хўжалик ичида баҳолаш, мелиорация ва ер турларини яхшилаш 
лойиҳалари, ер кадастри хариталари материалларидан фойдаланилади. 
Бу материалларни ўрганишнинг умумий якуни ерлар-нинг қишлоқ 
хўжалик экинларини ёки улар гуруҳларини етиштириш учун яроқлилиги 
хариталари (картограммалари) ҳисобланади, улардан алмашлаб экишлар 
типларини ва турларини белгилашда фойдаланилади. Бу хаританинг ҳар 
хил унумдорликка эга участкалардаги қишлоқ хўжалик экинлари 
ҳосилдорлиги 
кўринишидаги 
сон 
кўрсаткичлари 
экинларни 
табақалаштириб жойлаштиришни аниқлаш учун оптималлаш масаласини 
компьютерда ечишда фойдаланилади. 
Алмашлаб экишларни лойиҳалаш уларнинг хўжалик ихтисослигини 
кўрсатувчи ёки ҳудуднинг табиий хусусият-ларидан келиб чиқадиган 
типлари ва турларини аниқлаш-дан бошланади. Ем-хашак алмашлаб 
экишлари катта миқдорда ширали ва яшил озуқалар талаб этадиган 
чорвачилик мажмуалари ва йирик фермалар ёнида ташкил этилади. 
Махсус алмашлаб экишлар тагига ўзининг табиий хусусиятлари 
(тупроқлари, рельефи, намланиш шароити) бўйича ушбу алмашлаб экишга 
кирадиган экинларга тўла мос келадиган ер участкалари ажратилади. 
Тупроқларни ҳимоя-ловчи алмашлаб экишларнинг жойлашадиган 
ўринлари ювилган ерларнинг мавжудлиги ва жойлашиши билан 
аниқланади. 
Мустақил 
алмашлаб 
экишлар 
суғориладиган 
ва 
қуритиладиган ерларда ҳам ташкил этилади.
Дала алмашлаб экишларининг ҳар хил турлари қуйидаги ер тузиш 
талабларини ҳисобга олиб лойиҳаланади.
Юкларни ва ишчиларни ташиш учун харажатларни тежаш, 
етиштирилаётган маҳсулотлар таннархларини пасайтириш мақсадида 
меҳнат сарфи ва юк чиқиши катта экинлари кўп алмашлаб экишлар (чопиқ 
қилинадиган, дон-чопиқ қилинадиган) хўжалик марказлари ёнида, уларни 
йўлларга яқинлаштириб жойлаштирилади; узоқдаги ерларда пахта-беда-
дон, дон-бўш шудгор (пар), дон-ўт алмашлаб экишлари жорий этилади. 
Хўжаликнинг энг унумдор ерлари хўжалик марказидан узоқ масофада 
жойлашган бўлса, узоқдаги ерларда мустақил алмашлаб экишни жорий 
этиш фақат далачилик маҳсулотининг экинлар майдонларини уларга энг 


308 
кўп тўғри келадиган тупроқларда жойлаштириш ҳисобига ўсиши, ишлаб 
чиқаришнинг алмашлаб экишнинг узоқда жойлашиши билан боғлиқ 
йиллик харажатларидан катта бўлсагина мумкин.
Ҳар хил турдаги алмашлаб экишларда экинларни табақалаштириб 
жойлаштириш тупроқларнинг сув эрозияси тарқалган минтақаларда ҳам 
амалга оширилади. Бунда ўрта ва кучли эрозияга учраган қияликларда кўп 
йиллик ўтлар улуши 40-60 % бўлган ўт-далали алмашлаб экишлар, ташкил 
этилади. Кучсиз эрозияланган ва эрозияга учрамаган тупроқларда дон-
чопиқ қилинадиган экинлар, дон-бўш шудгор-чопиқ қилинадиган экинлар 
ва чопиқ қилинадиган экинлар алмашлаб экишлари жорий этилади. 
Алмашлаб экишларнинг типларини ва турларини белгилашда қишлоқ 
хўжалик экинлари майдонларини йириклаштиришга, яъни, бир хил 
экинларни кам сонли далаларда, айниқса бир хил тупроқда 
жойлаштиришга ҳаракат қилинади. Бу қишлоқ хўжалик техникасидан 
фойдаланишни яхшилаш, тупроқларга асосий ишлов беришда, экишда, 
ўсимликларни парваришлашда, ҳосилни йиғиштириб олишда меҳнат 
жараёнларини оқилона ташкил этиш учун зарур.
Бироқ йирик далалар ва алмашлаб экишларга ўтиш-даги 
қийинчиликлар ерларнинг сифати ҳар хиллигидан, экинларнинг 
агротехник ва биологик хусусиятларидан, алмашлаб экишларни айрим 
ўсимликлар билан кўпроқ тўлатиш имкониятидан иборат бўлади. Масалан, 
ерларнинг зарпечак ва бошқа зараркунандалар ва касалликлар билан 
ифлосланиши натижасида кунгабоқарларни олдинги экилган ўрнига фақат 
7-8 йилдан, қанд лавлагисини 2-3 йилдан кейин қайтариш мумкин ва ш.ў.
Саралаш ва уруғликни тозалаш жойлари, колибровка заводлари бор 
уруғчилик хўжаликларида навларни аралаштиришга йўл қўйилмайди, 
экинларни кенглик бўйича ажратишга (изоляциялашга) риоя қилинади. 
Уруғлик картошка далалари, масалан, томорқа ерлари, боғлар, сабзавот ва 
дуккакли экинлардан 0,5-1,0 км узоқликка жойлаштирилади. Дуккакли 
ўтларнинг янги экилаётган уруғлик участкалари зараркунандалар ва 
касалликлар 
тарқатувчи 
манбаа 
ҳисобланадиган 
эски 
экилган 
майдонлардан 500 м узоқ масофага жойлаштирилади. Бошоқлиларни 
ажратиш кенглиги 200 м кам бўлмаслиги керак. 
Мақсадли алмашлаб экишлар сонининг кўпайиши, ер эгаликлари ва 
ердан фойдаланишларнинг бошқа кенглик шароитлари, улардаги 
ерларнинг сифати ва жойлашган ўринлари билан боғлиқ. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish