Ер турларини маданийлаштириш
ер участкаларини табиий ҳолатдан
маданий ҳолатга ўтказишни билдиради, яъни табиий яйловлар,
пичанзорларни ёки ноқишлоқ хўжалик ерларини ҳайдалма ерларга,
маданий яйловлар ва пичанзорларга комплекс мелиорациялаш ва
агротехник тадбирлар ёрдамида трансформациялашдир.
Тупроқларни маданийлаштириш
- бу худудий тупроқ унумдорлигини
тўплашнинг узоқ жараёни бўлиб, у ерларни трансформациялаш билан
боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин.
Шундай қилиб, ерларни трансформациялашнинг инженерлик-техник
мазмуни ер турларини тубдан ва юзаки яхшилаш асосида, бир турдан
иккинчисига ўтказишни таъминловчи комплекс мелиоратив, маданий-
техник ва агротехник тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
Ҳозирги шароитларда трансформациялашни лойиҳа-лашда ер
турларининг табиий ва маданий мажмуаларини аниқ ажратиш керак,
сабаби, бир турдаги табиий ва мада-ний ерлар орасидаги иқтисодий
жиҳатдан фарқ комплекс ичидаги ер турлари орасидаги фарқдан аҳамияти
бўйича кам эмас. Масалан, яйлов ўтлари ўсимликларининг бир типдаги
формацияларидан яратилган пичанзор ва яйлов участкалари аралаш
фойдаланилиши мумкин, яъни ҳам пичан ўриш, ҳам молларни боқиш учун.
Бу ер турларини бир турдан иккинчисига ўтказиш инженерлик-техник
асослашни талаб қилмайдиган, тоза хўжалик акти ҳисобланади.
Маданий яйловлар ва ҳайдалма ерлар орасидаги, дехқончиликнинг ўт-
далали тизими шароитида эса - ем-хашак алмашлаб экишидаги ҳайдалма
ер ва маданий пичанзор орасидаги табиий ва иқтисодий фарқ анча
тенглаштирилган.
Сут-чорвачилик корхонаси амалиётида тез-тез ер турларининг бир-
бирларига ишлатилиши учраб туради: ҳайдалма ер пичан етиштириш ва
мол боқиш учун фойдаланилса, маданий яйлов, пичанзорлар ҳайдалма
ерларга трансформацияланади ва ш.ў. Бундай ўрин алмашишлар тупроқлар
маданийлашганлиги билан аниқланадиган озуқа чиқиши ўзгаришсиз қолса
291
ва ер участкасидан фойдаланиш характерига боғлиқ бўлмаса асосланиши
мумкин.
Ер турларини, ҳаттоки унинг турини ўзгартирмасдан бир мажмуадан
бошқасига ўтказиш, ундан фойдаланишнинг интенсивлик даражаси ва
характерининг принципиал ўзгаришини билдиради. Масалан, маданий
яйловлар фақат, агар нотўғри фойдаланиш ва парваришлаш бўйича
чоралар йўқлиги натижасида унинг янгидан пайдо қилинган хусусиятлари
йўқолган, сунъий яратилган ўсимликлар қатлами табиий яйлов ўтлари
билан алмашган, мелиорация тизими яроқсиз ҳолга тушган, тупроқларнинг
маданий-техник ахволи кескин ёмонлашган ва унумдорлиги пасайган
вазиятлардагина табиий яйловлар қаторига ўтказилиши мумкин. Табиий
яйлов ва пичанзорларни маданийларга ўтказиш учун, аксинча, катта
харажатлар ва инженерлик-техник тадбирлар мажмуаси зарур бўлади.
Ташкилий-хўжалик ва инженерлик-техник асослашдан ташқари ер
турларини бир турдан иккинчисига ўтказиш ҳуқуқий масалаларни ечиш
билан ҳам боғлиқ. Мамлакатимиз ер ресурсларига айрим корхоналарга
тегишли деб қараш ва улар томонидан шахсий мақсадларда назоратсиз
фойдаланилиши мумкин эмас. Шунинг учун ерларни трансформациялаш
давлат органлари томонидан улардан оқилона ва самарали фойдаланишни
ташкил этиш мақсадида тартибга солиниб турилади. Хусусан, қуйидаги
талабларга риоя қилиниши керак:
қишлоқ
хўжалик
ерларининг
умумий
майдони
уларни
трансформациялаш натижасида қисқариши мумкин эмас;
лойиҳа бўйича маданий ер турларининг умумий майдони ер тузиш
йилидаги уларнинг майдонидан кам бўлмаслиги керак;
ҳайдалма ерларнинг ҳар бир участкасини интенсивлиги кам ер турига
ўтказишнинг мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқаришнинг аниқ
шароитларидан келиб чиқиб асослаш керак;
ерларни трансформациялаш харажатлари белгиланган меъёрий
муддатларда қопланиши керак;
ерларни трансформациялаш ер солиғига тортиладиган қишлоқ
хўжалик ерлари майдонини ҳамда хўжалик бўйича умумий ер солиғи
миқдорини камайтирмаслиги керак.
Ер турларини трансформациялашни ҳуқуқий асослаш зарурати ер
қонунчилигига мос тарзда, ерлар экспликацияси ер тузиш натижасида
белгиланишидан ҳам келиб чиқади. Бунда давлатнинг мамлакатимиз ер
ресурсларидан
оқилона
фойдаланиш
соҳасидаги
манфаатлари
бузилмаслиги керак.
Трансформациялашга мўлжалланган участкаларни ажратиш ери
тузиладиган хўжалик худудидаги ер тузиш, тупроқ, геоботаника,
мелиорация, сув хўжалиги ва бошқа турлардаги изланишлар асосида
бажарилади. Ишчи ҳуж-жатлар сифатида ерларни трансформациялаш
жадваллари ва трансформацияланадиган ерлардаги мелиорация ва
маданий-техник
ишлари
ҳажми
қайдномаси
тўлғазилади.
Бу
292
жадвалларнинг жамланган маълумотлари ер турларини ташкил этишнинг
капитал харажатлари самарадорлигини аниқлаш учун бошланғич асос
бўлиб ҳизмат қилади.
Юқорида кўрсатилиб ўтилганидек, ер турларини трансформациялаш
уларни жойлаштириш, майдонлари ва таркибларини аниқлашдан ажратиб
амалга оширилиши мумкин эмас. Айрим ер турларини жойлаштириш
масаласини чуқурроқ кўриб чиқамиз.
Боғлар, резаворлар ва узумзорлар учун ер участкаларини танлашда бу
дарахтларнинг ер рельефига, тупроққа, намланиш шароитига, сизот
сувлари чуқурлигига бўлган талаблари ҳамда уларни шамолнинг зарарли
таъсиридан ҳимоялаш зарурати ҳисобга олинади.
Боғларни экиш учун энг яхши жой шамолга тескари қияликларнинг
ўрта қисми ҳисобланади, сабаби, уларда совуқ ҳаво оқими ушланиб
қолмайди, улар пастликларга ҳаракатланишади. Рельефнинг баланд
элементлари, ҳимояланмаган қияликнинг устки сув ажратувчи қисми
атрофлари кўпроқ кучли шамоллар таъсирида бўлади, пастликларда совуқ
ҳаво тўҳтаб қолади ва совуқ уришлар кўп бўлади. Сув оқмайдиган
пастликлар, чуқурликлар ва ўйиқлар сувлар тўпланиб қолишлари
натижасида ва кеч баҳордаги совуқ уришлар сабабли, умуман боғ учун
яроқсиз бўлади.
Катта сув кенгликлари температуранинг суткалик ўзгаришларини
пасайтириш, иқлимни юмшатиш, ҳавонинг нисбий намлиги ошириш,
боғларни совуқ урушидан сақлаши сабабли, уларни жойлаштириш учун
яхши жой тундаги совуқ температуралар ва совуқ урушлар минтақасидан
юқоридаги, дарёлар водийларининг кенг иссиқ террассалари ҳисобланади.
Қиялик томонлари жуда катта аҳамиятга эга. Қуёшли кунлар сони кам
ва намлик миқдори кўп, иссиқлик етишмайдиган минтақаларда жанубий ва
жанубий-ғарбий, ёруғлик ва иссиқлик кўпроқ йўналишларидаги қияликлар
яхши ҳисобланади.
Жанбий ва кескин континентал иқлимли минтақаларда шимолий ва
шимолий-ғарбий қияликлар кўпроқ яроқли ҳисобланади. Дарахтлар уларда
қуёш куйдиришидан қийналишмайди, тупроқда намлик яхши сақланади,
гуллаш даври кечроқ келади, бу бўлғуси ҳосилни мумкин бўлган совуқ
урушларидан сақлайди.
Шарқий қияликлар чиқаётган қуёш нурларини тунда совиган
тупроғига биринчи бўлиб қабул қилади, бу темпиратуранинг кескин
ўзгаришига сабаб бўлади. Шу сабабли, ҳамда қуруқ ва совуқ шамоллар
таъсирига кўпроқ учраши натижасида шарқий қияликлар боғ ва
узумзорлар учун яроқсиз бўлади.
Узумзорлар учун жанубий ва жанубий-ғарбий йўналишдаги
қияликлар энг яхши хисобланади. Мавжуд тавсиялар бўйича боғларни
жойлаштириш учун кўпроқ яроқли нишаблиги 3-6
0
, узумзорлар учун - 10
0
гача бўлган қияликлар ҳисобланади. Нишаблиги 8-10
0
катта қияликлар
293
узумзорлар учун ва 10-12
0
қияликлар боғлар учун эрозияга қарши
тадбирларни кўллаб террасаланади.
Тупроқлар қатламлари унумдорликка ва ўсимликлар илдиз
тизимларининг асосий массаси тарқалган чуқурлигида яхши ҳаво ўтказиш
қобилиятига эга бўлиши керак: олма, нок, узум учун - 3 м ва ундан
чуқурроқ; олхўри ва олча учун 2 м; резавор буталари (крижовник, қора
смородина) учун - 1,5 м гача; малина, қулупнай учун - 1 м гача. Шу сабаб
бўйича дарахтлар учун сизот сувлари ер юзасига яқин, батқоқлашган ва
ўтлоқи - батқоқ тупроқлар яроқсиз ҳисобланади.
Механик таркиби ҳам тупроқларнинг ҳаво, сув ва иссиқлик режимига
таъсир этади. Шимолий, нисбатан совуқ ва кўпроқ намланадиган иқлимли
минтақаларда боғларни жойлаштириш учун енгил механик таркибдаги
(енгил қумлоқли, қумлоқли) тупроқлар кўпроқ тўғри келади; иссиқроқ
марказий полосаларда қумлоқли ва оғир қумлоқли тупроқлар яхши
ҳисобланади; жуда иссиқ жанубий минтақаларда - оғир қумлоқли ва лойли
тупроқлар яхши ҳисобланади.
Узумзорлар учун шағалли ва қумли тупроқ қатлам-лари қулай. Мева,
резавор экинлари ва узумзорлар учун тез эрийдиган тузлар билан (шўрлар,
шўрҳаклар) шўрланган тупроқлар тўғри келмайди. Олма боғлари учун
кучли карбонатлашган тупроқлар ҳам кам яроқли ҳисобланади.
Ҳайдалма ерлар майдони камайишининг олдини олиш учун,
дарахтзорларга одатда қияликлар ва бошқа деҳқончиликда кам
фойдаланиладиган, боғдорчилик ва узумчилик учун яроқли ерлар
ажратилади. Бунда нишаблиги юқори қияликлар террасаланади.
Ишлаб чиқаришни яхши ташкил этиш, транспорт харажатларини
камайтириш, ландшафтларни безаш учун боғлар, резаворлар, ва
узумзорларни асосий хўжалик марказлари ёнида, йирик ер массивларида
жойлаштирилади. Мевали боғлар суғоришни талаб этгани учун улар сув
манбаалари яқинида жойлаштирилади.
Янгидан лойиҳаланаётган боғлар, узумзорлар ва резаворлар мавжуд
боғлар ёнида жойлаштирилади (албатта бунинг учун атрофдаги ерлар
тўғри келса). Боғларни бир жойда тўплаб йириклаштириш ишларни
ташкил этиш ва уларни бошқариш, ишлаб чиқаришни йириклаштириш
устунликларидан фойдаланиш учун қулай.
Мевали, резавор ва узум экинларини қишлоқлардан узоқроқ
жойлаштиришда бу дарахтлар массивлари билан қулай йўл алоқасини
таъминлаш керак.
Пичанзорлар учун биринчи навбатда сув босадиган ўтлоқлар,
қияликларнинг пастки 1\3 қисмидаги делювиал чўкиндилардан иборат
яссиликлардаги намланган ва зах ўтлоқлар, пастлик ва лиман ўтлоқлари,
жарлик-майда водий ва водий ўтлоқлари, пастқам батқоқликлар (уларнинг
захи қочирилиб қурутилганидан кейин) ажратилади.
Механизмлар билан пичан ўришни ташкил этиш учун пичанзорларга
ажратилган участкалар техника ўтиши учун яроқли, иложи борича
294
ўлчамлари (майдони) катта, шакли тўғри буталардан, майда дарахтлардан,
тўнкалардан ва дўнгликлардан тоза бўлиши керак.
Пичанзорларга ҳайдалма ерлар участкаларига суқилиб кирган,
молларни боқиш учун ноқулай бўлган яйловлар ҳамда кучли эрозияга
учраган қияликлар (уларда тупроқлар бузилиши сабабли молларини боқиш
мумкин эмас ва ўтлоқлаштириш талаб этилади) ҳам ўтказилади.
Тупроқнинг сув эрозияси ривожланган жойларда сув оқиб келадиган
ясси чуқурликлар ўтлоқлаштирилиши керак (ўтлоқлаштириш кенглиги 20-
40 м), кучли техноген ва радиоактив ифлосланган жойларда - энг кўп
ифлосланган, қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқариладиган ва
консервациялаш учун мўлжалланган участкалар, барча минтақаларда -
ўсимликлари қаттиқ соя таъсирига учраган участкалар ўтлоқлаштирилиши
керак.
Ер турларини ташкил этишда яна кенглиги 10 метр-
дан 50 метргача бўлган биологик (экологик) коридор, яъни
ўтлоқлаштирилган полосалар, яшил деворлар, ҳимоя ўрмон дарахтлари ёки
иҳота полосалари кўринишидаги, ўрмон массивларини, бутазорлар ва
ботқоқликларни ўзаро боғлов-чи, ёввойи қушлар уялар қурадиган жой,
яшайдиган ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва қурт-чумолилар учун бошпана
бўладиган, очиқ ва ҳимояланган кенгликларга ўтишни (коридор)
таъминловчи ҳудудни ташкил этишнинг чизиқли элементлари яратилади.
Маданий яйловларга дарё бўйларининг марказий ва терраса олди
қисмлари кўпроқ яроқли бўлади. Нормал намланган қуруқликлар, ясси
қияликлардан,
асосан,
шимолий,
шимолий-ғарбий
ва
ғарбий
йўналишлардагилари-дан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу мақсадда
фойдаланишга батқоқликлар, кучли эрозияга учраган қияликлар, шўрлан-
ган ва қум ерлар тўғри келмайди. Суғоришда механик таркиби бўйича
енгил ва ўрта, суғорилмайдиган яйловлар учун эса - ўрта ва оғир тупроқлар
яхши ҳисобланади. Сизот сувлар ер сатҳига 0,8-1 м яқин бўлмаслиги керак.
Яйловларни жойлаштиришда зооветеринария талабла-ри ҳам ҳисобга
олинади. Масалан, молни боқиш учун қуртли ва юқумли касалликлар
манбаалари бўлган, батқоқлашган участкалар ерларидан фойдаланиш
мумкин эмас. Қўйлар учун намланган ва батқоқлашган яйловлар тўғри
келмайди; уларга қуруқ, чўл ўсимликлари билан қопланган, ковил (унинг
уруғи қўйларда касаллик келтириб чиқаради ва уларнинг жунларини
ифлослайди) билан қопланганларидан ташқари яйловлар жудаям тўғри
келади.
Молларни ҳайдаш масофасини, моллар ҳайдаладиган йўллар
майдонини ва яйловларни ўраш харажатларини қисқартириш учун
яйловлар фермалар, ёзги лагерлар, ем-хашак алмашлаб экишлари, суғориш
жойлари ёнига жойлаштирилади. Яйлов учун катта массивларни уларнинг
жойлашиши ва майдони, пода ва отар участкалар сони ва жойлашиши,
яйлов алмашиш тартиблари (схемалари), уларнинг ички тузилиши билан
боғлаб ажратишга ҳаракат
295
қилинади.
Яйловлар
маҳсулдорлигини
ошириш
ва
улардан
оқилона
фойдаланишни ташкил этиш учун суғориладиган маданий яйловлар (СМЯ)
ташкил этилади. 1 га 70-80 ц. озуқа бирлиги ва ундан ҳам юқори
маҳсулдорликка эга бундай ер турлари фермалар ва суғориш манбааларига
яқин жойлашган ҳайдалма ерларда, тоза, юқори маҳсулдор ва яхшиланган
яйловлар, пичанзорлар ва бошқа суғориш, молларни ҳайдаб (навбат билан
бўлаклаб) боқиш, ўт қатламини яйлов алмашиш тизимида яхшилаш бўйича
тадбирларни ўтказиш учун яроқли участкаларда жойлаштирилади.
Албатта, суғориш шароити (тупроқларнинг типи ва меҳаник таркиби,
қияликларнинг йўналиши, узунлиги ва нишаблиги, сув манбааларининг
мавжудлиги) ҳисобга олинади. Участкаларнинг шакли ва майдони суғориш
машиналари турларига ва уларнинг мавсум давомидаги суғориш
имкониятларига мосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |