Реферат Текширди: проф. Сотволдиев А. Андижон -2017 й



Download 85,79 Kb.
bet1/6
Sana16.03.2023
Hajmi85,79 Kb.
#919610
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mehnat-resurslari-mehnat-unumdorligi-va-ularning-mahsulot-xajmining-o0zgarishiga-tasirining-taxlili.docx


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ

“Машинасозлик технологияси” факултети


“Иқтисодиёт” йўналиши
4- курс 1-гуруҳ талабаси
Ибрагимов Ботиржоннинг
Мехнат кўрсаткичлари тахлили ”
фанидан

Реферат

Текширди: проф. Сотволдиев А.


Андижон -2017 й.
Мавзу: Меҳнат ресурслари, меҳнат унумдорлиги ва уларнинг маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсирининг таҳлили.


Режа:



  1. Меҳнат унумдорлигининг бевосита ва билвосита

кўрсаткичларининг таҳлили.

  1. Хўжалик бўйича меҳнат унумдорлигининг

омилли таҳлили.

  1. Ишчи кучи ва меҳнат унумдорлигининг маҳсулот ҳажмини

ўзгаришига таъсирининг таҳлили.


  1. Меҳнат унумдорлигининг бевосита ва билвосита

кўрсаткичларининг таҳлили.

Ҳисобот йилидаги меҳнат унумдорлиги даражасини базис йилидаги унинг (ёки режадаги) даражасига солиштириб, ошган ёки камайганлиги аниқланади:



бунда, Т01 – базис ва ҳисобот йилларида 1 гектар экин майдони (1 бош мол) ҳисобига сарф бўлган вақт (киши-соат, киши-куни ҳисобида);
Ҳ0, Ҳ1 – базис ва ҳисобот йилларидаги ҳосилдорлик (маҳсулдорлик) даражаси.
ТХ- икки омил таъсирида юзага келган меҳнат унумдорлиги бевосита кўрсаткичининг ўзгаришини билдиради.
Ушбу ўзгариш икки омил ҳисобига содир бўлади:
1. 1 гектар экин майдони ҳисобига (ёки 1 бош мол ҳисобига) сарф бўлган вақтнинг ўзгариши ҳисобига (Т10);
2. Ҳосилдорлик (ёки чорва моллари маҳсулдорлиги) даражасининг ўзгариши ҳисобига (Ҳ10).
Ушбу омилларнинг меҳнат унумдорлиги даражасининг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун «Занжирли боғланиш» усулидан фойдаландик.
Омилларнинг таъсирини аниқлашдан олдин «Шартли меҳнат унумдорлиги» кўрсаткичини аниқлаш зарур. «Шартли меҳнат унумдорлиги» кўрсаткичини аниқлаш учун базис йилидаги ҳосилдорликни (маҳсулдорликни) (Ҳ0) ҳисобот йилида 1 гектар экин майдони (1 бош мол) ҳисобига сарф бўлган вақт миқдорига (Т1) бўлиш керак:
Vш= X0 1
Энди, меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига омиллартаъсирини аниқлаш мумкин.
Меҳнат унумдорлиги даражасининг ўзгаришига миқдорий омилнинг, яъни 1 гектар экин майдони (1 бош мол) ҳисобига сарф бўлган вақт (киши-соат, киши-куни) ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун, шартли меҳнат унумдорлиги даражасидан базис йилидаги меҳнат унумдорлиги даражасини чегириб ташлаш керак:

Меҳнат унумдорлиги даражасининг ўзгаришига сифатий омилнинг, яъни ҳосилдорлик (маҳсулдорлик) даражаси ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги меҳнат унумдорлиги кўрсаткичидан шартли меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини чегириб ташлаш керак:

Шу икки омил таъсирларининг йиғиндиси ҳар доим меҳнат унумдорлиги даражасининг умумий ўзгаришига тенг келиши шарт.
Энди, пахта етиштириш бўйича меҳнат унумдорлиги бевосита кўрсаткичининг таҳлилини фермер хўжалиги мисолида кўриб чиқамиз.
Бунинг учун 18-жадвал маълумотларидан фойдаланамиз.
Ушбу маълумотлардан фойдаланиб, меҳнат унумдорлиги динамикасининг таҳлилини кўриб чиқамиз:
1. Ҳисобот йилидаги меҳнат унумдорлиги даражасидан базис йилидаги меҳнат унумдорлиги даражасини чегириб ташлаш орқали унинг ўзгариши аниқланади:

Демак, 1 киши-соат ҳисобига ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган пахта миқдори базис йилидагисига нисбатан 0,31 кг га кўпайган, бошқача айтганда меҳнат унумдорлиги ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 11,9 % га (0,31 х 100 : 22,5 = 11,9 %) ошган.
Ушбу ўзгариш икки омилнинг таъсири остида юзага келган. Омилларнинг таъсирини аниқлашдан олдин «Шартли меҳнат унумдорлиги» кўраткичини аниқлаб оламиз:

Ушбу меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи, агар ҳисобот йилида 1 га пахта майдонидан базис йилидаги ҳосилдорлик даражаси бўйича пахта ишлаб чиқарилганда эди, ҳисобот йилида 1 киши-соат ҳисобига ишлаб чиқарилган пахта 2,74 кг ни ташкил қилган бўлар эди, деган маънони англатади.
Меҳнат унумдорлиги даражасининг ўзгаришига экстенсив омил-бир гектарга сарф бўлган киши-соат миқдори ўзгаришининг таъсирини аниқлаш: (аниқлаш қоидаси юқорида келтирилган):

Демак, 1 гектар пахта экин майдони ҳисобига сарф бўлган вақтнинг базис йилига нисбатан 44 киши-соатга камайиши натижасида 1 киши-соат ҳисобига етиштирилган пахта миқдори ҳисобот йилида 0,14 кг га ошган, бошқача айтганда меҳнат унумдорлиги даражаси меҳнат сарфи миқдорининг камайиши ҳисобига 5,4 фоизга ошган
(0,14  100 : 2,60=+5,4 %).
Меҳнат унумдорлиги даражасининг ўзгаришига интенсив омил – ҳосилдорлик даражаси ўзгаришининг таъсирини аниқлаш (аниқлаш қоидаси юқорида кўрсатилган):

Демак, ҳисобот йилида базис йилига нисбатан пахта ҳосилдорлигининг 1,4 ц. га (23,9 - 22,5 = + 1,4 ц) ошиши натижасида 1 киши-соат ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори 0,17кг га ортган, яъни меҳнат унумдорлиги ҳосилдорлик даражасининг ошиши ҳисобига 6,2 фоизга ошган (0,17  100  2,74 = + 6,2 %).
Хуллас, иккала омил ҳам пахтачилик бўйича меҳнат унумдорлигининг ошишига ижобий таъсир қилган, натижада меҳнат унумдорлиги 11,9 фоизга ошган. Шу жумладан экстенсив омил ҳисобига 5,4 фоизга, интенсив омил ҳисобига 6,2 фоизга ошган.
Таҳлилнинг мазмунини ва усулларини яхши ўзлаштириб олган талаба, фермер уни бемалол таҳлилий жадвалда амалга ошириши ва ундаги маълумотларга суяниб хулоса қилиши мумкин. Шунинг учун биз юқорида келтирилган таҳлилий ҳисоб-китоблар асосида пахтачиликда меҳнат унумдорлигининг бевосита кўрсаткичи таҳлилини 19-жадвалда акс эттирдик. Бундай ёндошиш талабада таҳлилга нисбатан амалий кўникма ҳосил қилади.
жадвал
Пахтачиликда меҳнат унумдорлиги бевосита кўрсаткичи динамикаси ўзгаришининг омилли таҳлили.

Т.р

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йилидаги 1 га меҳнат сарфи ва базис йилидаги ҳосилдорлик бўйича

Ҳисобот йили

ўзгари-
ши (+,-)

1.

1 гектар экин майдони ҳисобига қилинган меҳнат сарфи (киши-соат ҳисобида)

866


822


822


+44


2.

Ҳосилдорлиги, (ц/га)

22,5

22,5

23,9

+ 1,4

3.

1 киши-соат ҳисобига етиштирилган пахта, кг
Шу жумладан ўзгариши омиллар ҳисобига:
а) 1 гектар ҳисобига қилинган меҳнат сарфи миқдорининг ўзгариши ҳисобига
б) ҳосилдорлик даражасининг ўзгариши ҳисобига

2,60
х


х

2,74
х


х

2,91
х


х

+ 0,31
+ 0,14


+ 0,17

Меҳнат унумдорлиги бевосита кўрсаткичларининг 2 ва 3 турларининг таҳлили ҳам юқорида келтирилган усул бўйича амалга оширилади. Шунинг учун уларга тўхталмадик.


Энди, меҳнат унумдорлигининг билвосита кўрсаткичининг таҳлилига тўхталамиз.
Меҳнат унумдорлигининг билвосита кўрсаткичигатаъсир қилувчи омиллар бўлиб, унинг бевосита кўрсаткичининг ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ҳисобланади. Ушбу омилларнинг меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига таъсирини аниқлашда «индекс» усулидан фойдаланамиз.



  1. Download 85,79 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish