Ер тузишни лойихалаш


 Алмашлаб экишлар тизимини ташкил этишни иқтисодий асослаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
6. Алмашлаб экишлар тизимини ташкил этишни иқтисодий асослаш
Ҳар бир хўжаликда алмашлаб экишларни лойиҳа-лашда ечиладиган 
масалалар, бир томондан, экинлар тарки-би ва уларнинг ҳудуд бўйлаб ва 
хўжалик марказларига нис-батан жойлашишига, иккинчи томондан алмашлаб 


324 
экиш-лар, улардаги далалар сонига ва майдонларига, деҳқончи-ликда меҳнатни 
ва ҳудудни ташкил этишга таъсир этади. Хўжалик иқтисодиёти нуқтаи 
назаридан ҳудуднинг ҳар хил ташкил этилиши, ҳам деҳқончиликнинг ялпи 
маҳсулотлари ҳажмига, ҳам жорий харажатларига таъсир этади. Шунинг учун 
хўжаликда энг яхши алмашлаб экишлар тизимини танлашда мезон сифатида 
лойиҳанинг ҳар хил ечимлари бўйича олинадиган соф даромаднинг максимал 
умумий ўсишидан СД фойдаланиш тавсия этилади: 
СD

max 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ҳар хил 
ресурслар: ер, қишлоқ хўжалик техникаси, меҳнат ресурслари ва бошқ. 
қатнашади. Ер тузишнинг асосий вазифаси бу ресурслардан фойдаланиш учун 
энг яхши шароитлар яратишдан иборат, шунинг учун, алмашлаб экишларни 
лойиҳалашда ердан, қишлоқ хўжалик техникаси ва меҳнат ресурсларидан 
самарали фойдала-нишни тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш ва уларнинг 
деҳқончилик маҳсулотлари қиймати шаклланишидаги роли-ни белгилаш зурур. 
Ернинг ишлаб чиқариш ва ҳудудий хусусиятлари ва уларни
ҳисобга олиш.
Хўжаликларнинг табиий ва иқтисо-дий шароитларидаги фарқ қишлоқ хўжалик 
корхоналари фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичларида ва натижаларида ўз 
аксини топади. Бунда аҳамиятли ўринни ернинг ишлаб чиқариш ва ҳудудий 
хусусиятлари (унумдорлиги, эрозияга учраш даражаси, қишлоқ хўжалик 
марказларидан узоқлиги, контурлилиги, ер турларининг шакли ва ш.ў.) 
эгаллайди. Бу хусусиятлар унумдорлик, жойлашган ўрни бўйича 
дифференциал ер рентасини яратишда қатнашади ва қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришини интенсивлаш жараёнига қўшимча сарфланган пул-моддий 
воситалар ва меҳнат самарадорлигига сезиларли таъсир этади, шу сабабли, 
уларни алмашлаб экишларни лойиҳалашда тўғри ҳисобга олиш, ер тузиш 
лойиҳаларининг асосланганлигини оширишга ёрдам қилади.
Аввало, алмашлаб экишларни лойиҳалашда тупроқлар унумдорлигини 
ошириш учун энг яхши шароитларни яратиш керак. Бу деҳқончилик 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг доимий ўсишини ва тупроқ 
унумдорлигининг ошириб қайта тикланишини таъминлайди. Хўжаликларда 
алмашлаб экишларни ташкил этишни иқтисодий асослашда ерларнинг ишлаб 
чиқариш хусусиятларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун гумус 
балансини ва тупроқлар унумдорлигини тиклаш учун харажатларни; хўжалик 
ерлари сифатини, алмашлаб экишлар ва қишлоқ хўжалик экинларини ҳар хил 
унумдорликка 
эга 
участкаларда 
жойлаштиришни 
ҳисобга 
олиб 
дехқончиликнинг ялпи маҳсулоти қийматини ҳисоблаш зарур. 
Ерларнинг ҳудудий хусусиятлари (хўжалик марказларидан узоқлиги, 
ҳайдалма ер контурларининг майдонлари ва шакллари) биринчи навбатда 
экинларни етиштириш харажатларига таъсир этади, шунинг учун хўжаликда 
алмашлаб экишларни ташкил этишни иқтисодий асослашда бу кўрсаткични 
ҳисоблаш керак.


325 
Алмашлаб экишлар бўйича тупроқдаги гумус балан-сини ҳисоблаш унинг 
сарфи (чиқим) ва пайдо бўлишидан (кирим) ташкил топади. Агар гумуснинг 
инфильтрация натижасида сарфи уруғлик билан келадиган органик моддалар 
ва тупроқ организмларининг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ҳисобига қопланади 
деган фикрдан келиб чиқсак, тупроқдаги гумус балансининг асосий бандлари 
қуйидагилар ҳисобланади: тупроқлар эрозияси жараёнида гумуснинг эриган 
қор, ёмғир сувлари ва дефляция (шамол учириш) ҳисобига чиқиб кетиши; 
гумуснинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосили билан азот чиқиб кетиши 
ҳисобига минераллашиши (чиқим); ўсимлик қолдиқ-ларининг чириши ва 
дуккакли экинларнинг азот тўплаши ҳисобига тупроққа органик моддаларнинг 
қўшилиши; органик ўғитларни солиш ҳисобига гумуснинг йиғилиши.
Эрозия жараёнида гумуснинг чиқиб кетишини ҳисоб-лаш ювиладиган ёки 
учириб кетиладиган тупроқлар ҳажми-дан ва улардаги гумуснинг фоиз 
таркибидан келиб чиқиши, у ёки бу минтақанинг шароитига ва эрозия типига 
тўғри келадиган ифодалар, мос тавсиялар асосида ўтказилади.
Таҳминий ҳисоблашларда эрозия жараёнида гумус чиқиб кетишини 
қуйидаги ифода бўйича аниқлаш мумкин, 1 га т: 
В
э
=0,132
pSiK
э
,
бунда 
р
- тупроқдаги гумус миқдори, бирлик улушларида; 

- ер сатҳидан 
оқадиган сув ҳажми, 1 га м
3


- cув йиғиладиган қиялик нишаблиги, 
0

К
э
 

экинларнинг эрозиядан хавфлилиги коффициенти; 0,132-ўтиш коэффициенти. 
Масалан, шудгор учун 
К
э
=1. 
p
=0,04,
S
=1 га 500 м
3
i
=3
0
бўлганда 
В
=1 га 
0,79 т бўлади. 

28 жадвал 



Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish