Минерал ўғитларни табақалаштирилган ҳолда киритиш бўйича
АГРОКИМЁВИЙ ХАРИТАНОМА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 24 октябридаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2640 сонли қароридаги “тупроқдаги мавжуд озиқа моддаларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналарига минерал ўғитларни дифференциал ва қатъиян агрокимёвий хаританомаларга мувофиқ равишда етказиб беришни таъминлаш”га оид, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 31 декабридаги “2017 йилда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш ва уларни ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2712 сонли қароридаги “2017 йилдан бошлаб ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жами суғориладиган ерларини камида 20 фоизи миқдордан кам бўлмаган майдонларига агрокимёвий хаританомаларни ишлаб беришни таъминлаш” талабларига мувофиқ минерал ўғитларни самарадорлигини ошириш ва фойдаланишни яхлит тизимини яратиш, ягона техник ва технологик сиёсатини олиб боришда тупроқ агрокимё текширув ишлари ўтказилганлиги бўйича расмийлаштирилган асосий ҳужжат ҳисобланади.
МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИГА
ТАЪСИРИ.
Агрокимёвий паспорт - ердан фойдаланувчи деҳқон ва фермер хўжаликларида маҳаллий ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланишда ҳар бир пайкал (контур) га бир йиллик миқдордаги ўғитларни муддатлар бўйича тақсимотини ишлаб чиқишда асосий қўлланма ҳисобланади.
Агрокимёвий хаританомалар тупроқ таркибида мавжуд озиқа моддалар миқдорини акс эттирувчи ҳужжат ҳисобланади, Агрокимё станциялар томонидан тақдим этилаётган тавсияномаларда ушбу майдонларда жойлаштирилган экин турлари ва режадаги ҳосилдорлик бўйича минерал ўғитларнинг йиллик меъёрлари ҳамда ҳар бир ўғит бўйича агротехник муддатларда қўлланиши юзасидан илмий асосланган кўрсатма ҳисобланади.
Тупроқда озиқ моддалардан бирортаси (айниқса, азот, фосфор ва калий) нинг етишмаслиги ёки унинг ортиқча бўлиши ўсимликка салбий таъсир этади.
Азот оқсил моддалар таркибига кириб асосан, ўсимлик ер устки органларининг ўсиши ҳамда ривожланишида катта рол ўйнайди. Тупроқда азот етишмаса, ғўза ёмон ўсади, барглари сарғайиб майда бўлиб қолади. Аксинча, кўп бўлса ғўза ғовлаб сербарг, ранги тўқ бўлиб, ривожланиши кечикади.
Фосфор ҳам, азот сингари, оқсиллар таркибига киради ва ўсимликларнинг нафас олиши ҳамда илдизларининг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Шунингдек, ўсимликнинг ривожланишини ва меваларининг етилишини тезлаштиради. Фосфор етишмаса ғўза паст бўйли, майда баргли бўлиб, баргларида қизил тарамлар вужудга келади.
Калий ўсимликларда эркин ёки кучсиз кимёвий бириккан ҳолда, асосан, протоплазмада бўлади. У ўсимликни яхши шохлаши ҳамда мустаҳкамланишига, ҳосилнинг ошишига ва турли касалликларга чидамли бўлишига ёрдам беради. Калий етишмаса, ғўза баргида қўнғир доғлар ҳосил бўлиб, барглари секин-аста тўкилиб кетиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |