Меҳнат унумдорлиги тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари Меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичлари Меҳнат унумдорлигининг ўртача кўрсаткичлари



Download 68,02 Kb.
bet1/2
Sana02.06.2023
Hajmi68,02 Kb.
#947960
  1   2
Bog'liq
16-мавзу. Мехнат унумд. статистикаси - маъруза (1)


16-Мавзу: Меҳнат унумдорлиги статистикаси
Режа:

  1. Меҳнат унумдорлиги тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари

  2. Меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичлари

  3. Меҳнат унумдорлигининг ўртача кўрсаткичлари

  4. Меҳнат унумдорлиги индекслари

1. Меҳнат унумдорлиги деб, вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган махсулотнинг хажмига ёки махсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланган вақтга айтилади. Ушбу таърифга кўра, биринчидан, фақат жонли мехнатгина унумли бўлиши мумкин, мехнат воситалари эса жонли мехнат унумдорлигини доимий ошиб боришини таъминлайдилар. Иккинчидан, мехнат унумдорлиги аниқ мехнат билан боғланган, шунинг учун хам меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлаш энг аввало махсулот хажмини натура бирликларида мехнат сарфи бирликларида бахолашга асосланади. Корхона бўйича мехнат унумдорлигини аниқлашда махсулот ишлаб чиқариш хажмининг қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади. Учинчидан, мехнат унумдорлиги махсулот ишлаб чиқариш хажми ва шу махсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган вақтнинг нисбати кўринишида ёки унинг тескариси кўринишида, яъни ишлаб чиқарилган махсулот ёки мехнат сарфи кўринишида аниқланади. Тўртинчидан, мехнат унумдорлиги мехнатнинг сифат тавсифи хисобланади. Бешинчидан, мехнат унумдорлиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва махсулотни ишлаб чиқариш хажмини оширишнинг мухим омили хисобланади.


Меҳнат унумдорлиги статистикасининг асосий масалаларига мехнат унумдорлигининг даражасини ва динамикасини бахоловчи кўрсаткичларни аниқлаш; мехнат унумдорлиги даражасига ва динамикасига таъсир этувчи омилларни тахлил қилиш; ишбай ишчиларнинг махсулот ишлаб чиқариш нормасини хамда вақтбай системада ишлаётган ишчиларнинг нормалаштирилган топшириқларни бажаришларини тавсифлаш; мехнат унумдорлиги ўзгаришларининг махсулот ишлаб чиқариш хажми ва шу вақт сарфи ўзгаришларига таъсирини аниқлаш масалалари киради.
2. Меҳнат унумдорлигини ишлаб чиқарилган махсулот хажмини шу махсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган вақтга нисбати кўринишида ёки махсулот бирлигига кетган вақт сарфи кўринишида аниқланади. Ушбу икки кўрсаткич ўртасида тескари пропорционал бо²ланиш бор: t=1/ ва =1/t .
q= *T бўлгани сабабли, мехнат унумдорлиги интенсив омил, иш вақти сарфи миқдори эса экстенсив омил хисобланади. Бундан махсулот хажми динамикаси мехнат унумдорлиги ва шу вақт сарфи динамикасига бо²лиқ эканлигини кўриш мумкин:

Иш вақти сарфи миқдорининг ўзгариши ишлаб чиқарилган махсулот хажми ўзгаришига ва уни ишлаб чиқаришга кетган мехнат сарфига бо²лиқдир:

Ушбу муносабатлар асосида мехнат унумдорлиги ўзгариши хисобига, хамда умумий мехнат сарфи ўзгариши хисобига махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ўзгаришини аниқлаш мумкин. Меҳнат унумдорлиги ўзгариши хисобига махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ўзгариши қуйидагича аниқланади:
q()=(1-0)*T1=* T1
Иш вақти сарфи ўзгариши хисобига махсулот хажмининг ўзгариши қуйидаги формула орқали аниқланади:
q(Т)=(Т10)*0=T*0
Меҳнат сарфининг пасайиши хисобига умумий вақт сарфи ўзгариши қуйидагича аниқланади:
Т(t)=(t1-t0)*q1=t*q1
Ишлаб чиқарилган махсулот хажми ўзгариши хисобига умумий вақт сарфи ўзгариши қуйидаги формула орқали аниқланади:
Т(q)=(q1-q0)*t0=q*t0
3. Меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлашда жонли мехнат сарфини билдирувчи киши-соат, киши-кун, ишчилар ёки ходимларнинг (ойлик, кварталлик, йиллик) сони каби иш вақти бирликларидан фойдаланилади. Жонли мехнат сарфининг бу кўрсаткичларига мувофиқ хар бир киши-соат, киши-кун, бир ишчи ёки ходим учун аниқланган (ойлик, кварталлик, йиллик) махсулот хажми бирлигига асосан мехнат унумдорлиги даражаси хар хил мазмунга эга бўлиши мумкин.
Бир киши-соатда ишлаб чиқарган ўртача махсулот хажми соф иш вақтидаги мехнат унумдорлиги даражасини кўрсатади, бир киши-кунда ишлаб чиқарилган махсулот хажми бир киши-соатда ишлаб чиқарилган махсулот хажмига ва иш кунидан фойдаланиш даражасига бо²лиқ. Бир ишчи ёки ходимнинг ўртача ишлаб чиқарган махсулотининг хажми бир киши-кунда ишлаб чиқарилган махсулот хажмига ва ойлик иш вақтидан фойдаланиш даражасига бо²лиқ.
Хисобот даври мобайнида ишлаб чиқарилган махсулотнинг хажмини ишланган киши-соатларига бўлсак, ишчиларнинг ўртача соатлик махсулот ишлаб чиқариш хажми кўрсаткичи хосил бўлади.
Ишлаб чиқарилган махсулот хажмининг ишланган киши-кунларга нисбати ишчиларнинг ўртача кунлик махсулот ишлаб чиқариш хажмини кўрсатади.
Хисобот даврида ишлаб чиқарилган махсулот хажмини ишчиларнинг шу давр учун рўйхатдаги ўртача сонига бўлсак, ишчиларнинг ўртача ойлик (кварталлик, йиллик) махсулот ишлаб чиқариш хажми келиб чиқади.
Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ўртача кўрсаткичлари орасида қуйидаги боғлиқлик бор:


Тўқимачилик саноат корхоналарида мехнат унумдорлиги даражасини аниқлашда ишлаб чиқариш бўлинмаларининг ички тузилишини назарга олган холда махсулот хажмининг натура кўрсаткичларидан фойдаланиш тақозо қилинади. Масалан, бир турдаги газлама ишлаб чиқараётган иккита тўқимачилик корхонаси тўқув ишлаб чиқариш цехларидан ташкил топган бўлса, бу икки хил ички тузилишга эга бўлган корхона ишчиларининг натура кўрсаткичларидаги мехнат унумдорлиги даражасини бир-бирига таққослаб, тўғри хулоса чиқариб бўлмайди. Хар хил турдаги махсулот ишлаб чиқарилганда мехнат унумдорлиги қиймат усули ёрдамида хисобланади. Бу усул амалда жуда кенг қўлланилиб, ишчилар ёки ходимларнинг мехнат унумдорлигини ўрганишда асосий усуллардан хисобланади.


Қиймат усулида мехнат унумдорлиги кўрсаткичи қуйидагича аниқланади:
, бу ерда
q-айрим махсулот турларининг миқдори;
Р-шу махсулот бирлигининг улгуржи бахоси.
Мехнат унумдорлигининг ўзгариши иқтисодий индекслар ёрдамида ўрганилади.
Бир хил истеъмол қийматга эга бўлган, яъни бир турдаги махсулот ишлаб чиқариш билан бо²лиқ бўлган мехнат унумдорлигининг ўзгариши индивидуал индекслар орқали аниқланади.
Турли хил истеъмол қийматига эга бўлган турли хил махсулот ишлаб чиқаришдаги мехнат унумдорлиги ўртача кўрсаткичларининг ўзгариш даражаси умумий мехнат унумдорлиги индекси билан аниқланади.
Индивидуал мехнат унумдорлиги индекси қуйидагича аниқланади:
, бу ерда
q1 ва q0 - хисобот ва базис даврида ишлаб чиқарилган махсулотнинг натура кўрсаткичларидаги хажми;
Т1 ва Т0 - хисобот ва базис даврида ишлаб чиқаришга сарфланган иш вақти;
1 ва 0 - хисобот ва базис давридаги мехнат унумдорлиги даражаси.
Бу индексни махсулот ишлаб чиқаришга сарфланган иш вақти маълумотларига асосан қуйидагича аниқлаш мумкин:
, бу ерда
t1 ва t0 - хисобот ва базис давридаги махсулот бирлигига сарф қилинган иш вақти.
¥ар хил турдаги махсулот ишлаб чиқаришда мехнат унумдорлиги махсулотнинг қиймат кўрсаткичлари орқали ўрганилади.
, бу ерда
q1P0 ва q0P0 - хисобот ва базис давридаги ялпи махсулот хажми;
Т1 ва Т0 – ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг хисобот ва базис давридаги ўртача сон кўрсаткичлари.
Сарфланган иш вақтининг ўзгариши қуйидаги индекс ёрдамида топилади:
, бу ерда
q1t1 - хисобот даврида сарфланган иш вақти;
q1t0 - хисобот даврида ишлаб чиқарилган махсулотнинг базис даврида ишлаб чиқарилган махсулот бирлигига қилинган мехнат сарфи бўйича иш вақти сарфининг умумий йиғиндиси.
Хар хил турдаги махсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган цехлар ва ишлаб чиқариш бўлинмалари бўйича умумий ўртача ишлаб чиқариш нормасининг бажарилиш даражаси қуйидаги индекслар орқали аниқланади:
, бу ерда
q1 - хисобот даврида ишлаб чиқарилган махсулот турининг натура кўрсаткичларида хажми;
tр ва t1 – махсулот бирлиги учун режада белгиланган вақт нормаси ва шу махсулот учун хисобот даврида хақиқатда сарфланган вақт.
Корхонада бир хил истеъмол қийматига эга бўлган бир турдаги махсулотлар турли ишлаб чиқариш участкаларида ишлаб чиқарилганда ўртача мехнат унумдорлиги ( ) айрим ишлаб чиқариш участкаларидаги мехнат унумдорлиги даражаси (i) ва ушбу участкаларда иш вақти сарфининг нисбати ўзгаришларига боғлиқ.

¤ртача мехнат унумдорлиги ўзгаришларига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади.
Айрим ишлаб чиқариш участкаларидаги мехнат унумдорлиги ўзгаришларининг (i) ва айрим ишлаб чиқариш участкаларининг умумий мехнат сарфидаги улуши (dTi) ўзгаришларининг ўртача мехнат унумдорлиги ўзгаришларига таъсири ўзгарувчан таркибли мехнат унумдорлиги индекси орқали тавсифланади.

Ушбу омиллардан хар бирининг таъсирини алохида аниқлаш учун доимий, ўзгармас таркибли индекслар, хамда тузилмавий силжишлар индекслари хисобланади.
Айрим ишлаб чиқариш участкаларидаги мехнат унумдорлиги ўзгаришларининг ўртача мехнат унумдорлиги ўзгаришларига таъсири доимий таркибли мехнат унумдорлиги индекси билан тавсифланади.

Мехнат сарфи ўзгаришларини ўртача мехнат унумдорлиги ўзгаришларига таъсири тузилмавий силжишлар индекси орқали тавсифланади.

Ушбу индекслар ўртасидаги қуйидаги боғлиқликлар бор:

МАСАЛА: Жадвалда берилган маълумотлар:

Корхоналар

Ялпи махсулот, млн сўм

Ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони, киши




режа

хаіиіатда

режа

хаіиіатда

Йигирув

604,8

686,34

140

155

Тґіув

1088,64

1188,60

240

250

Пардозлаш

1458

1607,04

300

320

Аниқланг: 1. Меҳнат унумдорлигининг ўзгарувчи таркибли индексини.
2. Меҳнат унумдорлигининг ўзгармас таркибли индексини.
3. Меҳнат унумдорлиги динамикасининг структура ўзгаришлари индексини.
ЕЧИШ: Меҳнат унумдорлигининг ўзгарувчан таркибли индексини аниқлаймиз.
= Меҳнат унумдорлигининг ўзгармас таркибли индексини аниқлаймиз.
=
Меҳнат унумдорлиги тузилмавий силжишлар индексини аниқлаймиз.

Download 68,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish