Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
Назорат саволлари: 
1.
Чизиқли инженерлик иншоотларини ва объектларини жойлаштиришга 
қўйиладиган талабларни асосланг. 
2.
Асосий йўл тармоғини жойлаштириш лойиҳасини тузиш кандай кетма-
кетликда бажарилади? 
3.
Кўллар ва сув омборларини жойлаштиришга қандай талаблар 
қўйилади? 
4. Инженерлик жихозлаш объектларини жойлаштириш бўйича 
ҳудуднинг лойиҳавий ечимларини асослаш усули қандай?
 
 
 
 
XIV боб 
ЕР ТУРЛАРИНИ ВА АЛМАШЛАБ ЭКИШНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
1. Лойиҳалашнинг мазмуни ва вазифалари 
Қишлоқ хўжалик корхонасида хўжаликда ички ер тузишнинг асосий 
вазифаларидан бири ер турлари ва алмашлаб экишни ташкил этиш 
ҳисобланади. Уни ечиш жараёнида қуйидагилар аниқланади: 
ҳар бир ер участкасининг хўжаликдаги вазифаси ва фойдаланиш 
тартиби; 
айрим ер турларидан ва ер участкаларидан фойдаланишнинг 
интенсивлик даражаси; 
алмашлаб экишлар тизими, ерларни яхшилаш ва консервациялаш, 
тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш, ҳудудни мелиоратив, 
табиатни муҳофаза килиш учун ва эрозияга қарши тузиш; 
ер участкаларидан фойдаланиш меъёрлари, тартиби ва шароитлари. 
Ер турларини ва алмашлаб экишни ташкил этиш деганда уларнинг 
асосланган таркибини, нисбатини, худудда хўжалик мақсадига мувофиқ 
жойлаштирилиши ва табақалаштириб фойдаланилиши тушунилади. Бу
бир неча ажралмас боғлиқ масалаларини ечишни тақозо этади. 


276 
1. Ер турлари таркибини (тузулишини) ва нисбатини, улардан 
фойдаланиш тартиби ва шароитларини белгилаш. 
2. Ер турларини трансформациялаш, яхшилаш ва жойлаштириш. 
3. Алмашлаб экиш тизимини ташкил этиш. 
Ер турлари ва алмашлаб экишни ташкил этиш-нинг асосий мақсади 
- ер эгалари ва ердан фойдаланувчи-ларнинг иқтисодий манфаатларини 
ҳисобга олиш асосида ердан фойдаланиш интенсивлигини ошириш ва 
самарадор-лигини ўстириш имкониятларини аниқлаш. Бунда экологик 
талабларга қаттиқ риоя қилиш керак, сабаби, акс ҳолда тупроқлар 
унумдорлиги пасаяди, уларда эрозия ва бузилиш жараёнлари ривожланади. 
Лойиҳанинг мазкур таркибий қисмида қуйидаги вазифалар ечилади: 
1. Хўжаликнинг барча ерларидан уларнинг табиий хусусиятларига, ер
турлари ва экин майдонларининг оптимал таркибини танлаш, ер 
турларини яхшилаш буйича тадбирлар мажмуасини ишлаш йули билан ер 
эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг иқтисодий манфаатларига мос 
тарзда оқилона фойдаланишни ташкил этиш. 
2. Ерларни унумсизланиш ва бузилишдан ҳимоя қилиш,
тупроқларнинг йўқотилган унумдорлигини тиклаш, ҳудуднинг экологик 
турғунлигини таъминлаш мақсадида мелиорация, эрозияга қарши ва 
табиатни муҳофазалаш тадбирлари тизимини таъминлаш.
3. Ер турларининг майда контурлилигини ва парча-ланишини 
тугатиш, тупроқ унумдорлигидаги фарқларни камайтириш, мелиорация ва 
маданий-техник тадбирларини асосли ўтказиш, ер турларини тўғри 
трансформациялаш ва алмашлаб экишларни жойлаштириш, ерларни 
комплекс тарзда маданийлаштириш ҳисобига экологик ва агротехник 
жиҳатдан бир хил ер массивларини яратиш. 
4. Деҳқончиликнинг, хўжалик юритишнинг илғор тизимларини жорий 
этиш, озуқа базасини ташкил этиш, тупроқлар унумдорлигини ошириш 
учун қулай ташкилий-худудий шароитлар яратиш. 
5. Шароитлар яратиш: 
хўжаликни ва унинг ишлаб чикариш бўлимларини оптимал 
ихтисослаштириш, меҳнатни самарали ташкил этиш, қишлоқ хўжалик 
техникалари унумдорлигини ошириш учун; 
ер турларини трансформациялаш, яхшилаш ва жойлаштириш билан 
боғлиқ капитал харажатлар самарадорлигини ошириш учун; 
ишлаб чикаришнинг транспорт ва бошқа харажатла-рини максимал 
қисқартириш учун. 
Юқорида санаб ўтилган масалаларни ечиш улардан фойдаланиш ва 
уларни мухофаза қилишнинг мавжуд тизимларини, уларнинг хўжаликдаги 
янги иқтисодий вазифаларни ечиш учун яроқлилигини баҳолашга, 
ерларни уларнинг ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалик ерлари (ҳайдалма 
ерлар, дарахтзорлар, пичанзорлар, яйловлар) ва экинлари учун
яроқлилиги 
бўйича 
баҳолашга 
тааллуқли 
тайёргарлик 
ишлари 
материалларини тахлил қилиш ва уларга аниқлик киритишдан бошланади. 


277 
Кейин махсус тартибда ва шароитларда фойдаланиладиган ерлар (сув 
муҳофазаси минтақалари, қирғоқ бўйи полосалари, санитария-муҳофаза 
минтақалари, ҳимояланадиган ҳудудлар ва бошқ.) аниқланади ва улар план 
асосларга туширилади. 
Кейинчалик хўжалик ерлари уларни мелиорациялаш, маданий - 
техник тадбирларни ўтказиш, қишлоқ хўжалик ерлари майдонларини 
кенгайтириш, уларнинг таркибини ва жойлашишини яхшилаш 
имкониятлари нуқтаи назаридан ўрганилади. Бундай ишларнинг 
объектлари - ботқоқликлар, чакалакзорлар, жарликлар, шўрҳаклар, ортиқча 
намланган ва ёввойи ўсимликлар қоплаган қишлоқ хўжалик ерлари 
бўлиши мумкин. 
Ундан кейин кўллар, ҳовузлар, ҳар хил мелиорация ва сув хўжалиги 
иншоотлари, кичик суғориш участкалари ҳамда хўжаликдаги ички
қурилиш ва асосий йўллар учун зарур ерларнинг майдони аниқланади ва 
улар ажратилади. Ҳайдалмайдиган ерларда (аҳоли яшаш жойлари, ишлаб 
чиқариш марказлари, кўллар ва ҳовузлар атрофида) иҳота дараҳтлари 
тизими лойиҳаланади, жарликлар ва чуқур-ликлар ёнида ўрмон 
полосалари, 
тўла 
дарахтлар 
билан 
қопланадиган 
участкалар 
жойлаштирилади, ҳайдалма ер-лардаги иҳота дараҳтлари полосаларининг 
тахминий май-дони аниқланади. Ва ниҳоят, консервацияланиши, қишлоқ 
хўжалигида фойдаланишдан чиқарилиши, кўп йиллик ўтлар билан 
қопланиб ўтлоклаштирилиши керак бўлган участкалар белгиланади. 
Лойиҳалашнинг кейинги тартиби қуйидагидек давом этади:
1. Ерларни улар қишлоқ хўжалиги учун яроқлилиги (ҳар хил экинлар 
ва ер турлари учун) бўйича баҳолаш, изланишлар ва қидирувлар 
материалларини, участкаларни жойларда чуқур ўрганиш натижасида ердан 
фойдаланишни интенсивлаш имконияти изланади: 
қишлоқ хўжалик ва ноқишлоқ хўжалик ерларини ҳайдалма ерларга 
ўзлаштириш, мелиорациянинг ҳар хил турларини қўллаш ҳисобига; 
ҳайдалма ерлар унумдорлигини мақсадли ошириш ва улар 
массивларини шўр доғларини, ортиқча намланган жойларини, кириб 
қолган чакалакзорлар, майда ўрмонлар, ботқоқликларни тугатиш йўли 
билан йириклаштириш, санациялаш ёки ўғитларнинг оширилган 
меъёрларини қўллашни талаб этадиган участкаларни ажратиш ҳисобига; 
пичанзорлар ва яйловлар майдонларини ноқишлоқ хўжалик ерлари 
(чакалакзорлар, майда ўрмонлар, ботқоқликлар, қумликлар ва бошқ.) 
ҳисобига кенгайтириш билан; 
ем-хашак олинадиган ерларни тубдан ва юзаки яхшилаш, суғориш, 
қуритиш, маданий-техник тадбирларни ўтказиш ҳисобига;
дарахтзорларни (боғлар, узумзорлар, резаворзорлар) қайта тиклаш 
ҳисобига. 
2. 
Боғлар, 
узумзорлар, 
бошқа 
мева-резавор 
дарахтлари 
жойлаштирилади. 


278 
3. 
Лойиҳа планида бошқа ер турларига трансформа-цияланадиган 
участкалар белгиланади; тубдан ва юзаки яхшилаш учун мўлжалланган ва 
табиий ҳолатда қолаётган ем-хашак олинадиган ер турлари чегараланади; 
суғориш ва захини қочиришга мўлжалланган ер массивлари 
ажратилади. 
4. 
Ерларни трансформациялаш ва яхшилашнинг хомаки плани ва 
ерларнинг тахминий (хомаки) экспликацияси тузилади.
5. 
Алмашлаб экишлар тизими ташкил этилади ва алмашлаб экишдан 
ташқари участкалар жойлаштирилади.
Трансформациялаш плани ва ерларнинг тахминий экспликацияси 2 
муддатга тузилади: ҳисобланган (хўжаликда бор ресурслардан келиб 
чиққан ҳолда, фақат ҳақиқатда фойдаланишга киритиш мумкин бўлган ер 
турлари ўзлаш-тириш трансформациялаш ва яхшилаш учун танланади) ва 
башоратланган (барча кўзланган тадбирларни амалга ошириш).
Тавсия этилаётган ечимлар кўрсаткичлар тизими ёрдамида 
асосланиши керак. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish