Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Алмашлаб экишлар типларини ва турларини белгилаш
. Маълумки, 
алмашлаб экиш - бу қишлоқ хўжалик экинлари ва бўш шудгорнинг (пар) 
вақт ва ҳудуд ёки фақат вақт бўйича, ўғитлаш ва тупроқларга ишлов 
бериш тизими, ўсимликларни парваришлаш ва бошқ. билан боғлиқ илмий 
асосланган ўрин алмашишидир. 
Алмашлаб экишлар уч типга бўлинади: дала, ем-хашак ва махсус. 
Дала алмашлаб экиши деб улар майдонларининг ярмидан кўпини 
техника, дон ва бошқа озиқ-овқат экинлари эгаллаган алмашлаб экишларга 
айтилади. 
Ем-хашак алмашлаб экишларида улар майдонла-рининг ярмидан 
кўпини ем-хашак экинлари эгаллайди. 
Махсус алмашлаб экишлар махсус агротехника ва шароитлар талаб 
қиладиган экинларни етиштириш учун мўлжалланади. Бу экинлар 
тупроқларнинг унумдорлигига, сув ва озуқа режимларига, жойларнинг 
рельефига юқори талаблар қўяди. 
Замонавий деҳқончилик бир вақтнинг ўзида ҳам интенсив, ҳам 
тупроқни муҳофаза қилувчи бўлиши керак. Шу сабабли, эрозия 
ривожланган минтақаларда алмашлаб экишлар тупроқларни ҳимоялавчи 
бўлиши керак.
Дала алмашлаб экишлари ҳар хиллиги билан ажралиб туради. 
Биологияси, агротехникаси, технологияси, алмаши-ниши, олдин экилган 


305 
экинларга муносабати ва тупроқлар унумдорлигини тиклаш усуллари 
бўйича ҳар хил экинлар нисбатига боғлиқ ҳолда дала алмашлаб экишлари 
қуйидаги турларга бўлинади: дон-бўш шудгорли (пар), пахта-беда-дон, 
пахта - маккажўхори, дон-бўш шудгор-чопиқ қилина-диган экинлар, дон-
ўт, ўт далали, дон-ўт-чопиқ қилина-диган экинлар (ҳосил алмашишли), 
сидерал, чопиқ қилина-диган, дон - чопиқ қилинадиган. 
Ем-хашак алмашлаб экишлари жойлашган ўрнига ва экинлари 
таркибига боғлиқ ҳолда икки типга бўлинади: ферма ёнидаги ва пичанзор-
яйловли. Уларнинг биринчилари, асосан, чорвачилик мажмуалари ва 
фермалари ёнида жойлаштирилади, уларда чопиқ қилинадиган алмашлаб 
экишлар (илдиз ва резавор мевали, силос учун маккажў-хори ва бошқ.) 
катта улушга эга. Иккинчилари ёзги лагерлар ёнида, узоқдаги ерларда 
жойлаштирилади. Бундай алмашлаб экишлар таркибида асосан ўтлар кўп 
бўлади.
Алмашлаб экишларни бир-бирларидан ажратиб турувчи энг асосий 
кўрсаткичлардан бири улардаги алмашлаб экишнинг ишлаб чиқариш 
йўналишини ёки иҳтисослашишини: дон, картошка, лавлаги, каноп, пахта 
ва бошқа тавсивловчи товар экинлари ёки улар гурухларининг мавжудлиги 
ҳисобланади. 
Алмашлаб экишлар типлари ва турларини танлашга қуйидаги 
шароитлар таъсир кўрсатади: 
хўжаликнинг 
ва 
унинг 
ишлаб 
чиқариш 
бўлимларининг 
ихтисосликлари, экин майдонлари таркиби; 
қишлоқ хўжалик корхонаси ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) 
хусусиятлари (тупроқларнинг типлари ва механик таркиблари, эрозияга 
учраш даражаси, намланиши, суғориладиган ва қуритиладиган ерларнинг 
мавжудлиги, 
кенглик 
шароитлари: 
шакли, 
узунлиги, 
ҳайдалма 
массивларнинг узоқлиги); 
асосий, қўшимча ҳамда мавсумий фодаланиладиган ишлаб чиқариш 
марказларини 
(чорвачилик 
фермалари, 
ёзги 
лагерлар, 
боқиш 
майдончалари) жойлаштириш, чорва моллари бош сонининг жамланиши 
(концентрацияланиш) даражаси; 
умумий ер майдонидаги ем-хашак олинадиган ер
турлари улуши, молларни сақлаш ва озиқлантириш типи; 
аҳоли тизими хусусиятлари.
Хўжаликнинг 
ва 
унинг 
ишлаб 
чиқариш 
бўлимлари-нинг 
ихтисосликлари, экин майдонлари таркиби қишлоқ хўжалик экинлари 
таркибини белгилайди. Улар орасида етакчи товар экинлари (пахта, қанд 
лавлагиси, картошка, сабзавотлар, каноп, эфир ёғли экинлар ва бошқ.) 
бўлиши мумкин. Алмашлаб экишларга бу экинлар билан бирга энг яхши 
алмаштириб экиладиган экинлар киритилади, улар унумдорлиги юқорироқ 
ерларда жойлаштирилади.
Ҳар хил қишлоқ хўжалик экинлари ўсиш шароитларига (тупроқларга, 
уларнинг механик таркибига, намланиш шароитларига, ёруғликка ва 


306 
бошқ.) бир хил талабчан эмас. Масалан, пахта, қанд лавлагиси, баҳорги 
буғдой юқори ҳосил олиш учун азотга бой унумдор тупроқларни талаб 
қилади. Картошкани, тариқни унумдорлиги камроқ енгил тупроқларда 
ўстириш мумкин. Кучли эрозияга учраган тупроқлар чопиқ қилинадиган 
экинлар (пахта, қанд лавлагиси, маккажўхори, кунгабоқар, картошка) учун 
камроқ яроқли, лекин ёппасига экиладиган экинлар (кўп йиллик ва бир 
йиллик ўтлар, ғалла) учун фойдаланилиши мумкин. Маккажўхори, баҳорги 
буғдой шўрхак ерларни ёқтиришмайди, лекин бундай ерлар арпа, мош 
учун яроқлидир. Захи қочирилган ерлар картошка, каноп, қанд лавлагиси, 
силосбоблар учун яроқсизроқ, лекин улардан ғалла, кўп йиллик ва бир 
йиллик ўтларни экиш учун фойдаланилади. Енгил механик таркибдаги 
тупроқларда буғдой, арпа, қанд лавлагисини экиш чекланган, ортиқча 
намланган тупроқларда эса картошка ва бошқа экинларни экиш тавсия 
этилмайди.
Тупроқлар механик таркибининг қишлоқ хўжалик экинларига 
таъсири, И.Ф.Голубев маълумотлари бўйича, 24 жадвалда келтирилган.
Хўжаликда алмашлаб экишлар типларини ва турлари-ни белгилашдан 
олдин ҳудудни, ерларнинг унумдорлик ҳусусиятларини ва уларнинг 
потенциал имкониятларини, тупроқ қатламларини, намланиш шароитини 
ва бошқ. чуқур ўрганиш керак бўлади. Бунда олдин жорий этилган 
алмашлаб экишлар ва улардаги далалар чегараларини аниқлаш, охирги 
йиллардаги қишлоқ хўжалик экинлари майдонларининг жойлашишини, 
экинлар хосилдорлигини ва ҳар хил ер участкаларидаги ер турлари 
маҳсулдорлигини, уларнинг мелиоратив аҳволини, суғориладиган ва 
қуритиладиган 
ерлар 
мавжудлигини, 
ёввойи 
ўтлар 
билан 
ифлосланганлигини аниқлаш керак. 
24 жадвал

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish