Ротация йиллари иккиланган алмашлаб экишда экинларнинг
алмашиниши
Дала-
лар
тартиб
Ротация йиллари
рақа
ми
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
I
II
III
IV
V
Кўп
йиллик
ўтлар
Кузги
буғдой
Донли
дуккак-
лилар
Картош-
ка
Баҳорги
буғдой
Кўп
йиллик
ўтлар
Картош-
ка
Кузги
ғалла
Донли
дуккак-
лилар
Арпа
ўтлар
билан
Кузги
ғалла
Донли
дуккак-
лилар
Картош-
ка
Баҳорги
буғдой
Кўп
йиллик
ўтлар
Картош
ка
Кузги
буғдой
Донли
дуккак-
лилар
Арпа
ўтлар
билан
Кўп
йиллик
ўтлар
Донли
дуккак-
лилар
Картош-
ка
Баҳорги
буғдой
Кўп
йиллик
ўтлар
Кузги
ғалла
Кузги
ғалла
Донли
дуккак-
лилар
Арпа
ўтлар
билан
Кўп
йиллик
ўтлар
Картош-
ка
Картош-
ка
Баҳорги
буғдой
Кўп
йиллик
ўтлар
Кузги
ғалла
Донли
дуккак-
лилар
Донли
дуккак-
лилар
Арпа
ўтлар
билан
Кўп
йиллик
ўтлар
Кузги
ғалла
Донли
дуккакли-
лар
Баҳорги
буғдой
Кўп
йиллик
ўтлар
Кузги
ғалла
Донли
дуккакли-
лар
Картошка
Арпа ўт-
лар билан
Кўп йиллик
ўтлар
Картошка
Кузги ғалла
Донли
дуккакли-
лар
313
Жадвалдан кўриниб турибдики, ротация йиллари бўйича алмашлаб экиш
кўзланган экин майдонларини, яъни: 60 % донли экинлар, 20% - картошка, 20%
- кўп йиллик ўтларни таъминлайди. Бундай алмашлаб экишни жорий қилиш
далаларнинг ўртача майдонини икки марта катталаштириш имконини беради,
бу қишлоқ хўжалик техникасидан юқори унум билан фойдаланишга, меҳнатни
оқилона ташкил этишга ва агрегатларни гуруҳ қилиб ишлатиш усулини
қўллашга замин яратади. Жуфтлаштирилган алмашлаб экишлар ва ротация
йиллари сони иккиланган алмашлаб экишлар, одатда, ҳудуди кам бўлинган ва
ерларида майда контурлилик бўлмаган, бир хил тупроқ қатламига эга
хўжаликларда жорий этилади.
Майда контурлилик, ҳайдалма ерларнинг майдаланган ва бўлинганлиги,
кўчирилмайдиган аҳоли яшаш жойларининг тарқоқ жойлашганлиги
шароитларида майдонлари кичик алмашлаб экишлар жорий этилади.
Келажакда зарурат туғилса умумий чегараларни сақлаган ҳолда, қўшни
далаларни жуфт қилиб бирлаштириш йўли билан алмашлаб экишлар
йириклаштирилади. Бунинг учун лойиҳалашда бирлаштириладиган алмашлаб
экишларнинг йириклаштиришгача ва йириклаштирилгандан кейин тенг
далаларни яратишга ва уларнинг жуфтлигига риоя қилишга, масалан, 9+9 ёки
9+7, ҳаракат қилиш керак.
Агар лойиҳалаш шароитлари талаб этса, алмашлаб экишларни майдалаш,
янги бўлимлар орасида ишчиларни қайта тақсимлашни, далаларда янги
алмашлаб экишларга минимал йилларда ўтишни таъминлайдиган қишлоқ
хўжалик экинларини жойлаштиришни ҳисобга олиб, ҳамда лойиҳаланаётган
алмашлаб экишлар ва далалар чегараларини далалар ва экинларнинг мавжуд
жойлашишига боғлаб, амалга оширилади.
Ишлов бериладиган участкаларнинг, далаларнинг ва алмашлаб
экишларнинг кичик ўлчамларида экин майдонларини йириклаштиришни
уларни алмашлаб экиш далаларида тўғри жойлаштириш йўли билан сезиларли
даражада яхшилаш мумкин. Бу усулнинг моҳияти етиштириш технологияси
бир хил ёки ўхшаш алмашлаб экишда бир даладан кўп майдонни эгаллаган
қишлоқ хўжалик экинларини танлаш ва майдонларини алмашлаб экишнинг
тўла ротацияси давомида қўшни далаларда жойлаштиришдан иборат бўлади.
Далаларни бундай жойлаштириш ва мос тартиб рақамларини белгилашда
айрим экинлар майдонларини алмашлаб экишни тузишнинг асосий
тамойилларини экинларнинг вақт ва кенглик бўйича алмашинишини бузмасдан
каттароқ массивларда жамлаш имконияти пайдо бўлади. Масалан, лавлаги
алмашлаб экиши ротацияси қуйидагидек бўлиши мумкин:
1 - қанд лавлагиси; 2 - баҳорги дон; 3 - кунгабоқар; 4 - бўш шудгор (пар); 5
- кузги ғалла; 6 - қанд лавлагиси; 7 - маккажўхори; 8 - маккажўхори; 9 - донли
дуккаклилар; 10 - кузги ғалла. Бундай вазиятда қанд лавлагиси ёнма-ён
жойлашган далаларда, йиллар бўйича алмашиниб ва ягона массивни ташкил
этиб жойлаштирилади. Биринчи йили у I ва IV далаларни, иккинчи йили - II ва
314
VII, учинчи - III ва VIII далаларни ва ш.ў.эгаллайди. Худди шундай ҳолат мак-
кажўхори ва кузги ғалла билан ҳам такрорланади.(18 расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |